Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
Вақтни идрок қилиш
Одамда инсон томонидан вақтни идрок қилиш асосан руҳий ҳодисалар, ҳолатлар, вазиятлар, хусусиятларнинг ўзаро ўрин алмашинуви туфайли намоѐн бўлади ва ўзига хос тузилиши билан мазкур жараѐннинг бошқа шаклларидан фарқ қилиб туради. Вақтни идрок қилиш инсон томонидан акс еттирилаѐтган вақт бирлигининг объектив (ҳаққоний, холис) мазмунига, шахснинг ўзига нисбатан муносабатига боғлиқ бўлиб, шу мезон орқали унинг маҳсулдорлиги ўлчанади. Масалан, шахснинг эҳтиѐжи мотивасияси, қизиқиши ва интилишларига мутаносиб вақт бирлигини, идрок бирлигини идрок қилган тақдирдагина вақт объектив жиҳатдан кечинмалар, ҳис-туйғуларга нисбатан шахснинг ижобий, ҳаққоний муносабатларида тез ўтгандай идрок қилинади, одатда ѐқтирмаслик идрок майдонига (қамровига) номутаносиблик эса шахсда зерикиш, вақт "секин" ўтиш туйғусини уйғотади. Биз идрок қилиб турган нарса-ҳодисалар муайян ваҳт давомида пайдо бўлади, ўзгаради ва ўтиб кетади. Вақт материя мавжудлигининг асосий шаклларидан биридир. Вақтни идрок қилиш воқеликдаги ҳодисалар ва уларнинг мунтазамлигини акс эттириш дир. Вақтни идрок қилиш объектив реалликни акс еттириб, кишини ўраб олган муҳитда мўлжал олишига имкон беради. Вақтни мўлжал олиш ориентировкаси миянинг пўст бўлимлари ѐрдамида амалга ошади. Лекин вақтни идрок қилувчи махсус аъзо мавжуд эмас. Вақтни идрок қилишда турли анализаторлар қатнашади, бироқ вақтлар оралиқинининг бир мунча аниқ фарқини кинестезик ва ешитиш сезгилари беради. Марказий асаб тизимида бош мия катта ярим шарларида қўзғалиш ва тормозланишнинг ритмик алмашинуви вақтни идрок қилиш асосида ѐтади. Агар бош мия пўстида қўзғалиш жараѐни устунлик қилса, вақт "тез" ўтгандек, агар тормозланиш устунлик қилса, вақт "секин" ўтгандек идрок қилинади. Вақтнинг "тез" ѐки "секин" ўтиши кишининг вақтга ва диққати йўналтирилган объектга муносабатига ҳам боғлиқ. Масалан, бирор дарснинг ўтиши, кинофилмни кўриш, автобус ѐки бирор кишининг келишини кутиш ва ҳоказо. Одамлар вақтни объектив белгилаш, унинг оралиқини тўғри фарқлашга имкон берадиган нарсалар ой, қуѐш, юлдузлар ҳаракатидан фойдаланиб келганлар. Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling