Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet252/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Ахлоқий ҳислар одамнинг бошқа кишиларга, жамоа ва ўзининг 
ижтимоий бурчларига бўлган муносабатларида ифодаланади. Инсон бу 
ҳисларни кечирар экан, маълум ахлоққа, яъни ижтимоий ахлоқ-қоидалари ва 
нормалари мажмуига асосланиб, бошқа кишиларнинг хатти-ҳаракатларига ѐки 
руҳий ҳусусиятларига ҳамда ўзининг хатти-ҳаракатларига баҳо беради. 
Шахснинг йетакчи ахлоқий ҳисларидан бири бу бурч ҳиссидир. Бу ҳис 
одам яшаб ва ишлаб турган тор доирадаги жамоа (оила, мактаб, ишлаб 
чиқариш, корхона) манфаатлари нуқтаи назаридан туриб, ҳаракат қилиш 
лозимлигини англаганда ҳам кечирилади. Одам ўзининг ижтимоий бурчлари 
нималардан иборат эканлигини билиб ва тушунибгина қолмай, балки уларни 
бажариш зарурлигини ичдан ҳис қилиб қайғуради. Кишилар ҳаѐти ва 
фаолиятида ўзаро ѐрдамлашиш, ҳамжиҳатлик, интилиш ва манфаатлар 
бирлигига асосланган ўртоқлик муносабатлари юзага келади.
Ўртоқлик муносабатларининг юксак чўққиси дўстлик ҳиссида намоѐн 
бўлади. Дўстлик ҳисси ўртоғига меҳрибонликда уни кўриш у билан гаплашиш 
ўз фикр ҳислари билан ўртоқлашишда намоѐн бўлади. Ҳақиқий дўстлик ҳисси 
дўстга нисбатан юксак талабчанлик билан боғлиқдир. Хато ва камчиликларни 
тузатишга ҳам ѐрдам бериш, дўстликка яқин бўлган муҳим ахлоқий ҳис 
муҳаббат ҳиссидир. Муҳаббат жамиятда никоҳ ва оиланинг ахлоқий 
психологик асоси ҳисобланади. 
Агар одамнинг жамиятдаги хатти-ҳаракатлари ахлоқ нормаларига 
мутлақо зид бўлса, одам виждон азобига учрайди. Виждон азоби мураккаб 
ҳиссий ҳолатдир. Мободо одам бирор ахлоқсиз ҳаракат қилиб, виждон азобига 
учраса, ундан қутилиши жуда қийин бўлади. Чунки виждон азобига учраган 
одам жамият олдида ўзининг ноҳақлигини билади ва ўзини-ўзи сўроқ қила 
бошлайди. Шунинг учун одам ўзидан-ўзи қочиб қутила олмагандек, виждон 
азобидан ҳам ҳеч қачон қочиб кета олмайди. 
Маълумки, виждон азоби кишининг қалбида чуқур ички кураш ҳиссини 
туғдиради. Ўз хатти-ҳаракатида ахлоқ тамойилларига амал қилмаган, уяти ҳам 
виждони бўлмаган кишиларни "виждонсиз" одамлар дейилади. Киши ѐмон бир 
иш қилиб қўйганлиги бу кишининг ўзига муносиб эмаслигини, англаши бир 
томондан виждонини қийнайди, виждон азобига солади, иккинчи томондан 
ахлоқ талабларига хилоф иш қилиш билан бошқалардан маломатга қолишни, 
уларни ўрнига нисбатан салбий хислат пайдо қилишни ҳам тушунади. Масалан, 
мазкур жараѐнга қуйидаги мисолни келтириб ўтиш жоиз. АҚШ президенти Р. 
Трумен 1945 йили 6 августда Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига 


253 
атом бомбасини ташлашга буйруқ берган еди. Американинг биринчи даражали 
учувчиси Маѐр Клод Изерли Хиросимага атом бомбасини ташлаб 300 000 
кишини ѐстиғини қуритишда иштирок этди. Атом бомбаси зарбидан ўлган ѐш 
болаларни қарияларни, хотин-қизларни ўз кўзи билан кўрган Изерли ватанига 
қайтганда "Хиросима қаҳрамони"ни сифатида уни тантана билан кутиб 
олишади. 
Изерлини виждон азоби кундан кунга баттарроқ қийнай бошлади. У 
виждонини тинчитмоқ учун нафақадан, ҳамма мукофатлардан воз кечди, ўзига 
берилган орденларни қайтариб бермоқчи бўлди. Пул тўплаб Хиросимага ѐрдам 
юборди. Аммо виждон азоби ҳамон уни езарди, таъқиб қиларди, кечалари 
ухлолмасдан ўзини ўзи ўлдиришга уриниб кўрарди. Аммо натижа чиқмади, 
зора қамасалар, деб жиноят қилди. Ниҳоят Клод Изерли ақлдан озибди, деб уни 
жиннихонага ѐтқиздилар.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling