Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Инсон ва ҳайвонлардаги емоциялар


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet244/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Инсон ва ҳайвонлардаги емоциялар 
Одам ҳис-туйғулари билан ҳайвон ҳиссиѐтлари ўртасида жуда катта фарқ 
бўлади. Одамда жуда кўп миқдорда ҳис-туйғулар борки, бундай ҳиссиѐтлар 
ҳайвонларда учрамайди. Шунинг учун ҳам одам ҳам хайвон учун умумий 
бўлган ғазабланиш, қўрқиш, жинсий ҳиссиѐт, қизиқувчанлик, хурсандчилик, 
ғамгинлик емоциялари ҳайвонларда сифат жиҳатидан фарқ қилади. Шу ўринда 
С.Шехтернинг емосионал факторларнинг пайдо бўлиши когнитив-физиологик 
консепсиясини келтириб ўтиш жоиз. 


243 
Инсоний емоциялар "инсонийлаштирилган" ижтимоий шароит билан 
боғлиқ ҳолда намоѐн бўлади. Емоцияларнинг "инсонийлашуви" шундай намоѐн 
бўладики, ичдан кечадиган ҳиссиѐтлар мазмуни, жуда бой ва мураккабдир. 
Одамлар билан меҳнат, сиѐсат, маданияти, оилавий ҳаѐт ўртасида пайдо бўлган 
муносабатларнинг кўплиги, соф инсоний ҳиссиѐтларнинг пайдо бўлишига олиб 
келади.
Улар болаларга одоб билан жавоб беришни, суҳбатдошига очиқ кўнгиллик 
билан жилмайиш, кексалар ва ногиронларга ҳурмат билан жой беришни 
ўргатди. Одам ўз ҳиссиѐтларини ўзи бошқаради. Баъзи кишилар емоцияларини 
яшириш ниятида қарама-қарши емоцияларни ифодалайдилар. Масалан, 
қайғуриш ѐки қаттиқ оғриқ пайтида кулимсираш, кулгилари келган пайтда 
юзларини жиддий, ўйчан ҳолга келтира оладилар. Лекин ўзининг имо- 
ишоралари ва мимикаларини бошқара олишга қараганда нафас олиш, қон 
айланиш ва овқат ҳазм қилиш тизимидаги ўзгаришларни ушлаб қолиш жуда 
қийин бўлади. Одам хаяжонланган пайтда бир маромда нафас ола билади, кўз 
ѐшларини ушлаб қола олади, лекин рангини ўзгартириш ѐки қизартиришга 
қодир эмас. Аммо емоцияларни пайдо қилувчи нарсалардан ўзини чалғитиши 
мумкин.
Ҳиссий ҳолатларнинг ифодаланиши 
Ҳиссий ҳолатларнинг ифодаланиши биринчидан, ифодали ҳаракатлар 
(юз ифодаси, қўл, оѐқ ҳаракатлари), иккинчидан организмдаги турли 
ҳодисаларни, яъни ички аъзолар фаолиятининг ва ҳолатининг ўзгаришида, 
учинчидан табиатда, яъни организм қон таркибидаги ва бошқа суюқликлардаги 
кимѐвий ўзгаришларни, шунинг билан бирга модда алмашинувида бўладиган 
ўзгаришларни ўз таркибига олади.
Ҳис-туйғуларнинг ташқи ифодасига юз ифодаси, имо-ишора, важоҳат ва 
қадду-қоматнинг ўзгариши, айирув, ташқи чиқарув безларининг фаолияти 
(сўлак, тер ажралиши) ва айрим ҳаракатлар хусусиятларидаги ўзгаришларни 
киритиш мумкин. Бунга нутқнинг фаол ўзгаришлари, "овоз мимикаси" ва 
гаплар таркибининг синтаксис ўзгариши, "тутилмасдан гапириш", ѐки ало?ида 
"силлиқлик" ҳамда "ифодалилик"нинг юзага келиши ниҳоят ҳиссиѐт ўзининг 
Fizik faktorlar (ta'sir 
etuvchi stimullar) 
Psixologik 
(kognitiv) 
faktorlar: xotira, aktual 
qiziqish) va extiyojlar 
nuqtai 
nazaridan 
vaziyatni baholash
Emosional kechinma (fizik, 
fiziologik va psixologik omillar 
asosida) 
Fiziologik omillar (nerv-muskul tizimini
o'zgarishi) 


244 
тўла қисман ифодасини топадиган хатти-ҳаракатларга тааллуқлидир. Кишининг 
емосионал кечинмалари вақтида нутқининг тезлиги ўзгаради. Кўпинча 
нутқнинг синтаксис тузилиши бузилади, тезлиги ва аҳамияти ўзгаради. 
Ўтказилган текширишлар шуни кўрсатадики, ғамгинлик ва маъюслик 
ҳисларини ифодаловчи кишининг овози беихтиѐр пасайиб кетади, сўзлашган 
кишининг товуши ҳам бўлиниб-бўлиниб чиқади. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling