Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet251/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Хавотирлик босқичида талоқнинг кичрайиши, ѐқ қаватининг йўқолиши, 
ошқозонда ўткир яллиғланишнинг содир бўлиши, буйрак тепасида 
ликосидларнинг камайиши кузатилади. Шу билан бирга тери жароҳатини 
пасайиши, кўз ѐшланиши, сўлакнинг ажралиши кузатилади. Агарда таъсир 
кучли бўлса, бу босқичда хавотирлик ҳолати бошланади.
Мослашиш босқичида буйрак усти безлари катталашади, органлар ва 
тўқималарнинг ишлаши секинлашади. Агар стрессни келтириб чиқарувчи омил 
организмга кучли таъсир еца етмаса шу ҳолат узоқ вақт сақланиб қолади. Агар 
таъсир кучли бўлса, учинчи босқич бошланади.
Ўта чарчаш босқичи - организмда кузатилаѐтган ютуқларга кўра босқич 
хавотирли босқичга яқин. Бунда одатда организм касалланади.
Чет ел муаллифлари асосан ижтимоий, психик ва физиологик стресс 
шаклларини
ажратадилар. Уларнинг фикрича, ижтимоий стресс асосида шахснинг 
ижтимоий, иқтисодий яшаш шароити ѐтади. Ижтимоий зиддиятлар доимий 
ўзига ишонмаслик ва кескинликни юзага келтиради. 
Юксак ҳислар 
Ҳиссий жараѐнларнинг ҳар хил шакллари нормал одамда алоҳида, якка 
ҳолда мавжуд бўлмайди. Юзлаб ва минглаб кечирилаѐтган емоциялар, 
аффектлар, кайфиятларда аниқ яшайдиган умумлаштирилган ҳислар юксак 
ҳислар дейилади. Юксак ҳислар ўз таркибига биринчи соддароқ кўринишдаги 
турли ҳисларни олади.
Инсон фаолиятининг қайси бир тури, ѐки қайси бир соҳаси, ҳисларни 
қайси бирининг асосий эканлигига қараб, юксак ҳисларнинг муҳим турлари: 
праксик , ахлоқий, интеллектуал, естетик турлари ажратилади.
Праксик ҳислар. Инсон амалий ҳаѐтининг исталган соҳаси мақсадга 
мувофиқ ақлий фаолиятига, шахснинг уларга нисбатан муайян муносабатда 
бўлиш соҳасига айланиб қолади. Бу биринчи навбатда бирор мақсадни 
англабгина қолмай, уни еътироф этадиган ѐки инкор қиладиган мақсадларга 
эришиш йўлларини баҳолайдиган таъсир қилиш усуллари ва кўламларини 
маъқуллайдиган ва маъқулламайдиган, уларни тўғри танланганлигига 
шубҳаланадиган, ниҳоят муваффақият ѐки муваффақияцизлик ҳиссини 
кечирадиган меҳнат фаолиятида кузатилади. Меҳнат инсон ҳаѐтининг асоси 


252 
бўлиб, инсоннинг меҳнатга бўлган ҳиссий муносабати юксак ҳислар орасида 
муҳим ўринни эгаллайди, 
Меҳнат фаолиятида шахс:
1
Бирор мақсадни англайди. 
2. 
Уни еътироф қилади ѐки инкор этади. 
3. 
Мақсадга эришиш юлларини баҳолайди. 
4. 
Уни тадбиқ этиш усуллари ва қурол воситаларини маъкуллайди ѐки 
маъқулламайди. 
5. 
Уларнинг танланганлигига шубҳаланади. 
6. 
Инсон муваффақият ѐки муваффақияцизлик ҳиссини кечиради ва ҳоказо. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling