Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Мустақил ишлаш учун тавсия етилаѐтган адабиѐтлар


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet240/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Мустақил ишлаш учун тавсия етилаѐтган адабиѐтлар 
1. Выготский Л. С. Воображение и его развитие в детском возрасте // 
Хрестоматия по психологии. — М: Просвещение, 1987. 
2. Гамезо М.В, Домашенко И.А Атлас по психологии М; «Просвещение» 
1986 г 
3. Гиппенрейтер Ю.Б Введение в общую психологию: Курс лекций: 
Учебное пособие для вузов –М.; ЧеРо 1997
4. Грановская Р. М. Элементы практической психологии. — СПб.: Свет, 
1997. 
5. Давлетшин М.Г Умумий психология Т-2002 й 
6. Джемс В. Психология.- М., 1991
7. Дьяченко О. М. Воображение дошкольника. — М.: Знание, 1986. 
8. Каримова В.М. Психология Т-2002 й 
9. Маклаков А.Г Общая психология М.; ―Питер‖ 2003
10. Натадзе Р. Г. Воображение как фактор поведения // Хрестоматия по 
психологии. —М.: Просвещение, 1987. 
11. Немов Р.С Психология 1-китоб М;. 1999 г 
12. Общая психология: Курс лекций/ Сост. Е.И.Рогов.-М.: Владос, 1995
13. Психология қисқача изоҳли луғат Т-1998 й 
14. Рубинштейн С. Л. Основы общей психологии, — СПб.: Питер, 1999. 
15. Турғунов Қ. Психология терминларининг русча-ўзбекча изоҳли луғати Т; 
"Ўқитувчи" нашриѐти 1975 й 
16. Умумий психология (А.В.Петровский таҳрири остида) Т; "Ўқитувчи" 
1992 й 
17. Ғозиев Е.Ғ Умумий психология 1-2 китоб Т-2002 й 
4.БЎЛИМ. ШАХСНИНГ ҲИССИЙ- ИРОДАВИЙ-
МОТИВАСИОН СОҲАСИ 
ҲИССИЙОТ 
Ҳиссиѐт ҳақида тушунча 


239 
Одам ташқи муҳитдаги турли-туман нарса ва ҳодисаларни идрок қилар 
экан, ҳеч вақт бу нарсаларга батамом бефарқ бўлмайди. Одамнинг акс эттириш
жараѐни доимо фаол характерга эгадир. Акс эттириш жараѐни қуйидагиларни 
қамраб олади: 
а) шахснинг эҳтиѐжни қондириш имкониятига эгалигини; 
б) қондиришга ѐрдам берадиган ѐки қаршилик кўрсатадиган объектларга 
субъект сифатида қатнашиши;
в) уни ҳаракат қилдирувчи билимга интилтирувчи муносабатлар ва ҳоказо. 
Чунки одам атрофидаги ҳар турли нарсаларни идрок қилиб акс еттирар 
экан, бу нарсаларга нисбатан маълум муносабатда бўлади. Масалан, бизга 
айрим нарсалар ѐқса, яъни кайфиятимизни кўтариб юборса, бошқа бир нарсалар 
ѐқмайди ва кайфиятимизни бузиб, дилимизни хира қилади. Баъзи бир овқатни 
одам жуда ҳам ѐқтиради, бошқа бир овқатни эса мутлақо кўргиси келмайди ѐки 
айрим одамлар бизга хуш келади ѐки бошқа бир одамлар эса нохуш келади. 
Умуман одам атрофидаги ҳамма нарсаларга нисбатан муносабатда бўлади ва 
унинг муносабатлари ҳам акс еттирилади. 
Кишилар идрок қилаѐтган, кўраѐтган, ешитаѐтган, бажараѐтган, 
ўйлаѐтган, орзу қиладиган нарсаларга бефарқ бўлмайдилар. Бир хил 
предметлар, шахслар, характерлар, воқеалар бизни қувонтиради, бошқалари 
хафа қилади яна бошқалари ғазаб, нафратимизни уйғотади. Биз хавф остида 
қолганимизда қўрқувни ҳис қиламиз, душман устидан ғалаба қозониш ѐки 
қийинчиликни йенгиш завқ уйғотади.
Ҳиссиѐт тушунчасига адабиѐтларда турлича таърифлар учрайди 
жумладан; А.В.Петровский таҳрири остида чиққан "Умумий психология" 
дарслигида ҳиссиѐт - кишининг ўз ҳаѐтида нималар юз бераѐтганига, 
нималарни билиб олаѐтганига ѐки нима билан машғул бўлаѐтганига нисбатан 
ўзича турли хил шаклда билдирадиган кичик муносабатдир. М.Воҳидовнинг 
"Болалар психологияси" ўқув қўлланмасида ҳиссиѐт деб - ташқи оламдаги 
нарса ва ҳодисаларга бўлган ички кечинмаларимизнинг онгимизда акс 
еттирилишга айтилади. Қ.Турғунов муаллифлигидаги луғатда ҳиссиѐт-
шахснинг воқеликдаги нарса ва ҳодисаларга, кишиларга ҳамда ўз-ўзига бўлган 
муносабатларида келиб чиқадиган ѐқимли ѐки ѐқимсиз кечинмалардан иборат. 
Профессор Е.Ғозиев муаллифлигидаги "Умумий психология" дарслигида 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling