Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- А.К.Маркова мотивларни 2 та катта гуруҳларга ажратган
Ўқув мотивлари - бу ўқувчиларни ўқув фаолиятининг турли
томонларига йўналтиришдир. Масалан, ўқувчининг ўзи ўрганаѐтган объект билан бажарадиган ишига қаратилган бўлса, уларни билиш мотивлари деб аташ мумкин. Агар ўқув фаолияти ўқув жараѐнида турли кишилар билан тўғри мулоқот қилишга йўналтирилган бўлса, ижтимоий мотивлар намоѐн бўлади. Бошқача қилиб айтганда, баъзан ўқувчиларда билиш жараѐни, қолганларида эса бошқалар билан мулоқот ўқиш фаолиятини мотивлаштириб туради. А.К.Маркова мотивларни 2 та катта гуруҳларга ажратган. 1. Ўқув фаолиятининг мазмуни ва уни бажариш билан боғлиқ билиш мотивлари. 2. Ўқувчининг бошқа кишилар билан ўзаро ижтимоий (сосиал) мотивлари. Бу мотив турлари психологик адабиѐтларда кенг ўрганилган. Психологлар томонидан ўқув мотивациясининг салбий ва ижобий томонлари мавжудлиги таъкидлаб ўтилган. Салбий мотивлар ўқувчи томонидан агар у ўқимаса, кўнгилсизлик, ноқулайликлар ва ноаниқликларни вужудга келиши билан боғлиқ ҳолда англанган ундовчилардир. Ижобий мотивлар ўқиш билан боғлиқ ижтимоий аҳамиятга эга бурчни бажариш, муваффақият қозониш, билим эгаллашнинг янги усулларини ўзлаштириб олиш, атрофдагилар билан яхши муносабат ўрнатишда ўз аксини топади. Мотивларнинг яна бир хусусияти унинг вужудга келиши тезлиги ва кучида ўз аксини топади. Бу хусусият ўқувчи қанча вақт мобайнида ушбу мотив томонидан ундалган ўқув фаолияти билан шуғуллана олишида намоѐн бўлади. Ўқитувчининг диққат марказида ўқув мотивларининг намоѐн бўлиш шакллари туриши керак. Бу асосда ўқитувчи ўқувчи фаолиятининг мотивлари ҳақида дастлабки тасаввурга эга бўлади. Шундан сўнг мотивларнинг ички хусусиятлари салбий модалликка эга бўлган кўнгилсизликдан қочиш каби беқарор мотивларга эътибор беришимиз лозим. Психологик маълумотларга кўра, ҳар қандай фаолият муайян мотивлар таъсирида вужудга келади ва йетарли шарт-шароитлар яратилгандагина амалга ошади. Шунинг учун ҳам таълим жараѐнида ўзлаштириш, билимларни эгаллаш ва ўрганишни амалга оширишни таъминлаш учун ўқувчиларда ўқув мотивлари мавжуд бўлиши шарт. Билиш мотивлари шахснинг (субъектнинг) гнесологик мақсад қўйиш сари, яъни белгиланган мақсадни қарор топтиришга, билим ва кўникмаларни эгаллашга йўналтирилади. Одатда бундай турдош ва жинсдош мотивлар назарий маълумотларнинг кўрсатишича, ташқи ва ички номлар билан аталиб, муайян тоифани юзага келтиради. Ташқи мотивлар жазолаш, тақдирлаш, хавф-хатар ва талаб қилиш, гуруҳий тазйиқ, езгу ният, орзу-истак каби қўзғатувчилар таъсирида вужудга келади. Буларнинг барчаси бевосита ўқув мақсадига нисбатан ташқи омиллар, сабаблар бўлиб ҳисобланади. Мазкур ҳолатда билимлар ва малакалар ўта муҳимроқ бошқа ҳукмрон (етакчи) мақсадларни амалга оширишни таъминлаш вазифасини бажаради (ѐқимсиз ҳолат ва кечинмалар ѐки нохуш, ноқулай вазиятдан қочиш ижтимоий, ѐки шахсий муваффақиятга эришиш; муваффақиятга эришув муддаоси мавжудлиги ва ҳоказо). Бу турдаги ѐки жинсдаги ташқи мотивлар таъсирида таълим жараѐнида билим ва кўникмаларни эгаллашда қийинчиликлар келиб 292 чиқади ва улар асосий мақсадни амалга оширишга тўсқинлик қилади. Масалан, кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларнинг асосий мақсади ўқиш эмас, балки кўпроқ ўйин фаолиятига мойилликдир. Мазкур вазиятда ўқитувчининг ўқишга уларни жалб қилиш нияти ўқувчиларнинг ўйин мақсадининг ушалишига ҳалақит бериши мумкин, лекин бунга изоқ, талаб далиллар йэтишмайди. Мотивларнинг навбатдаги тоифасига, яъни ички мотивлар туркумига индивидуал хусусиятли мотивлар кирадики, улар ўқувчи шахсида ўқишга нисбатан индивидуал мақсадни руѐбга чиқарувчи қўзғалиш негизида пайдо бўлади. Чунончи билишга нисбатан қизиқишнинг вужудга келиши шахснинг маънавий (маданий) даражасини ошириш учун ундаги интилишларнинг йетилишидир. Бунга ўхшаш мотивларнинг таъсирида ўқув жараѐнида низоли, зиддиятли ҳолатлар (вазиятлар) юзага келмайди. Албатта, бундай тоифага тааллуқли мотивлар пайдо бўлишига қарамай, баъзан қийинчиликлар вужудга келиши еҳтимол, чунки билимларни ўзлаштириш учун иродавий зўр беришга тўғри келади. Бундай хоссаларга эга бўлган иродавий зўр беришлар ташқи ҳалақит берувчи қўзғатувчилар (қўзғовчилар) кучи ва имкониятини камайтиришга қаратилган бўлади. Педагогик психология нуқтаи назаридан ушбу жараѐнга ѐндашилганда, мулоқотли вазиятгина оптимал (оқилона) дейилади. Ҳозирги даврда ўқиш мотивациясини диагностика қилишнинг бошқа йўллари тавсия қилинаяпти: лаборатория эксперимент ларини педагогик тажрибалар билан (табиий диагностика услубларини қўллаш), шунингдек реал ўқув жараѐни шароитида ўқувчининг ижтимоий хулқини узоқ муддат ўрганиш билан тўлдириш мумкин (А.К.Маркова), бу ўқиш мотивациясини диагностика қилиш натижаларини текшириш сифатида хизмат қилиши мумкин деб таъкидлайди. Ўқиш мотивациясини диагностика қилиш уни ўтказиш учун услуб танлаш тамойилларини аниқлаштиришни талаб қилади. Таълим мотивациясини диагностика қилишга бўлган замонавий ѐндашувлардан келиб чиққан ҳолда, енг камида, қуйидагиларни ажратиш мумкинлиги Н.Е.Ефимова томонидан тавсия қилинган, биз уларни қуйида келтирамиз. 1. Диагностика ўтказиш учун асос бўладиган таълим мотивацияси кўрсаткичларини белгилаш. 2. Уч тоифадаги диагностика услубларини танлаш, бевосита лойиҳавий ва билвосита-таълим мотивацияси кўрсаткичларини диагностика қилишга йўналтирилган услублар. 3. Ҳар бир услубнинг ажратилган кўрсаткичларга бўлган диагностикавий имкониятларини аниқлаш. 4. Мазкур методика натижаларини намоѐн қилиш чоғида ҳисобга олинадиган назарияни услубнинг методологик асосини ҳисобга олиш. 5. Методика матнларининг ўқувчилар ѐш хусусиятларига мослиги. 6. Ўқувчилар шахсий хусусиятларини ҳисобга олиш. 7. Диагностикани ўтказиш Агар ижтимоий мотивлар ҳам таълим фаолияти учун йетакчи ҳисобланса, бир қатор муаллифлар (П.Я.Галперин ва бошқалар) таълим фаолиятига нисбатан уларга ташқи мотивлар сифатида қарашади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling