Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet286/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Ф.И.Ҳайдаровнинг 
"Қишлоқ 
мактаби 
ўқувчиларида 
ўқиш 
мотивларининг шаклланиши" номли илмий изланишларида ўқув мотивлари 
уларнинг хусусиятлари, ўқитиш жараѐнида ижобий ва салбий мотивларнинг 
таъсири кенг қамровда ўрганилган. Шунингдек, муаллиф ўқувчиларнинг ѐш 
хусусиятларига боғлиқ ҳолда ўқиш мотивларини намоѐн бўлишининг регионал 
тафовутларни ўрганишга асосий эътиборни қаратган. Муаллифнинг ишларига 
назар ташлар эканмиз, ўқиш мотивларини бир қатор туркумларга ажратгани
яъни обрўга интилиш, касбга қизиқиш, муваффақиятга эришиш ва бошқаларни 
юзага келишига таъсир кўрсатувчи объектив, субъектив омилларни, шунингдек 
ривожланиш механизмларини ишлаб чиққанлигини кўрамиз. у эса таълим 
фаолиятида ўқувчига самарали ѐндашиш мезони ҳисобланади.
Таянч тушунчалар 
Мотив (лот. мовере - ҳаракатга келтирмоқ) - маълум эҳтиѐжларни 
қондириш билан боғлиқ фаолиятга ундовчи сабаб.
Мотивация - одамни фаол фаолиятга ундовчи сабаблар мажмуи. 
Мотивлар кураши (лот. мотивус - ҳаракатчан) - қарор қабул қилиш 
билан боғлиқ иродавий ҳаракатлар босқичи.
 
Мустақил ишлаш учун тавсия етилаѐтган мавзулар 
1. 
Мотив тушунчасининг моҳияти. 
2. 
Мотивация тушунчасининг мазмуни
3. 
Мотивация ва мотивларнинг назарий муаммолари. 


296 
4. 
Мотив муаммосига доир мулоҳазалар. 
5. 
Шахс шаклланишида мотивациянинг роли.
 
Тест топшириқлари 
1.Мотивация -бу психика орқали ҳосил бўладиган детерминасиядир. 
Мазкур фикр муаллифи қайси қаторда кўрсатилган? 
А) З.Фрейд Б) А.Г.Ковалев В) А.Адлер Г) К.Юнг Д) С.Л.Рубинштейн 
2.Мотив - бу шахс хулқ-атворининг когнивистик жараѐнини бевосита 
ташқи олам билан боғловчи субъектив тарзда акс эттириш демакдир. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling