Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3


Фонднинг қайтарилиши ва фонднинг сарфланиши


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/182
Sana31.01.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1143234
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   182
Bog'liq
бизнес ва тадбиркорлик2010

Фонднинг қайтарилиши ва фонднинг сарфланиши. Бу кўрсаткичлар 
билан корхона асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланиш 
самарадорлиги аниқланади. Фонднинг қайтарилиши асосий фондларнинг 
бир сўмига тўғри келувчи ишлаб чиқарилган маҳсулот микдори 
(суммаси)ни кўрсатади. 
Ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори (Қ) 
Фонднинг қайтарилиши = 
Асосий фондларнинг қиймати (Ф) 
 
Фонднинг сарфланиши – бу фонд қайтарилишининг тескари миқдори 
бўлиб, маҳсулот бирлигига асосий фондларнинг қандай суммаси тўғри 
келишини кўрсатади: 
Асосий фондларнинг қиймати (Ф) 
Фонднинг сарфланиши = 
Ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори (Қ) 
Фонднинг қайтарилишининг ошиши маҳсулот ишлаб чиқариш 
ҳажмини кўпайтиришга, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг таннархини 
пасайтиришга ва асосий фондларга эҳтиёжни нисбатан қисқар-тиришга 
имкон беради. 
Фонднинг қайтарилиши ва фонднинг сарфланиши микдорига ҳар хил 
омиллар таъсир қилади. Фонднинг умумий қайтарилиши асосий ишлаб 
чиқариш фондлари ўртача йиллик қийматидаги машиналар ва ускуналар 
ўртача йиллик қийматининг бир сўмига тўғри келадиган маҳсулот чиқаришига 
боғлиқдир. Машиналар, ускуналар қийматининг бир сўмига тўғри келадиган 
маҳсулот ишлаб чиқариш меҳнатдан фойдаланишнинг самарадорлигини 
ифодалайди. Ушбу кўрсаткичларнинг таҳлили 8.4.5-жадвалда берилган. 
 


208 
8.4.5-жадвал. Фонднинг қайтарилиши ва сарфланиши
кўрсаткичлари таҳлили 
Кўрсаткичлар 
Ўтган йил 
учун 
Ҳисобот 
йили учун 
Фарқи 
(+; -) 
Таққосланган ва улгуржи нархлардаги товар 
маҳсулоти (минг сўм) 
14006 
14493 
+487 
Асосий ишлаб чиқариш фондларининг ўртача 
йиллик қиймати (минг сўм) 
9337 
8526 
+297 
Асосий ишлаб чиқариш фондларининг фонд 
қайтарилиши 
1,5 
1,7 
+0,2 
Асосий ишлаб чицариш фондларининг фонд 
сарфланиши 
0,7 
0,6 
+0,1 
 
Жадвал маълумотлари кўрсатишича, ҳисобот йилида асосий фонд-лардан 
фойдаланишнинг самарадорлиги, яъни фонднинг қайтарилиши ўтган йилга 
нисбатан 0,2 сўмга кўпайган, бу корхона ишига ижобий таъсир қилган. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling