Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Диққатнинг кучи ва барқарорлиги деб
Диққат хусусиятлари
Одамнинг диққати бир қанча хусусиятларга эга бўлиб, улардан асосийлари - диққатнинг кучи ва барқарорлиги, диққатнинг кўлами, диққатнинг бўлинувчанлиги ва диққатнинг кўчувчанлигидан иборатдир. Диққатнинг мазкур хусусиятлари қуйидаги жадвалда тўлиқ акс еттирилган ва шунга мувофиқ ҳар бирига қисқача таъриф бериб ўтамиз. YO'NALISH MURAKKABLIK BARQAROR T ASHQ I ICHKI Y U Q RI Q U Y I H A JM T AQ SI M LA NGA N M AH SUL DO R BEMAH SUL DO R DIQQAT SIFATLARI FAOLLIK KENGLIK JADALLIGI O SO N Q IY IN BARQ AROR BEQ AROR 123 Диққатнинг кучи ва барқарорлигига кўра одамларнинг диққатлари ўзининг кучи ва барқарорлиги жиҳатидан бир-биридан фарқ қилади. Айрим одамларнинг диққати кучли ва барқарор бўлса, бошқа бир одамларнинг диққати кучсиз ва беқарор бўлади. Диққатнинг кучи ва барқарорлиги деб, одам ўз диққатини бирор нарса ѐки ҳодисага узоқ муддат давомида муттасил қаратиб тура олишига айтилади. Диққатнинг кучи ва барқарорлиги инсон ҳаѐтида жуда катта аҳамиятга эга. Чунки диққатни маълум муддат бирор нарсага муттасил, яъни узлуксиз тарзда қаратиб одам ишлай ҳам олмайди, ўқий ҳам олмайди ва ҳатто ўйнай ҳам олмайди. Диққатнинг кучли ва барқарор бўлиши бир қанча сабабларга боғлиқдир. Биринчидан, диққатимиз қаратилган нарсанинг хусусиятлари, биз учун бўлган аҳамиятига, иккинчидан диққатимиз қаратилган нарса билан амалга ошириладиган фаолиятларимизга, учинчидан нерв систэмасининг айрим хусусиятларига боғлидир. Буларнинг ҳаммаси объектив, яъни бизнинг иродамиз билан боғлиқ бўлмаган сабаблардир. Диққатнинг кучи ва барқарорлиги албатта субъектив, яъни одамнинг айни чоғдаги ҳолати билан ҳам боғлиқ. Масалан, айни чоғда бетоброқ бўлиб турган одамнинг ѐки бошига бир оғир ташвиш тушган одамнинг диққати кучли ва барқарор бўла олмайди. Одамлар ўз диққатларининг кўлами жиҳатидан ҳам бир-бирларидан фарқ қиладилар. Айрим одамлар диққатининг кўлами кенг бўлса, бошқа бир одамлар диққатининг кўлами торроқ бўлади. Диққатнинг кўлами айни бир вақтда одамнинг идрокига сиғиши мумкин бўлган нарсалар миқдори билан белгиланади. Бошқачароқ қилиб айтганда, идрок қилиш жараѐнида диққатимиз қаратилган нарсалардан қанчасини онгимизга сиғдира олишимиз диққатнинг кўламини ташкил этади. Диққат кўламини тажриба йўли билан аниқлаш қийин эмас. Бунинг учун диққатнинг кўламини аниқлаѐтган одамга айни бир вақтнинг ўзида бир неча ўзаро боғланмаган ҳарфларни, рақамларни ва турли геометрик шаклларни кўрсатиш йўли билан аниқлаш мумкин. Бунда одам кўрсатилаѐтган нарсалардан айни вақтда қанчалик кўпини бирданига идрок ета олса, унинг диққати шунчалик кенг бўлади. Диққатнинг кўлами одатда тахистоскоп деган махсус асбоб билан аниқланади. Бу асбоб ѐрдамида айни бир вақтнинг ўзида идрок еттириладиган нарсалар жуда тез кўрсатилади. Бунда одам ўз диққати доирасига қанча нарса сиғдира олса, ана шунга қараб диққатнинг кенг ѐки торлиги аниқланади. Ўтказилган тажрибаларнинг кўрсатишича, катта ѐшли одамларда ўз диққат доираларига айни бир вақтда 3 тадан 6 тагача бир-бири билан боғлиқ бўлмаган нарсаларни сиғдира оладилар. Диққат кўламининг кенг бўлиши одам идрок қилаѐтган нарсаларини атрофлича ва чуқур акс эттириш и, бинобарин билиш жараѐннинг сифатли бўлиши учун жуда катта аҳамиятга эгадир. Одамнинг диққати бир вақтда фақат битта нарсагагина эмас, балки иккита ѐки учта нарсага ҳам бирданига қаратилиши мумкин. Ана шундай пайтларда диққатнинг бўлиниши талаб қилинади. Демак, диққатнинг Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling