Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3


Тасодифий фойда ёки даромадлар


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/182
Sana31.01.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1143234
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   182
Bog'liq
бизнес ва тадбиркорлик2010

Тасодифий фойда ёки даромадлар – хўжалик фаолиятини юргизиш 
давомида кўзда тутилмаган тасодифлар, ҳодисалар, эътиборга олинмаган 
жараёнлар ва воқеалар туфайли вужудга келадиган даромадлардир. 
Буларга, асосий фаолият юргизиш давомида ифодаланган ҳисоботларда 
акс етган бошқа даромадлар бўлими моддасидаги даромадлар 
киритилмайди. 
Хўжалик фаолиятини юритиш давомида корхоналар ўз маблағлари 


189 
даражасини аниқлаши ва назорат қилиши муҳим ўрин тутади. Чунки 
мулкий жавобгарлик, тузилган контрактлар ва шартномалар асосида келиб 
чиқадиган ўзаро келишмовчиликлар ёки муаммолар мана шу мулкка 
бўлган эгалик ҳуқуқлари бўйича кафолатланади.
Мулкий жавобгарлик, мулк шаклидан қатъий назар, фақат 
корхонанинг ўз маблағларига қуйилиши мумкин. Ўз маблағларнинг 
микдори бухгалтерия баланси маълумотларига асосан аниқланади. 
Мулк формаларидан қатъий назар, хўжалик юритувчи субъектлар 
ҳисобида бўлган ўз маблағлари суммаси қуйидаги формула ёрдамида 
аниқланади: 
Ўмаб. = БВ – (М + Ммаж.ўс. – Ммаж.сўн.) – Ддеб.қарз. – З; 
 
Бунда:
БВ – баланс валютаси суммаси; 
М – узоқ муддатли ва қисқа муддатли мажбуриятлар пассивини 
иккинчи ва учинчи бўлимлари; 
Ммаж.ўс. – мажбуриятларнинг ўсиши – охирги ҳисобот даври учун 
баланс маълумотлари билан таққослаганда контракт имзолаган кунга қарз 
олинган ва жалб қилинган маблағлар; 
Ммаж.сўн. – контрактни имзолаш санаси ва охирги ҳисобот даври 
учун балансни тузиш санаси ўртасидаги даврда мажбурият-ларнинг 
сўниши; 
Ддеб.қарз. – даъво қилиш муддати тугаган дебиторлик қарзлари; 
З – зарарлар суммаси. 
 
8.2. Кичик бизнес ва тадбиркорликни кредит билан
таъминлаш шакллари 
 
Кичик бизнесни кредит билан таъминлаш деганда, бу уларга пул ёки 
товар шаклидаги воситаларни маълум муддатга ҳақ тўлаш шарти билан 
қарзга олиш ва қайтариб бериш юзасидан келиб чиқадиган муносабатлар 
тушунилади. 
Кредит муносабати икки субъект бири – пул эгаси, яъни қарз берувчи; 
иккинчиси – пулга муҳтож, яъни қарз олувчи ўртасида юзага келади. 
Кредит, товар ва пул кўринишидаги маблағларни қайтариб бериш, 
муддатлилик ва фоиз тўлаш шартлари асосида бериш натижасида юзага 
келади. 
Кредит берилиш муддатига кўра, уч турга бўлинади: 
1. Қисқа муддатли кредитлар (муддати бир йилгача бўлган кредитлар). 
2. Ўрта муддатли кредитлар (муддати бир йилдан уч йилгача бўлган 
кредитлар). 
3. Узоқ муддатли кредитлар (муддати уч йилдан ортиқ бўлган 


190 
кредитлар). 
Ҳалқаро кредитлар берилиш муддатига кўра бирмунча фарқ қилади. 
Бунда бир йилдан беш йилгача муддатга берилган кредитлар ўрта 
муддатли, беш йил ва ундан ортиқ муддатга берилган кредитлар узоқ 
муддатли кредитлар деб ҳисобланади. 
Кредит ва молия тушунчалари ўртасида бир томондан, умумий-лик 
бўлса, иккинчи томондан, фарқли жиҳатлар мавжуд. 
Агар молия барча хўжалик субъектларининг ўзига тегишли пул 
маблағлари хусусидаги алоқаларни англатса, кредит, бундан фарқлироқ, 
ўзга мулки бўлган пулни қарзга олиб ишлатиш борасидаги 
муносабатларни билдиради ва бозор муносабатларининг бир элементи 
ҳисобланади. 
Молия билан кредитнинг умумийлиги шуки, уларнинг ҳар иккаласи 
ҳам пул маблағлари юзасидан бўлган муносабатларни жамлаш ва ишлатиш 
усулининг ҳар хил бўлишидан келиб чиқади. 
Молияда ўз мулки бўлган пул ресурсларини хоҳлаган вақтда, хеч бир 
харажатсиз ишлатиши мумкин. Кредит эса ўзгалар пул маблағи-ни ҳақ 
тўлаган ҳолда вақтинча ишлатиб туриш ва муддати келганда қайтариб 
беришни англатади. Кредит товар-пул муносабатларига хос бўлган ва пул 
ҳаракатини билдирувчи категориядир. 
Кредит субъектлари ҳар хил бўлиши мумкин. Буларга корхона, фирма, 
ташкилот, давлат ва турли тоифадаги аҳоли киради. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling