179
Қишлоқ хўжалигида маҳсулот таннархини ҳисоблаш бўйича
ҳаражат моддалари
Ҳаражатларнинг моддалар бўйича гурухланиши
Ишлаб чиқаришга оид меҳнатга ҳақ тўлаш ҳаражатлари
Ишлаб чиқаришга оид ижтимоий суғурта ажратмалари
Минерал ва органик ўғитлар
Ўсимликлар ва чорва молларини ҳимоялаш
воситалари
Ем-хашак ва озуқа
Уруғлик кўчат материаллари
Қайта ишлаш учун хом ашё
Асосий
воситалар амортшацияси
Иш ва хизматлар
Чорва молларининг нобуд бўлишидан йўқотишлар
Бошқа ҳаражатлар
7.2.2-расм.
Ушбу ўғитларни экинларга солиш (транспортга юклаш, ташиш,
тушириш, сепиш ва бошқалар) бу
моддада акс этмай, тегишли моддалар
бўйича (меҳҳнатга ҳақ тўлаш, асосий воситаларни сақлаш, иш ва
хизматлар ва бошқа) ҳисобга олинади.
"Ўсимликлар ва чорва молларини ҳимоялаш воситалари"
моддасида экинлар ва
чорва молларини касалликлар, заракунандалардан
ҳимоялаш ва бегона ўтлардан тозалашда ишлатиладиган воситалар:
гербицидлар, пестицидлар, дефолиантлар, кимёвий ва биологик воситалар,
биопрепаратлар, тиббий ва дезинфекция воситалари ҳамда бошқа ҳимоя
воситаларини сотиб олиш билан боғлиқ ҳаражатлар ўз аксини топади.
Ушбу ҳимоя воситалари билан экинларга ишлов бериш ҳаражатлари
(сепиш, чанглаштиш, дефоляция қилиш ва бошқалар) бу моддада акс
180
этмай, тегишли моддалар бўйича (меҳҳнатга ҳақ тўлаш, асосий
воситаларни сақлаш, иш ва хизматлар ва бошқа) ҳисобга олинади.
Чорвачиликда бу моддага биопрепаратлар. Тиббий ва
дезинфекция
воситларини ишлатиш билан боғлиқ ҳаражатлар ҳам ҳисобга олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: