Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
Б.Г.Ананев "Ўқувчиларда диққатни тарбиялаш" номли асарида диққатни
ҳамма вақт текшириш, тадқиқ қилиш керак дейди. Бунинг учун мана бундай вазиятларга эътибор қилишни кўрсатиб ўтади, дарсни тўғри ташкил қилиш, таълимнинг пухталиги, ўқитувчининг педагогик маҳорати, ўқувчиларнинг дарсдаги фаолиятини тўғри ташкил қила билиш кабиларни таъкидлайди. Б.Г.Ананев бу билан диққатнинг узоқ вақт бир объект устида тўплай билиш кераклигини уқтиради. Диққат муаммосини тадқиқ қилиш И.В.Страхов асарларида ўз аксини топган. Унинг қарашларига кўра, киши диққати келиб чиқишига ва ишлаш услубига қараб ижтимоий табиатга эга. У кишиларнинг меҳнат фаолиятига сабаб бўлади ва меҳнат жараѐнининг асосий психологик компонентларидан бири бўлиб саналади. Диққатнинг муҳим белгиси фаолият жараѐнида ва атрофдагилар билан алоқада киши психикасининг тўпланишидир. Қатор муносабатларда тўпланиш икки хил характерда бўлади, у предмет ва ҳодисаларга танлаб йўналтирилади, яъни диққат объектини онгли ажратиш, бу вақтда бошқа кўп объектлардан чалғиш воситаси билан актлар тизимини ташкил қилади, тўпланиш меҳнат предметига йўналтирилади, лекин унинг жараѐни ҳам диққат объекти ҳисобланади. Тўпланиш фаолият объектига ва у билан ҳаракатга йўналтиради. Диққат психиканинг алоҳида томони ва шакли ҳисобланмайди ва қандайдир бирорта функсияни бажаришга ўз-ўзидан кўчмайди. Мақсадга йўналган, интенсив-психик фаолиятнинг структуралиги функсионал асосини ўзгаришга, маҳсулдорлигининг ошишига ва миянинг барқарор ишлашига олиб келади. Киши диққати меҳнат фаолиятига, фаолият жараѐнига, меҳнат қуролларига йўналтирилади. Диққат предметлари бир хил эмас, балки ҳар хил фаолият турларида турлича бажариладиган меҳнат операсиялари ва воситалари киши меҳнат предметига таъсир қилади. Буларга боғлиқ равишда диққатни фаолият турларида ўрганиш психологик муаммолари вужудга келади. Ўтказилган текширишлар асосида И.В.Страхов диққат кўп функсияли жараѐндир, деган хулосага келади. Бу функсияларни амалий бажариш - меҳнат, ўқиш, илмий ва бошқа фаолият турларидан бирортасининг шарт-шароити маҳсулдорлигини белгилайди. Фаолиятнинг ҳар бир тури диққатга алоҳида маъсулият юклайди. Шунинг учун унинг функсияси фаолиятнинг шу турига тўғри келиши муҳимдир. Диққатнинг назорат қилиш-тузатиш функсияси ҳам кам аҳамиятли эмас. Унинг шакллари меҳнат ва ўқув фаолиятининг ҳар хил даврларида бир хил бўлмайди. 131 Диққат алоҳида кишиларнинг муносабатларида жамоада ўзига хос функсияни бажаради. Кишиларнинг кузатувчанлигида, бошқа одамларнинг психик ҳолатини тушунишда, зийракликнинг фаол шаклларида акс этади. Зийраклик меҳнатда ва киши билан муносабатида ахлоқий-психологик аҳамиятга эга бўлади. Шунга мувофиқ зийракликнинг мотивасияси ўрганилиб, унинг акс этишининг шакллари ва уларни тарбиялаш масаласи кўриб чиқилади. Зийракликнинг бундай ўрганилиши унинг тақлилида ва шахс психологиясида янги йўналишдир. Улар ўз ишларида диққатнинг ўрганилиши кўрсатилган аспектларини синтез қилишга ҳаракат қиладилар. Юқорида баѐн етилан фикрлардан кўриниб турибдики, И.В.Страхов диққатнинг билиш жараѐнидаги аҳамиятига унинг фаол психологик акс эттириш имкониятига алоҳида эътибор беради. Шунингдек, диққат билиш фаолиятининг борлиқ билан алоқасида, уни кенг ва чуқур акс этишида муҳим механизм бўлиб ҳисобланади. Диққат шахснинг йўналишида тўпланган жараѐн сифатида ишлайди. Кенг маънода бу сўз асосида эҳтиѐж, қизиқиш, қараш, идеал каби таркибий қисмлар мавжуд. Диққат психик жараѐнлар тузилишида кўрсатилган омиллардан ҳосил қилинган ҳодиса сифатидагина қатнашмай, балки у шахснинг бошқа хусусиятларига муносабатда таянч хусусият сифатида қатнашади. Диққат ва зийракликнинг педагогик такт(одоб)нинг шаклланишидаги психологик шарт-шароит эканлиги бунга мисол бўлади. И.В.Страхов "Диққат ва нутқ" муаммоси бўйича тадқиқот ишларини олиб борган. У нутқ шакллари ва функсияларини ҳамда тасвирий фаолиятни таҳлил қилади. У ўқувчиларда спорт гимнастикаси дарсларини психологик таҳлил қилади ва ўрганади. Муаллифнинг таъкидлашича, диққатни нутқий бошқариш қуйидаги омилларда, яъни предметни номлашда, ѐки мақсадли ҳаракатларга тўплашда, фаолиятни режалаштиришда диққатни илгарилаб кэтиш актларида, қидириш фаолиятларида, диққатни кўчиш жараѐнининг вербализасиясида, диққатни назорат қилиш функсиясини активлаштиришда, зийракликнинг акс этишида ва унинг ахлоқий психологик аҳамиятида намоѐн бўлади. Диққат ва бутун фаолият жараѐнини бошқариш нутқнинг ички ва ташқи турлари орқали амалга оширилади. Шунингдек, бу бошқаришда муаллиф фикрича, интеграл (юқоридаги икки нутқ оралиқидаги) нутқ иштирок этади. Буларни тадқиқ қилиш шуни кўрсатадики, график ҳаракатларни амалга ошириш ақлий - нутқий жараѐнлар уларни англаш ва йўналтириш билан бирга боради. Шундай қилиб, диққатни бошқариш ва уни тарбиялаш, ўқувчиларда ривожлантириш масаласи И.В.Страхов томонидан атрофлича ўрганилган. Психолог Н.В.Кузминанинг фикрича, ўқитувчиларнинг дарс давомида берилаѐтган билимини қанчалик ўзлаштириши унда асосий ва йетакчи ролни диққат ўйнайди. Шунинг учун ҳам таълим - тарбия жараѐнида ҳаммадан аввал тарбиячи ўқувчининг диққатини торта билиш унинг асосий мақсади бўлиши керак. Бу эса ўтилган материални ўқувчи пухта билишни талаб қилади. Бундан келиб чиқадики, диққатнинг тарбияланиши ва шаклланиши ҳам вужудга келади. Ф.Н.Гоноболин, М.Р.Раҳмонова Д.Б.Елконин, В.В.Репкин ва бошқа 132 қатор тадқиқотчилар томонидан таълим ва тарбия жараѐнида ўқувчиларда диққатнинг намоѐн бўлиши, кечиши, ривожланишининг ўзига хос хоссалари, индивидуаллиги каби жиҳатлари ўрганилган. Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling