Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet283/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

П.Я.Галперин фикрича, ташқи мотивлар таълим жараѐни ва предметига 
нисбатан "амалий" муносабатда намоѐн бўлади, бунда билим кейинги фаолият 
учун ташқи шарт-шароит сифатида қаралади ва у ички таълимга бўлган 
барқарор қизиқиш билан боғлиқдир. Ташқи мотивлар ичида айнан ташқи ѐки 
утилитар мотивлар (бунда ҳаракатнинг шаклланиши, субъект мойил бўлган 
фаолиятни амалга оширадиган шарт-шароит ҳисобланади) ва мусобақавий 
мотивлар ажратилади, бунда субъект: бошқаларга ва ўз-ўзига ўзининг олдинги 
муваффақиятларини қиѐслаган ҳолда муваффақиятларга интилади. 
П.М.Якобсон таълим жараѐни билан боғлиқ бўлмаган ижобий ѐки салбий 
мотивларни ташқи мотивлар деб, таълим жараѐнига сингдирилган мотивларни 
эса ички мотивлар деб ҳисоблайди.
Аммо бир қатор замонавий тадқиқот муаллифлари, мазкур мотивларнинг 
ўқиш шароити учун аҳамиятини тушунишдан келиб чиққан ҳолда, ўқишнинг 
ижтимоий мотивларига нисбатан "ташқи" деган терминни ишлатишдан 
қочадилар. Масалан, А.К.Маркова билиш мотивлари ичида кенг таълимий 
(янги билимларни ўзлаштиришга йўналтирилган), ўқув-билим (билим олиш 
усулларини эгаллашга йўналтирилган) мотивларни фарқлайдилар. 
Ижтимоий мотивлар ичида: кенг ижтимоий (жамиятга фойда келтириш 
учун билим олишга интилиш), позисиявий (атрофдагиларнинг маъқуллашига ва 
обрў орттиришига интилиш), ўқиш давомида бошқалар билан ҳамкорлик 
мотивлари фарқланади. 
М.В.Матюхина ҳам ўқш фаолияти жараѐнига сингдирилган қуйидаги 
икки тоифа мотивларни ажратади: 
А) мазмун воситасида мотивлашиш (учта даражаси мавжуд, қизиқиш-
қизиқарлилик, далилларга бўлган қизиқиш, воқеалар моҳиятининг келиб 
чиқишига қизиқиш): 
Б) жараѐн воситасида мотивлашиш (учта даражаси мавжуд, ижрочилик 
фаолиятини бажариш сифатида, қидирув ижрочилик қоидаларини келтириб 
чиқариш сифатида, ижодий-мустақил равишда масалалар тузиш). 
Ўқув фаолиятидан ташқарида мавжуд бўлган мотивлар:
А) кенг-ижтимоий; 
Б) тор-шахсий; 
В) салбий. 
Ўқиш мотивларини ички ва таши мотивларга бўлишга келсак, бу 
бўлиниш функсионал табиатга эга ва ўқиш ҳаракатлари ва улар ўртасидаги 
тузилиш жиҳатидан таҳлил қилишни талаб қилади: улар орасида бевосита 
алоқа бўлса, ташқи мотив ҳақида гапириш мумкин.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling