Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

бўлиниши деганда биз айни бир вақтда диққатимизни икки ѐки уч нарсага 
қаратишимизга айтамиз. Агар диққатимиз битта нарсага қаратилган бўлса, яъни 


124 
диққатимиз битта нарса устида тўпланган бўлса, уни консентра-сиялашган 
(тўпланган) диққат деб юритилади. Бунинг аксинча агар диққатимиз айни бир 
вақтда бир неча нарсага қаратилган бўлса, буни бўлинган, диққат деб 
юритилади. 
Шуни таъкидлаш лозимки, аслини олганда диққатнинг айни бир чоғда 
икки ѐки ундан ортиқ нарсага қаратилиши, яъни бир неча нарсаларга бўлиниши 
амалий жиҳатдан мумкин эмас. Шунинг учун диққатнинг бўлиниши, яъни айни 
бир вақтда икки ѐки уч нарсага бирданига қаратилиши ўз моҳияти жиҳатидан 
диққатнинг бир нарсадан бошқа бир нарсага ниҳоятда тезлик билан 
бўлинишини талаб қилган вақтда диққатимиз бир нарсадан иккинчи нарсага шу 
қадар тезлик билан кўчадики, буни биз
пайқай олмаймиз. Натижада диққатимиз айни бир вақтнинг ўзида бир неча 
нарсаларга бирданига қаратилаѐтгандек бўлиб кўринади. 
Диққатнинг ана шундай бўлинувчанлик хусусияти ҳаѐтда жуда катта 
аҳамиятга эга. Чунки бир қанча меҳнат турлари диққатнинг бўлинувчанлик 
хусусиятига эга бўлишликни талаб қилади. Бундай хусусият педагоглар учун 
жуда зарур бўлган хусусиятдир. Масалан, тарбиячи болалар билан бирор 
машғулот ѐки суҳбат ўтказаѐтган пайтида диққатни бир неча нарсаларга, яъни 
гапираѐтган гапига, болаларни қулоқ солиб ўтиришларига ва бундан сўнг 
нималар ҳақида гапиришга қарата олиши лозим. Ана шундагина тарбиячи 
суҳбат ѐки машғулот пайтида гуруҳни бошқара олади. 
Диққатнинг бўлиниши ҳар кимда ҳар хил бўлади. Бунинг сабаби шундаки 
диққатнинг йенгиллик билан бўлиниши диққатимиз қаратилган нарсаларнинг 
илгаридан бизга қанчалик танишлиги билан боғлиқдир. Агар диққатимиз 
қаратилган нарсаларнинг айримлари бизга яхши таниш бўлса яъни биз уларни 
илгаридан яхши билсак фаолият жараѐнида бир неча ишларни бирданига яъни 
бирга қўшиб бажара оламиз. Масалан, ѐзиш ҳаракати илгаридан бизга яхши 
таниш бўлгани учун дарсда ҳам ешитиб, ҳам ѐзиб ўтира оламиз. Шундай қилиб, 
диққатнинг бўлинувчанлиги жуда кўп фаолиятларимиз учун зарур бўлган 
хусусиятдир. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling