91
Монологик нутқ - бир одамнинг ўз фикрларини оғзаки ѐки ѐзма равишда
ифодалаш нутқи.
Мулоқот - икки ѐки ундан ортиқ одамларнинг ўзаро бир - бирига таъсир
этиши.
Низо - ўзаро таъсир кўрсатаѐтган кишиларнинг қарама - қарши қизиқиши.
Нутқ - одамларнинг тил воситаси билан алоқа қилишнинг
тарихан
таркиб топган шакли.
Нутқ маданияти - мулоқот жараѐнида
маълум тил нормаларига
асосланган ҳолда маъноли нутқни ифода этиш.
Пантомимика (юнон. панто - мимос - ҳамма нарсага тақлид қилувчи)-
инсон
гавдасининг мимика,
имо-ишора, интонасиялар
билан бирга унинг
психик ҳолатини, айниқса, ҳис – туйғуларини ифодаловчи ҳаракатлари.
Педагогик мулоқот - ўқитувчининг ўқувчи билан мулоқотда бўлиши.
Рефлексия (лот. Рефлехус - акс эттириш ) - одам билимларининг ўз -
ўзига, ўзининг
ички оламига, психик сифатлари ва психик ҳолатларига
қаратилиши.
Ресипиент (лот. Реcипиентис - қабул қилувчи киши) - ўзига йўлланган
хабарни қабул қилиб олувчи киши.
Емпатия (юнон. емпатҳеиа - биргаликда дардлашмоқ) - бошқа
одамларнинг психик ҳолатларини тушуниш ва уларга ҳамдардлик қилиш
қобилияти.
Мустақил ишлаш учун тавсия етилаѐтган мавзулар
1.
Мулоқот ҳақида тушунча.
2.
Мулоқот турлари ва вазифалари.
3.
Мулоқотнинг вербал ва новербал воситалари.
4.
Мулоқот шахслараро ўзаро тасир этиш.
5.
Мулоқот инсонларнинг бир-бирини тушуниши.
6.
Мулоқот техникаси ва усуллар.
7.
Педагогик фаолиятда мулоқот.
8.
Тил ва нутқ тушунчаларининг мазмуни.
9.
Мулоқот ва муомала тушунчаларининг мазмуни.
10.
Идентификасия тушунчаларининг мазмуни.
11.
Рефлексия тушунчаларининг мазмуни.
12.
Стеротипизасия тушунчаларининг мазмуни.
13.
Новербал воситалар мулоқотда қандай аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: