Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


МОТИВАТСИЯ  Мотив ва мотивация тушунчасининг мазмуни


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet277/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   273   274   275   276   277   278   279   280   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

МОТИВАТСИЯ 
Мотив ва мотивация тушунчасининг мазмуни 
Гарчанд психологик адабиѐтларда айниқса ѐш ва педагогик психологияга 
оид манбаларда мотив ва мотивация масаласи кўп бора кўтарилган бўлса-да, 
батафсил ѐритилмаган. Масалан, айрим психологлар мактабгача ѐшда айрим 
тарқоқ ситуасион майллар маълум мотивлар тизимларига айланиб боришини 
қайд этадилар. Бироқ бу фикр атрофлича чуқурроқ ўрганилмаган. Шунга 
мувофиқ адабиѐтларда психологлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар 
асосида мотив ва мотивация тушунчаси турлича талқин қилинган. 
Енг кенг тарқалган таърифларга кўра, мотив - бу кишини фаолиятга 
ундовчи куч, сабаб ѐки эҳтиѐжлар йиғиндисидан иборатдир. 
Мотив тушунчасига олимлар томонидан қуйидагича таъриф берилади: 
А.Маслоунинг фикрича, мотив бу эҳтиѐжлар йиғиндисидир. 
С.Л.Рубинштейннинг таъкидлашича, мотив бу эҳтиѐжнинг ҳис қилиниши 
ва қондирилиши. 
С.Л Рубинштейн. "Мотивация - бу психика орқали амалга ошувчи 
детерминасиядир".
А.Н.Леонтев - мотивни инсон фаолиятига йўналган аниқ эҳтиѐжлар ва 
уни қўзғатадиган воқелик деб ҳисоблайди. 
Мотив -маълум эҳтиѐжларни қондириш билан боғлиқ фаолиятга ундовчи 
сабаб. 
Мотивация кенг маънода инсон ҳаѐтининг (унинг хулқ-атвори, 
фаолиятининг) мураккаб кўп қиррали бошқарувчиси деб қаралади. 
Мотивация - инсонни фаолиятга ундашнинг мураккаб, кўп даражали 
тизими бўлиб, у ўзида эҳтиѐжларни, мотивларни, қизиқишларни, идеалларни, 
интилишларни, установкаларни, емоцияларни, нормаларни, қадриятларни 
мужассамлаштиради. 
Мотивация - мураккаб тузилма, фаолиятни ҳаракатлантирувчи кучлар 
мажмуаси бўлиб, у ўзини майллар, мақсадлар, идеаллар кўринишида намоѐн 
қилади ва инсон фаолиятини бевосита аниқлаб, бошқариб туради. 
Мотивация - одамни фаол фаолиятга ундовчи сабаблар мажмуидир. 
В.С.Мерлин мотивлар тизимларининг айрим жиҳатларини анча батафсил 
ѐритиб берган. У мотивлар тизимларининг шаклланиш жараѐнини қуйидагича 
тасаввур этади: "турли мотивлар бора-бора ўзаро боғлиқ ва бир-бирига тобе 
бўлиб боради ҳамда охир оқибатда мотивларнинг яхлит тизими вужудга 
келади". В.С.Мерлин фикрича, мотивлар тизимининг шаклланиши жараѐнида 
нафақат мотивлар барқарорлиги, балки мотивларни англаш каби шартлар 


284 
бажарилишини талаб етилади. Демак, В.С.Мерлин бўйича мотивлари 
тизимлари ўзаро боғлиқ ва бир-бирига тобе шахс мотивларининг бир бутун 
йиғиндисидан иборат. Аммо В.С.Мерлин гарчи мотивлар тизимларининг 
айримларини ҳақиқатдан ҳам муҳим жиҳатларини кўрсатиб ўтган бўлса ҳам, 
мотивлар ўртасидаги тизимли муносабатларни мотивлар тизимлари ва фаолият 
кўрсатиш муаммосини тадқиқ етмаган. 
Чет ел психологлари орасида А.Маслоу эҳтиѐжлар иерархияси назарияси 
билан машҳурдир. Ўз назариясида А.Маслоу эҳтиѐжларнинг қуйидаги иерархик 
қаторини ажратади: физиологик эҳтиѐжлар, хавфсизликка бўлган эҳтиѐж, 
муҳаббат ва бошқалар билан боғлиқ бўлиш эҳтиѐжи, ҳурматга бўлган эҳтиѐж, 
инсоннинг ўз яширин имкониятларини тўларо намоѐн этиш ва рўѐбга чиқариш 
эҳтиѐжи ва бошқаларни киритади. А.Маслоу фикрича, муайян эҳтиѐжнинг 
қондирилиши учун аввал иерархик қаторда ундан олдинги эҳтиѐж қондирилган 
бўлиши талаб етилади. Бошқача қилиб айтганда, А.Маслоу консепсиясида 
иерархияда юқори ўринни эгалловчи эҳтиѐжлар қуйи ўриндаги эҳтиѐжларга 
тобедир. А.Маслоу консепсиясида мотивасион жараѐнлар бошқарувида одам 
онгининг иштироки, бошқарувдаги роли эътиборсиз қолдирилган. Олим 
эҳтиѐжлар иерархиясидаги вертикал муносабатларни таҳлил
қилиб, бир даражада жойлашган эҳтиѐжлар орасидаги горизантал муносабатлар 
эса ўрганилмаган.
Машҳур немис олими Курт Левин мотивлар муаммоси, айниқса, 
шахсдаги ижтимоий хулқ мотивлари борасида катта, кенг қамровли 
тадқиқотлар олиб бориб, шу нарсани аниқлаганки, ҳар бир одам ўзига хос 
тарзда у ѐки бу вазиятни идрок қилиш ва баҳолашга мойил бўлади.
Мотивация тушунчасини турлича ифодалаш, мотивациянинг мазмуни ва 
енергетик томони ҳақидаги муҳим савол психологлар томонидан ифодалаб 
берилди. Хориж психологлари учун мотивация тушунчасини характерли аниқ 
бир томонлама енергетик фаоллик манбаи сифатида қаралади, улар мазмунли 
томонига эътибор бермай, аниқ механизмлар сифатида енергия, бошқарув ва 
хулқ-атворга тақсимлайдилар.
Иерархик, даражавий тузилиш - бу тизимлилик хусусиятига эга бўлган 
ҳодисаларнинг бир жиҳатидир. Шу туфайли шахс мотивасион соҳасининг 
иерархиясини самарали тадқиқ этиш учун уни мотивасион ҳодисаларнинг 
бошқа жиҳатлари билан алоқадорликда ўрганиш зарур бўлади. Мотивасион 
ҳодисалар тизимлилигини тадқиқ этишда асосий эътибор эса бу ҳодисалар 
ўртасидаги тизимли муносабатларни ўрганишга қаратилиши керак. Бу борада 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   273   274   275   276   277   278   279   280   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling