Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Ҳисларни кечириш шакллари


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet245/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Ҳисларни кечириш шакллари 
Ҳиссиѐт кечинмалари турли ҳолатларда турлича тезлик билан пайдо 
бўлади. Баъзан ҳиссиѐт тўсатдан, дарҳол пайдо бўлади. Масалан, киши бирдан 
хурсанд бўлиб кетади, дарҳол ғазабга келади, аччиқланади ва ҳокозо. Лекин 
баъзан шу ҳиссиѐтлар ўзи дафаътан қўзғалмайди, балки аста-секин туғила 
бошлайди. Шундай ҳиссий кечинмаларнинг қай даражада тез пайдо 
бўлмаслигини белгилаш қийин ѐки бутунлай билиб бўлмайди. Емосионал 
кечинмаларнинг кучи турлича бўлиши мумкин. Ҳиссиѐтларни кучи аввало 
ѐқимли ва ѐқимсиз туйғуларнинг нақадар кучли бўлишидадир. Ҳиссиѐтнинг 
кучи шу ҳиссиѐтни шахснинг нақадар еҳтирос билан кечирилганлиги билан 
белгиланади.
Ҳиссиѐтнинг қўзғалиш хусусиятлари пайдо бўлиш йўлини кучи ва 
барқарорлиги бир қанча сабабларга боғлиқдир. Атроф-муҳитнинг ҳолати шу 
пайтдаги эҳтиѐжларнинг кучи шу хислат тузилишига сабаб бўлган 
ҳодисаларнинг шахсий ва ижтимоий аҳамиятини англаши, одамнинг 
дунѐқараши, бу хислат қандай вазиятда пайдо бўлиши ва ўтмиши ҳамда 
шахснинг индивидуал хусусиятларига боғлиқдир. Ҳисларнинг айни вақтда 
нақадар тез кучли ва барқарор бўлишига кўра ҳис-туйғуларнинг қуйидаги 
турлари фарқланади: ҳиссий тон, емоциялар, аффект, стресс, кайфият ва 
бошқалар.
Ҳиссий тон. ҳиссиѐт кўпинча фақат ҳиссий тус сифатидаги руҳий 
жараѐнларнинг ўзига хос томони тариқасида намоѐн бўлади. Ёқимли 
суҳбатдош, кулгули воқеа, ѐқимсиз ҳид, зерикарли китоб, кўнгилдаги 
машғулот, ҳушчақчақ саѐҳат, оғир иш кабилар. Ҳиссий тон тушунчасига 
кўпгина 
адабиѐтларда 
турлича 
таърифлар 
учрайди. 
Жумладан, 
А.В.Петровскийнинг "Умумий психология" дарслигида ҳиссий тон сезги ѐки 
идрок жараѐнида шахснинг идрок қилинган нарса ва ҳодисага муносабатини 
ифодаловчи махсус ҳиссий бўѐқ ѐқимли ѐки ѐқимсиз идрок билан боғланган 
ҳиссиѐт, деб таърифланади. Профессор Е.Ғ.Ғозиев томонидан ҳиссий тон-у ѐки 
бу ҳиссиѐтнинг инсон томонидан бевосита кечирилиши (кечиши) жараѐнидан 
иборатдир. Қ.Турғунов луғатида ҳиссий тон - ҳиссиѐт сезги ѐки идрок 
жараѐнида шахснинг идрок қилинган нарсага ҳодисага муносабатини 
ифодаловчи махсус емосионал бўѐқ ѐқимли ва ѐқимсиз кечинма бевосита сезги 
ѐки идрок билан боғғланган ҳиссиѐт. Масалан, оғриқ бир қатор қўзғовчилар 
яққол ифодаланган ѐқимсиз ҳиссий тон билан ажралиб туради. Кўпинча 
емоциялар ўзининг таъсирчанлиги билан бир-биридан ажралиб туришига 
қарамай, бундай сифатни ҳиссий ҳолатлар стеник (юнонча сўздан олинган 
бўлиб, куч деган маънони англатади) хусусиятли дейилади. Бунда емоциялар 
дадил хатти-ҳаракатларга, мантиқий мулоҳазаларга, нисбий изланишларга куч 
қувват, қаноат бағишлайди. Масалан, хурсандчиликдан шахс "парвоз қилади", 


245 
"юлдузни нарвонсиз олади", кимларгадир холис ѐрдам қилишга шошади. 
Фаоллик қилиб, тинчимаслик унинг сифатига айланади. Қ.Турғунов луғатида 
стеник ҳисга қуйидаги таърифлар учрайди: стеник ҳислар - шахснинг ҳаѐт 
фаолиятини куч-ғайратининг орттирадиган барча билиш жараѐнларини 
фаоллаштирадиган ижобий ҳиссиѐт тури. Аксарият ҳолларда хушхабар, 
муваффақият шахсда стеник хусусиятли емоцияларни вужудга келтиради.
Баъзи ҳолларда емоциялар ўзининг сустлиги, моторли, кучсизлиги билан 
тавсифланади. Бундай ҳиссий ҳолат астеник (юнонча сўздан олинган бўлиб, 
кучсизлик, заифлик маъносини билдиради) деб аташади. Бундай ҳиссиѐт 
инсонни бўшаштиради, уни хаѐлга чўмдиради, хаѐлпараст қилиб қўяди. Шу 
сабабдан фавқулотда шахсдаги бефойда емосионал кечинмага, уялиш, виждон 
азоби, андиша эса қўрқоқликка айланиб қолиши хавфи кучли.
Психик жараѐнлардан айниқса, емоция ўзининг аниқ ташқи ифодасига эга 
бўлиши билан тавсифланади. Емосионал ўзгаришлар организмнинг ташқи 
ўзгаришларида шу қадар яққол ифодаланадики, биз одамни ташқи кўринишига 
қараб, унда қандай хусусиятлар юз бераѐтганини, унинг хурсанд ѐки 
хафалигини, ғазабланганлигини ѐхуд бирор нарсадан қўрқиб кетганини ва шу 
каби ҳис-туйғуларнинг кўпини айтиб бера оламиз. Ҳиссиѐтларнинг ташқи 
аломатлари ифодали ҳаракатлар деб аталади.
Емоцияларнинг ташқи ифодаси турли кўринишларда рўй берадики, унда 
асосий ўринни кўргазмали жиҳатлар асосий ўрин эгаллайди.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling