Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Ҳиссиѐтнинг нерв-физиологик асослари


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet243/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Ҳиссиѐтнинг нерв-физиологик асослари 
Ҳиссиѐт бошқа ҳамма психик жараѐнлар каби бош мия пўсти қисмининг 
фаолияти билан боғлиқдир. Бош мия ҳиссиѐтларнинг кучини ва 
барқарорлигини идора қилиб туради. Ҳиссиѐтлар бошқа билиш жараѐнларидан 
фарқли бош мия пўстининг фаолиятидан ташқари организмнинг ички аъзолари 
фаолияти билан ҳам боғлиқдир, бошқача қилиб айтганда ҳиссиѐтлар вегетатив 
нерв тизимининг фаолияти билан ҳам боғлиқдир. Чунончи, одам қаттиқ уялган 
пайтида қизариб кетади, қаттиқ қўрққан пайтида эса ранги ўчиб, қалтираб 
кетади, хаттоки одамнинг овозида ҳам ўзгариш пайдо бўлади. Ана шундай 
ҳиссий ҳолат юз берган пайтда одамнинг юраги тез ура бошлайди, нафас олиши 
ҳам тезлашади.
Демак, одам маълум ҳиссий ҳолатни бошдан кечираѐтган пайтда унинг 
қон айланиш тизими, нафас олиш органлари нутқ аппаратлари ички секресия 
безлари ҳам қатнашади. Масалан, материални яхши билмайдиган талаба 
имтиҳон топшираѐтганда терлаб кетади, томоғига нимадир тиқилиб, гапини 
гапира олмай қолади. Одамда қаттиқ қўрқиш пайтида "Юраги орқага тортиб 


242 
кэтди", "Совуқ тер босиб кэтди" каби ибораларнинг ишлатилиши ҳиссиѐт 
пайтида одамнинг ички аъзоларининг иштирок этишидан далолат беради. 
Жуда кўп ҳиссий ҳолатлар бош миянинг яқин пўстлоқ ости қисмларининг 
оралиқи билан ҳам боғлиқдир. Масалан, кўриш тепалиги деб аталувчи қисм 
айрим ҳисларни ифодалайдиган ихтиѐрсиз ҳаракатларнинг маркази 
ҳисобланади.
Одамда учрайдиган юксак маънавий ҳиссиѐтлар ҳам ўзининг нерв-
физиологик асосига эга бўлиши керак (чунончи интеллектуал, аҳлоқий, естетик 
ҳиссиѐтлар). Бу жиҳатдан академик И.П.Павловнинг динамик стреотип 
ҳақидаги таълимоти жуда катта аҳамиятга эгадир. Бу ҳақда академик 
И.П.Павлов шундай деб ѐзган еди: "Менимча, кўпинча одатдаги турмуш 
тартибининг ўзгарган пайтларида одат бўлиб, қолган бирорта машғулот яқин 
кишидан жудо бўлганда, ақлий изтироб чоғида кечириладиган оғир 
ҳиссиѐтларнинг физиологик асоси худди ески динамик стреотипнинг ўзгариши, 
унинг йўқолиши ва янги динамик стреотипнинг қатъийлик билан ҳосил 
бўлишидан иборат бўлса керак". 
Айрим мураккаб ҳиссиѐтларнинг асосида динамик стреотипнинг ѐтиши 
яққол кўринади. Масалан, естетик ҳиссиѐтни оладиган бўлсак, бирон ѐқимли 
кўйдан лаззатланиш, ѐки бирон машҳур рассомнинг ишлаган ажойиб 
суратларини томоша қилиб, роҳатланиш естетик ҳиссиѐт ҳисобланади. Агар бу 
ҳиссиѐтларнинг нерв-физиологик асосларини таҳлил қиладиган бўлсак, 
қуйидагиларни кўришимиз мумкин. Масалан, бизга жуда ѐқадиган куй бошқа 
миллат одамига ѐқмаслиги мумкин. Бунда ажабланишга ҳеч қандай ўрин йўқ. 
Биз ѐшликдан бошлаб мазкур куйни бир неча юз мароталаб ешитиб боришимиз 
натижасида ана шу куйга нисбатан деярли бузиб бўлмайдиган ниҳоятда 
мураккаб динамик стреотип юзага келади. Ана шунинг учун айрим куйлар 
бизга ѐқади, айримлари эса ѐқмайди. Суратлар масаласига келганда шуни 
айтиш керакки, қадимги классик асарлар уларнинг ишланиш услуби реаллиги 
бизни ҳайратда қолдириб завқ туғдиради. Аксинча, ҳозирги рассомлар 
томонидан ишланган расмлар одамда қандайдир нохуш ҳиссиѐтни туғдиради. 
Демак, узоқ йиллар давомида юзага келадиган динамик стреотиплар айрим 
мураккаб қисмни ташкил қилади. 
Шундай қилиб, ҳиссиѐт вегетатив нерв тизими орқали бошқариладиган 
ички аъзо фаолияти билан боғлиқ бўлса ҳам бари бир бош мия пўсти орқали 
идора қилинади. Чунки академик И.В.Павловнинг фикрича, одамнинг бутун 
аъзойи баданида бўладиган ҳар қандай ҳодисаларнинг ҳаммасини бош мия 
пўсти қисмидаги нейронлар идора қилади. Ана шу жиҳатдан олганда 
ҳиссиѐтнинг нерв-физиологик асоси бош мия пўсти билан боғлиқ.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling