Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

а) сенсор установка - тайѐргарликда идрокнинг устунлиги қобилияти
б) мотор установка - тайѐргарликда ҳаракатнинг устунлиги қобилияти 
Сенсор установкада идрок, мотор установкада эса ҳаракат устунлиги 
сезилиб туради. Л.С.Вигоцкий унга мисол қилиб жисмоний тарбия 
машғулотида команда (буйруқ) беришни мисол келтиради. Сафда турганларга 
қараб "Ўнг" деб айтамиз. Шу заҳотиѐқ сафланганлар буйруқ охирини айтишга 
сенсор установка қўзғайди "га!" дейиш оѐқларни айлантиришга мослашиш 
билан боғлиқ мотор установка команда охирини ешитишни таъминлайди.
Бу йилларда психологлар установкани кишининг ижтимоий тажрибаси 
билан боғлиқ равишда тадқиқот қилишга ҳаракат қилганлар. П.П.Блонскийнинг 
мулоҳазасича, диққатнинг асосида кишининг ижтимоий қизиқишлари ѐтади. 
Психологлар орасида диққатни тушунтиришда турли қарашлар, назариялар 
вужудга келади. Ваҳоланки, П.П.Блонский диққат билан қўрқув, ваҳимани бир 
нарса деб қарайди. қўрқув - бу диққатнинг интенсивроқ намоѐн бўлиши, яъни 
максимал даражада акс этиши деб тушунтиради. Бу йерда психик фаолиятнинг 
маъноси бутунлай йўқотиб кўрсатилгандек туюлади ва диққат биологик нуқтаи 
назардан қараганга ўхшаб кетади. Биологик позисияда диққат бош мия ярим 
шарлари фаолияти билан эмас, балки вегетатив нерв тизими билан боғлиқликда 
тушунтирилади. 
Таниқли психолог Д.Н.Узнадзенинг диққатни установка билан боғлаш 
назариясига Н.Ф.Добринин қарши чиқди. Н.Ф.Добринин фикрича, диққатни 
установка билан боғловчи назария қуйидаги жиҳатларни ҳисобга олмаган. 
Диққат ҳақиқатдан маълум мослашувчи ҳаракатлар билан бирга бўлади, лекин 
бу ҳаракатларга бориб йетмайди. Агар томошабин саҳнадан ўгирилса, кўзини 
юмади, қулоқини беркитади, у саҳнада нима бўлаѐтганига диққат қилолмайди. 
Саҳнага қараш ва ешитиш учун бошқа ҳамма нарсалардан чалғиш керак ва 
идрокни саҳнада бўлаѐтган ҳодисаларга қаратиш лозим. қараб туриб 


127 
кўрмаслик, тинглаб туриб ешитмаслик мумкин. Диққат шундан иборатки, у 
нимага қаратилган бўлса уни кўриш демакдир. Юғоридаги мулоҳазалардан 
келиб чиққан ҳолда Н.Ф.Добринин диққатни киши психик фаолиятини бирон-
бир объектга йўналтириш ва тўплаш билан бошқа объектлардан чалғиш орқали 
тушунтиради. 
Диққат психик фаолиятнинг қандайдир объектга йўналиши ва тўпланиши 
орқали ўрганишни қатор муаллифлар танқид қиладилар. Ана шулардан бири 
С.Л.Рубинштейндир. С.Л.Рубинштейн диққатни алоҳида мазмунга эга 
эмаслигига қўшилади, лекин унинг гувоҳлик беришича, диққатни бирор 
объектга танлаб йўналиши унинг феноменологик характеридир. Бундай 
феноменологик тавсифномада ҳам диққатнинг табиати ва хусусиятлари 
очилмай қолаверар экан. 
Психолог Г.С.Бакрадзе диққатнинг объектда тўпланиши фаолиятнинг 
роли ҳақида қизиқарли илмий текшириш тажрибасини ўтказган. Агарда 
диққатни заифлигини текширувчи ўз вақтида пайқаб, унга нисбатан қандайдир 
мускул ҳаракатини амалга оширса, у яна тикланади. Булардан ташқари диққат 
барқарорлигини фаолиятнинг характерига, шахснинг ўзига боғлиқлиги бир 
қанча психологлар томонидан исботланган. 
Жумладан, А.П.Газова диққатнинг бўлинувчанлигини кўп станокда 
ишловчи тўқувчиларда ўрганиб, жуда қимматли материалларни йиғади. Унинг 
фикрича, диққат бу касбдаги одамларда ихтиѐрсиз ва ихтиѐрий 
мувозанатлашган бўлиши мумкин. Бир неча станокда ишлаш малакалари ҳосил 
бўлиши натижасида буларда ихтиѐрий мувозанатлашган диққат тури вужудга 
келади.
Диққатнинг бўлинувчанлиги устида олиб борилган тадқиқотлар шуни 
кўрсатадики, иккита ѐки учта ишни бирданига бажариш мумкин, бунда 
И.П.Павлов 
кўрсатганидек, 
улардан 
бири 
таниш 
(ишлаш 
олдин 
бажарилганлигини еслатувчи) ва бош мия ярим шарлар пўстлоғида "навбатчи 
пунктлар" мавжуд бўлса амалга оширилади. Иккита фаолиятни бир даврнинг 
ўзида бажариш учун фаолиятнинг бири диққатни талаб қилмайдиган ѐки 
автоматлашган бўлиши талаб қилинади. Кишида бундай имконият фақат машқ 
қилиш орқалигина юзага келиши мумкин. 
Собиқ совет психологияси намоѐндалари, жумладан Н.Ф.Добринин ўзи ва 
шогирдлари ўтказган текширишларига асосланиб, бундай типология 
диққатнинг моҳиятини очишга йетарли эмас деб ҳисоблайди. Турмушда 
шундай одамлар учрайдики, улар объектни кўп, ҳам аниқ идрок қила оладилар. 
Яна шундай тоифадаги кишилар мавжудки, улар нарсаларни ҳам кам, ҳам 
ноаниқ идрок қиладилар, ўзларидан кўп нарсаларни қўшиб юборадилар. 
Тадқиқотчи Йе.Б.Пирогова ўқувчиларда ешитиш ва кўриш диққатини ўрганиб, 
ешитиш диққатининг кўлами кўриш диққатидан бир неча бор кичиклигини 
таъкидлаб ўтади. Диққат муаммосини ўрганувчи олимлар унинг бошқа психик 
жараѐнлар билан боғлиқлиги ва роли масалаларини ўрганганлар. Жумладан, 
Н.Н.Ланге, А.Р.Лурия ва бошқаларнинг тадқиқотларида кўришимиз мумкин. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling