Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet250/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Майкл Шайер ва Марлз Карвер фикрича, оптимист инсон енг оғир, қийин 
вазиятда ҳам яхши деб олдинга интилади, ўз организмида стресс мослашиб 
олишига йўл қўймайди.
Умуман олганда стресс атамаси ХХ-асрнинг 40-йилларига келиб 
оммавийлашган. Бунга сабаб стресс ҳолатини тўғри тушуниш ва ундан 
ҳимояланишни ўрганиш, чунки стресс турли салбий муносабатлар натижасида 
вужудга келиши мумкин.
Биринчи бўлиб стресс бўйича 1932 йили физиолог Уолтер Кеннон ва 
1936 йилда врач Ганс Селе чуқурроқ тушунча беришга ҳаракат қилганлар. 
У.Кенноннинг гомеостаз назарияси асосида 1933 йилда "Психика ва тана" 
асари яратилди. Бу асарда барча ташқи шароит ўзгаришларига оптимал (тўла) 
мослаша оладиган бир яхлит организм ҳақида ѐзилган. Организмдаги турли 
ўзгаришлар, яъни очлик, қўрқув, жаҳлдорлик ҳолатларини кўп йиллар кузатиб 
ўрганиш натижасида "гомеостоз" яъни организмни ички ҳолатини давомийлиги 
назарияси яратилди. Унинг фикрича, гемостоз ва ташқи муҳит таъсирида 
асосий ўринни марказий ва вегетатив нерв тизими эгаллайди. Марказий нерв 
тизими ташқи-муҳит, билан вегетатив нерв тизими эса гемеостоз ҳолатини 
сақлаб туради. Бундан организмни "қочиши ва курашиши" учун енергия ишлаб 
чиқарувчи симпатоадренал тизими муҳим рол ўйнайди.
Қуйида Жемс Ланге ва Кенон-Бард назариясининг моҳияти келтирилган
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
У.Кеннон яна шуни таъкидлаб ўтадики, организмни стрессга қарши 
курашиш ѐки қочиш вақтида юрак уриши тезлашади, қон айланиши бузилади, 
яъни мақсадга интилиш учун тайѐргарлик кўришда организмда қочиш ва 
курашиш кечади. Бу реаксияни у организмни мослашиш тизими деб атайди. 
Jems Lange 
nazariyasi 
Emosiogen stimulni idrok 
qilinishi 
Organizmning nerv-muskul 
reaksiyasi 
Organizmlardan keladigan 
impulslarni qayta ishlash 
Sub'ektda emosiyalarning paydo 
bo'lishi 
Kennona-Bard 
nazariyasi 
Emosiogen stimulni idrok qilinishi 
MNS bir vaqtda yuzaga 
keladigan impulslar qayta 
ishlashi 
Sub'ektning 
emosional 
holatlarining 
paydo bo'lishi 
Organizmni 
nerv-muskul 
reaksiyalari 
ning paydo 
bo'lishi 


251 
Канадалик олим врач Г.Селъе (1936-1976 йиллар) ўзини 40 йиллик илмий 
изланишлари билан У.Кеннон назарияларига қўшимчалар киритиб, стресс 
психология ва тиббиѐтда асосий тушунчаларда бири екинлигини айтиб ўтган. 
Г.Селъе стресс ҳар доим ҳам зарарли эмас, баъзан инсон организмига ѐрдам, 
кўмак фойда бериши мумкин. Айрим ҳолларда стрессга тушиб қолганда одам 
яшаш учун курашиш ўз эҳтиѐжини қондириш учун фаоллашиб, ўзи билмаган 
заҳирадаги енергиясини ишга солиши мумкин деган. У тирик организмнинг 
ноқулай ташқи шароитларига мослашувчанлик муаммосини ўрганиб чиққан.
Г.Селъени фикрича, шу сабаблар муҳим ва номуҳим стрессни келтириб 
чиқаради. Бу вазиятлар бир-бирига боғлиқдир. Бунда 3 босқич ажратилади.
хавотирлик босқичи; 
- мослашиш босқичи; 
- ўта чарчаш босқичи. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling