Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Собиқ совет психологиясида шахс таърифи
- Индивидуаллик
ривожланишдаги
инқирозга биноан (Л.С.Вигоцкий); мотивасион ѐндашиш (Л.И.Божович); фаолиятга кўра муносабат (Д.Б.Елконин); шахснинг ижтимоийлашув хусусиятига эътиборан (А.В.Петровский); шахснинг тутган позисиясини ҳисобга олиб (Д.И.Фелдштейн) ва ҳоказо. Шундай қилиб, жаҳон ва ҳамдўстлик мамлакатлари психологлари томонидан бир қатор пухта илмий-методологик асосга эга бўлган шахснинг ривожланиши назариялари ишлаб чиқилган. Уларнинг аксарияти онтогенезда шахснинг шаклланиши қонуниятларини очишга муайян ҳисса бўлиб, хизмат қилади, амалий ва назарий муаммоларни ечишда кенг кўламда қўлланилади. Собиқ совет психологиясида шахс таърифи Умумий психология фанида шахснинг шаклланиши ва ривожланиши қонуниятлари ҳамда уларнинг механизмлари тадқиқ етилади. Бу борада психологлар томонидан шахсга нисбатан турлича таъриф берилган ва унинг тузилишини ўзига хос тарзда тасаввур қилишган. қуйида муаллифлар томонидан келтирилган таърифлар таҳлилларининг келтириб ўтамиз. А.Г.Ковалѐвнинг фикрича, шахс - бу ижтимоий муносабатларнинг ҳам объекти ҳам субъектидир. А.Н.Леонтъев ушбу масалага бошқачароқ ѐндашади ва унга шундай таъриф беради: шахс фаолият субъектидир. К.К.Платоновнинг талқинига биноан жамиятда ўз ролини англовчи, жамиятнинг қишга лаѐқатли, яроқли аъзоси шахс дейилади. Бу муаммо моҳиятини чуқурро очишга ҳаракат қилган С.Л.Рубинштейн таърифича, шахс - бу ташқи таъсирлар йўналишини ўзгартирувчи, ички шарт-шароитлар мажмуасидир. Психология фанида бир-бирига яқин, лекин ўзаро фарқланиб турувчи тушунчалар қўлланиб келинади, чунончи одам, шахс, индивидуаллик. Уларнинг моҳиятини аниқроқ изоҳлаб бериш, ҳар бирининг психологик табиатини таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ. 1.Одам сут емизувчилар синфига даҳлдорлиги биологик жонзот эканлиги одамнинг ўзига хос хусусиятидир. Тик юришлик қўлларнинг меҳнат фаолиятига мослашганлиги, юксак тараққий етган мияга эгалиги, сут емизувчилар таснифига кириши, унинг ўзига хос томонларини акс эттиради. Ижтимоий жонзот сифатида одам онг билан қуролланганлиги туфайли борлиқни онгли акс эттириш қобилиятидан ташқари ўз қизиқишлари ва эҳтиѐжларига мутаносиб тарзда уни ўзгартириш имконига ҳам эгадир. 2.Шахс меҳнат туфайли ҳайвонот оламидан ажралиб чиққан. Жамиятда ривожланувчи тил ѐрдами билан бошқа кишилар билан (мулоқот) муомалага киришувчи одам шахсга айланади. Ижтимоий моҳияти шахснинг асосий тавсифи ҳисобланади. 101 3.Индивидуаллик - ҳар қандай инсоннинг бетакрор, ўзига хос хусусиятларга эгадир. Шахснинг ўзига хос қирраларининг мужассам-лашуви индивидуалликни вужудга келтиради. Индивидуаллик шахснинг интеллектуал, емосионал ва иродавий соҳаларида намоѐн бўлади. Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling