Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
Аффект тушунчасига берилган таърифларга асосий эътиборни
қаратадиган бўлсак бу ҳам шахснинг кучли емосионал ҳолатлари билан боғлиқдир. Қ.Турғуновнинг луғатида айтилишича, аффект тез ва кучли пайдо бўлиб, шиддат билан ўтадиган қисқа муддатли емосионал ҳолатдир. А.В.Петровскийнинг "Умумий психология" дарслигида аффект ҳаддан зиѐд тез кечиши билан мияда пайдо бўлувчи, шахсни тез қамраб олувчи, жиддий ўзгаришларни юзага келтирувчи жараѐнлар устидан иродавий назорат бузилишига йетакловчи организм аъзолари функсиясини издан чиқарувчи емосионал жараѐнларга айтилади. М.Воҳидов дарслигида аффект тўсатдан тез пайдо бўлиб, тез орада ўтиб кетадиган ниҳоятда кучли ҳиссий ҳолат сифатида еътироф етилади. Аффект лотинча сўз бўлиб, руҳий ҳаяжон еҳтирос деган маънони англатади. Аффектлар кўпинча тўсатдан пайдо бўлади ва баъзан бир неча минут давом этади. Аффект ҳолатида кишини онгини тасаввур қилиш, фикр қилиш қобилияти тораяди, сусайиб қолади. Аффектлар вақтида одамнинг ҳаракатлари кутилмаган тарзда портлаш сингари бирданига бошланиб кетади. Баъзан аффектлар тормозланиш ҳолати тарзида намоѐн бўлади ва бундай ҳолатда организм бўшашиб, ҳаракациз бўлиб ва шалвираб қолади. Бундай ҳолат кўпинча одам бирданига қўрққанида, тўсатдан қувонганида ва шу каби ҳолатларда ўзини йўқотиб қўйиш кўринишида намоѐн бўлади. Аффект ҳолатини бошланишида шахс инсоний қадриятларнинг барчасидан узоқлашиб, ўз ҳиссиѐтининг оқибати тўғрисида ҳам ўйламайди, ҳатто тана ўзгаришлари, ифодали ҳаракатлар билинмай боради. Кучли зўриқиш оқибатида майда кучсиз ҳаракатлар барҳам топади. Тормозланиш мия ярим шарлари пўстини тўлиқ эгаллай бошлайди, қўзғалиш пўстлоқ ости нерв тугунларидан оралиқ мияда авж олади, холос. Бунинг натижасида шахс ҳиссий кечинмасига (даҳшат, ғазаб, нафратланиш, умидсизлик ва ҳоказолар) нисбатан ўзида кучли ҳоҳиш сезади. 248 Маълумотларнинг кўрсатишича кўпинча ҳиссиѐтлар аффектив шаклда ўтиши тажрибаларда синаб кўрилган. Жумладан: 1) театр томошабинларида; 2) тантана нашидасини сураѐтган оломонларда; 3) ес-хушини йўқотган телбасимон одамларда; 4) илмий кашфиѐт лахзасида; 5) тасодифий қизғин учрашувларда, жўшқин шодликларда мужассамлашади. Аффектлар вужудга келишининг дастлабки босқичида ҳар бир шахс ўзини тушуниш, ўзини қўлга олиш, уддалаш қурбига эга бўлади. Уларнинг кейинги босқичларида иродавий назорат йўқотилади, иродасиз ҳаракатлар амалга оширилади, ўйламасдан хатти-ҳаракат қилинади. Аффектив ҳолатлар маъсулияцизлик, ахлоқсизлик, мастлик аломатида содир бўлади, лекин шахс ҳар бир ҳаракати учун жавобгардир, чунки у ақл-заковатли инсондир. Аффектлар ўтиб бўлгандан кейин шахснинг руҳиятида осойишталик, чарчаш ҳолати ҳукм суради. Баъзи ҳолларда ҳолсизланиш, барча нарсаларга лоқайд муносабат, ҳаракацизлик, фаолликнинг барҳам топиши, ҳатто уйқуга мойиллик юзага келади. Шуни ҳам унутмаслик керакки, аффектив қўзғалиш муайян давргача давом этиши, баъзан ўқтин-ўқтин кучайиши ѐки сусайиши содир бўлиб туриши мумкин. Стресс тушунчасининг мазмуни моҳияти борасида қатор таърифлар учрайди. Жумладан, А.В.Петровский томонидан стресс-ффектив ҳолатга яқин турадиган, лекин бошдан кечирилишининг давомийлигига кўра кайфиятларга яқин бўлган ҳис-туйғуларни бошдан кечирилишининг алоҳида шаклидир, деб таъриф берилади. Профссор Е.Ғозиевнинг умумий психология китобида ѐзилишича, стресс-оғир жисмоний ва мураккаб ақлий юкламалар ишларнинг меъѐридан ошиб, кетиб хавфли вазиятлар туғилганида, зарурий чора- тадбирларни зудлик билан топишга интилганда вужудга келадиган ҳиссий зўриғишлар сифатида кўрсатилади. Стресс - инсон организмини ҳаддан ташқари зўриқиш натижасида пайдо бўладиган танглик жараѐнидир. Стресс кўринишига қараб икки турга ажратилади: 1. Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling