Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/182
Sana31.01.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1143234
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   182
Bog'liq
бизнес ва тадбиркорлик2010

Иккинчиданбўш пул маблағларини ҳаракатдаги, ишдаги капи-талга 
айлантириб, пулни пул топади, деган қоидани амалга оширади. 
Учинчидан, қарз бериш орқали пул маблағларини турли тармоқлар 
ўртасида қайта тақсимлаш билан ишлаб чиқариш ресурсларининг кўчиб 
туришини таъминлайди. 
Тўртинчидан, қарз бериш, қарзни ундириш воситалари орқали 
иқтисодий ўсишни рағбатлантирилади. 
Кредит ва ундан фойдаланишда турли натижаларга эришилади. Бу 
натижалар ижобий ёки салбий бўлиши мумкин. Ижобий натижалар 
деганда, кредитдан самарали фойдаланиш натижасида қўлга киритилган 
ютуқлар тушунилади. Масалан, Андижоннинг Асака шаҳрида асосан, банк 
кредити ҳисобидан қурилаётган янги автомобил заводи республиканинг 
енгил автомобилларга бўлган эҳтиёжини маълум даражада қондирса ва 
жаҳон бозорида муносиб ўрин эгалласа, бу кредитнинг ижобий йўли 
ҳисобланади. 
Кредитнинг салбий роли, асосан, қуйидаги икки ҳолатда намоён 
бўлади: 
- кредит турли йўллар билан асоссиз равишда кўп берилса ва оқибатда 
пул массаси кўпайиб, миллий пул қадрсизланса; 


192 
- агар олинган ҳалқаро кредитлардан самарали фойдаланилмаса ва 
мамлакат ўзининг бошқа даромад манбалари, масалан, олтинини сотиш 
ҳисобидан кредитни қайтарса. 
Кредит алоқалари пул эгаси билан қарз олувчи ўртасида бевосита ва 
билвосита бўлиши мумкин. Биринчи ҳолда улар тўғридан-тўғри муомалага 
киришади. Иккинчи ҳолда улар алоқачи воситачилар орқали юз беради. 
Шунга қараб, кредитнинг қуйидаги асосий шакллари келиб чиқади: 
1. Тижорат кредити
2. Банк кредити. 
3. Истеъмолчи кредити. 
4. Давлат кредити. 
5. Ҳалқаро кредит. 
Тижорат кредити – бу сотувчиларнинг ҳаридорларга товар шаклида 
бериладиган кредитидир. Бунда товарлар маълум муддатда пулини тўлаш 
шарти билан насияга берилади. Тижорат кредитини насияга олувчи унинг 
эгасига вексел (қарзнинг мажбуриятномаси)ни беради. 
Насияга олиш орқали берилган қарз йиғиндиси товарнинг ўз нархи ва 
микдорига боғлиқ бўлади. Масалан, 1000 метр духоба насияга ҳар бир 
метри 2 доллардан берилади. Бунда духоба эгасининг ҳаридорга берган 
қарзи 2000 долларни (1000х2) ташкил этади. 
Тижорат кредитида фоиз насияга сотилган духоба нархига устама 
шаклини олади, шу сабабли, духоба насияга ўз нархидан юқори нархда 
берилади. Масалан, духоба нақд пулга ҳар метри 2 доллардан сотилса, 
насияга 2,5 доллар устама фоиз бўлади. Бизнинг мисолимизда 1000 метр 
духобага устама 500 долларни ташкил этади (1000 х 2,5 = 2500; 2500 – 
2000 = 500). 
Тижорат кредити беришнинг, асосан, бешта усули мавжуд: 
- вексел усули; 
- очиқ счёт орқали бериш, чегирма бериш усули; 
- мавсумий кредит; 
- консигнация. 
Вексел усулида товар етказиб берилганда сотувчи ҳаридорга траттани 
тақдим этади. Ҳаридор ўз навбатида, уни акцептлайди, яъни траттада 
кўрсатилган суммани ўз вақтида тўлашга розилик беради. 
Очиқ счёт орқали тижорат кредитини беришнинг мазмуни шундаки
ҳаридор товарга буюртма бериши биланоқ у юклаб жўнатилади, тўлов эса 
ўрнатилган муддатларга вақт-вақти билан амалга ошириб борилади. Бунда 
ҳаридор ҳар гал товар олишда кредитни расмийлаштириб ўтирмайди, яъни 
кредитга мурожаат қилмайди. 
Чегирма бериш усулида ҳаридор тўлов ҳужжатларини ёзилгандан 
сўнг, шартномада келишилган маълум давр ичида тўловни амалга оширса, 
тўлов йиғиндисидан чегирма берилади. Агар ушбу давр ичида тўлай 
олмаса, унда тўловни белгиланган муддатда тўлиқ амалга оширади.


193 
Мавсумий кредит, одатда, ўйинчоқлар, сувенирлар ва бошқа кенг 
истеъмол молларини сотишда кенг қўлланилади. Масалан, чакана савдо 
ташкилотлари йил давомида арча ўйинчоқларини сотиб оладилар ва шу 
йил билан ўйинчоқлар учун катта захира тўплайдилар. Ўйинчоқлар ҳақини 
эса янги йил байрами ўтгандан сўнг январ-феврал ойларида тўлайдилар. 
Ишлаб чиқарувчилар учун бундай усулнинг қулайлиги шундаки, улар 
ўйинчоқларни омборларда сақлаш харажатларидан холос бўладилар. 
Консигнация – бу шундай усулки, бунда сотиб олувчилар товарлар-ни 
мажбуриятсиз сотиб оладилар, яъни товар сотилгандан сўнг пули тўланади. 
Агар товар сотилмай қолса, у эгасига қайтариб берилади. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling