Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Аудивизуал идрок (инг. аудио - ешитмоқ висион - кўрмоқ) - бир вақтнинг 
ўзида ҳам ешитиб, хам кўриб идрок қилиш.
Галлюсинасия (лот. - cинатио - алаҳлаш) - реал воқеликдаги нарса ва 
ҳодисаларнинг анализаторларга бевосита таъсирисиз онгимизда турли 
образларнинг ҳаѐлий равишда пайдо бўлишидан иборат психопатологик 
ҳодиса.
Идрок - сезги аъзоларига таъсир етиб турган нарса ва ҳодисаларни 
бевосита яхлитлигича акс эттириш жараѐни.
Идрокнинг константлиги - (лот. cонстантис - ўзгармас, доимий) - идрок 
шароити ўзгарсада, идрок қилишдан ҳосил бўлган нарса образларнинг 
(уларнинг шакли, ранги, ҳажми) нисбатан ўзгармаслиги, турғунлик ҳолати.
Идрокнинг предметлилиги - жамики оламдан олинган маълумотларни - 
ахборотларни ички олам объектига киритиш хусусияти.
Идрокнинг бутунлилиги - идрок хусусиятларидан бўлиб, бу сезги 
аъзоларига бевосита таъсир етиб турган объектларни, уларнинг белги ва 
хусусиятлари билан биргаликда қўшиб идрок қилишдан иборат.
Иллюзия - (лот. иллусио - алдаш) - борлиқнинг нотўғри идрок етилиши.
Кузатувчанлик - шахс хусусиятларидан бири, у кишининг идрок қилиш 
жараѐннда нарсаларни камдан-кам учрайдиган аммо муҳим томонларини 
пайқай олишида намоѐн бўлади.


170 
Персептив ҳаракатлар (лот. регсертио - идрок етмоқ) - идрок 
жараѐнининг асосий тузилиши бирлиги, бу идрок объектларини билиб олиш ва 
уни хотира образлари билан солиштиришдан иборат.
Персептив тизим - идрокнинг муайян жараѐнини таъминловчи 
анализаторлар йиғиндиси.
Предметлилик (идрокда) - объективлаштириш ҳолати, унда ташқи 
оламдан олинадиган маълумотлар қайта ва шу борлиқ билан солиштирилади ва 
натижада идрокнинг ҳақиқий буюм ва нарсаларни қабул қилишини 
таъминлайди.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling