А.А.Ухтомский томонидан илгари сурилган доминантлик тамойили ҳам
диққатнинг физиологик асосларини аниқлаш учун катта аҳамиятга эга.
Доминантлик тамойилига мувофиқ мияда қўзғалишнинг ҳар доим устун
турадиган ҳукмрон ўчоғи мавжуд бўлади, бу ҳукмрон қўзғалиш ўчоғи айнан шу
дамда мияга таъсир қилиб, унда юзага келаѐтган ҳамма қўзғалишларни
қандайдир равишда ўзига тортиб олади ва бунинг натижасида бошқа
қўзғалишларга нисбатан унинг ҳукмронлиги янада ошиб боради. Нерв тизими
фаолиятининг табиати қўзғалишнинг ҳукмрон бўлиши ѐки доминантнинг
мавжудлиги билан асосланади.
Бу ҳол психологик жиҳатдан бирор қўзғатувчиларга диққатнинг
қаратилиши ва айни чоғда таъсир қилиб турган бошқа қўзғатувчилардан
диққатнинг чалқишида ифодаланади.
Жиддий диққат, одатда ўзига характерли бўлган ташқи ифодалари билан
боғлиқ бўлади. Нарсани яхшилаб идрок қилишга қаратилган ҳаракатлар билан
(тикилиб қараш билан ешитиш) ортиқча ҳаракатларни тўхтатиш, нафас олишни
секинлаштириш, диққат учун хос бўлган юз ҳаракатлари билан боғлиқ бўлади.
Диққат турлари
Одам айрим нарсаларга ўз диққатини онгли равишда ўзи ҳоҳлаб қараца,
бошқа бир нарсалар диққатни беихтиѐр яъни бизнинг ҳоҳишимиздан ташқари
жалб қилади. Одам психик фаолиятининг муайян объектга йўналтирилиши ва
тўпланишида ифодаланадиган диққат қуйидаги турларга бўлинади.
Диққатнинг активлигига қараб - ихтиѐрсиз, ихтиѐрий ва ихтиѐрийдан
сўнгги диққат.
Диққатнинг объектига қараб - ташқи ва ички диққат.
Диққатнинг фаолият турларига қараб - индивидуал, гуруҳий ва
жамоавий диққат
Айрим адабиѐтларда диққатнинг иккита ва айримларида учта деб
кўрсатилади. Улар ихтиѐрсиз диққат, ихтиѐрий диққат ва ихтиѐрийдан сўнгги
диққат турларидан иборатдир.
Диққат турларида инсонда юзага келадиган ҳолатлар қуйидаги жадвалда
акс еттирилган.
Ixtiyorsiz
Ixtiyoriy
Ixtiyoriyda
n so'nggi
Ta
shqi
Ic
hki
Ин
ди
ви
дуа
л
Гуруҳли
Ж
ам
оа
Diqqat turlari
Aktivligiga
qarab
Ob'ektiga
qarab
Faoliyat
formasiga qarab
121
Do'stlaringiz bilan baham: |