Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
Диққатнинг кўчувчанлиги одамнинг диққати ҳар доим бир нарсадан
иккинчи бир нарсага, бир фаолиятдан иккинчи фаолиятга кўчиб туради. Диққатнинг ана шундай хусусиятини диққатнинг кўчувчанлиги деб юритилади. Диққатнинг кўчувчанлиги диққатнинг бўлунувчанлиги билан боғлиқ хусусиятдир. Юқорида айтиб ўтганимиздек, диққатнинг айни бир вақтда бирданига бир неча нарсага қаратилиши, яъни диққатнинг бўлиниши ўз моҳияти жиҳатидан диққатнинг бир нарсадан иккинчи нарсага жуда тез кўчишидан иборатдир. Ана шу жиҳатдан олганда диққатнинг кўчувчанлик хусусияти жуда кўп фаолият ва унинг турлари учун зарур бўлган хусусиятдир. Масалан, ҳикоя ўқиб бериш машғулотида болалар ўз диққатларини ҳикоя ешитишдан сурат кўришга, ундан сўнг яна ешитишга бемалол кўчира олишлари керак. Агар мактаб ўқувчиларига нисбатан оладиган бўлсак, ўқувчилар ўз диққатларини бир дарс предметидан бошқа бир дарс предметига бемалол кўчира олишлари керак. Акс ҳолда ўқувчилар ўтган дарс таъсирида ўтириб, янги дарснинг мазмунини сифатли ўзлаштира олмайдилар. 125 Диққат ҳамма вақт ҳам бир нарсадан иккинчи нарсага, бир фаолият туридан бошқа бир фаолият турига осонлик билан кўча бермайди. Баъзан қийинчиликларга тўғри келиб қолади. Албатта бунинг ўз сабаблари бордир. Масалан, бундай сабаблардан бири - диққатимиз кўчирилиши лозим бўлган нарсалар ѐки ҳаракатлар ўртасида боғланиш бор ѐки йўқлигига боғлиқ. Агарда диққатимиз кўчирилиши лозим бўлган нарсалар ўртасида маълум жиҳатдан мазмуний боғлиқлик бўлса, диққатимиз осонлик билан кўчади. Одамнинг қизиқишлари ва эҳтиѐжлари билан боғлиқ бўлган нарсаларга ҳам диққат йенгиллик билан кўчади. Шундай қилиб, диққатнинг ана шу юғорида кўриб ўтган асосий хусусиятлари одамнинг барча турдаги фаолиятлари учун жуда керакли хусусиятлардир. Диққатнинг ана шу хусусиятлари туфайли одам атрофидаги муҳитга, ундаги турли туман ўзгаришларга тез мослаша олади. Диққатнинг бу асосий хусусиятлари одамга туғма равишда, яъни ирсий йўл билан берилмайди. Бу хусусиятлар одамнинг ѐшлик чоғидан бошлаб турли фаолиятлар ўйин, ўқиш ва меҳнат фаолиятлари жараѐнида таркиб топиб боради. Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling