Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet241/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

ҳиссиѐт- одамда, тирик мавжудотлар миясида, яъни шахсларнинг 
эҳтиѐжларини қондирувчи ва унга монелик қилувчи объектларга нисбатан 
унинг муносабатларини акс эттириш маъносида қўлланилади. 
Юқоридаги таърифлардан кўриниб турибдики, ҳиссиѐт бизнинг 
туйғуларимизнинг ўзига хос акс эттириш жараѐни бўлиб, бунда нарса ва 
ҳодисаларни акс эттириш жараѐнида бизда туғиладиган ички кечинмалар ва 
муносабатлар акс еттирилади. Демак, ҳиссиѐтлар ўз- ўзидан юзага келмасдан, 
ташқи оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг таъсири билан боғлиқ равишда юзага 
келади. 
Адабиѐтларда ҳиссиѐт билан бирга емоция тушунчаси ҳам кенг доирада 
қўлланилади. Айнан емоция тушунчасининг мазмуни нимадан иборат ва 
ҳиссиѐт тушунчаси билан ўзаро боғлиқлиги қандай деган савол туғилади? 
Шунга мувофиқ емоция тушунчасининг мазмун моҳиятини ѐритадиган бўлсак; 


240 
жумладан профессор Е.Г.ъҒозиевнинг "Умумий психология" дарслигида 
емоция-одатда ташқи аломатлари яққол намоѐн бўладиган ҳис-туйғуларни, 
ички кечинмаларни ифодаланишидан иборат психик жараѐнни юзага 
келишининг аниқ шаклидир, деб таърифланади. 
Емоция - шахснинг воқеликка ўз муносабатини ҳис қилишидан келиб 
чиқадиган, унинг эҳтиѐж ва қизиқишлари билан боғлиқ бўлган ѐқимли ѐки 
ѐқимсиз кечинмаларидир. Келтирилган таърифлардан кўринадики, ҳиссиѐт 
тушунчаси емоцияга нисбатан кенгроқ тушунча бўлиб, шахснинг кундалик 
ҳаѐти, турмуш тарзидаги барча жабҳаларни қамраб олади. 
Ҳиссиѐтлар ўзининг юзага келиши нуқтаи назаридан одамнинг 
эҳтиѐжлари, қизиқишлари ва интилишлари билан боғлиқ бўлади. Масалан, 
одамнинг органик эҳтиѐжларини қондириши билан боғлиқ бўлган ҳиссиѐтлар 
одамда роҳатланиш, қаноатланиш туйғусини юзага келтиради. Органик 
ҳиссиѐтларни қондира олмаслик одамнинг руҳини тушириб, кайфиятини бузиб, 
азобланиш, тоқацизланиш ҳиссига сабаб бўлади. 
Одамнинг ҳиссиѐтлари унинг мазмуни ҳамда шакллари, ижтимоий- 
тарихий шароит билан боғлиқ бўлади. Ижтимоий тарихий тараққиѐт даврида 
одамнинг эҳтиѐжлари ўзгариб боради. Натижада одамда борган сари янги, янги 
ҳиссиѐтлар, чунончи, маънавий, интеллектуал ва естетик ҳиссиѐтлар пайдо 
бўлади.
Ҳиссиѐтлар ҳам бошқа билиш жараѐнлари каби одамнинг фаолиятлари 
давомида намоѐн бўлади. Масалан, меҳнацеварлик ҳиссини юзага келтириш 
учун маълум муддат давомида ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланиш 
керак. У ѐки бу фаолият даврида юзага келган ҳиссиѐт ана шу фаолиятнинг 
ўзига таъсир қилиб, уни ўзгартиради. Масалан, ҳоҳламасдан ўзини мажбур 
қилиб ишлаѐтган одам билан ўзи ҳоҳлаб ситқидилдан ишлаѐтган одам ишининг 
унумдорлиги ўртасида жуда катта фарқ мавжуд. Одамнинг кайфияти яхши 
хурсанд, руҳи тетик бўлганда иши ҳам баракали бўлади, аксинча одамнинг 
дили ҳам, қандайдир ташвишли ѐки ғамгин бўлганда қўли ишга бормайди. Ана 
шу жиҳатдан олганда ҳиссиѐтнинг инсон ҳаѐтидаги роли жуда каттадир. 
Ҳиссиѐт бошқа билиш жараѐнларига ҳам таъсир қилади. Масалан, одамнинг 
руҳи тетик, хурсанд бўлган пайтда, идроки ҳали жуда жонли, есда олиб 
қолиши, туйғуларга бой, тафаккури ўткир, нутқи бурро бўлади.
Ҳиссиѐт одамда содир бўлаѐтган ҳодиса ва нарсалардан шахс сифатидаги 
одам учун аҳамиятли бўлганлари ҳақида дарак берувчи сигналлар тизими 
ҳисобланади. Мазкур ҳолда сезги аъзоларига таъсир қилувчи чексиз 
миқдордаги қўзғовчилардан аниқ бўлиб ажралади, баъзилари бир-бирлари 
билан қўшилиб кетади ва пайдо бўлган ҳиссиѐт билан бирлашиб кетади. 
Натижада таассурот уйғотиб, бирор ҳиссий ном билан ифодаланган хотира 
образлари тариқасида сақланиб қолади. Буни физиологик жиҳатдан шундай 
тушунтириш мумкин: маълум қўзғатувчилар тирик мавжудотлар учун 
хотиржамлик ҳақида дарак берувчига айланади. Ҳиссий кечинмалар эса 
инсоннинг шахсий тажрибасида таркиб топадиган рефлекслар тизимини 
мустаҳкамлаш сифатида намоѐн бўлади. Ҳиссиѐтнинг мана шу дарак 
берувчилик вазифаси психологияда ҳиссиѐтнинг импрессив томони деб 
аталади. Импрессив сўзи лотинча таассурот деган маънони англатади.


241 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling