Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3


 Самарадорликни баҳоловчи кўрсаткичлар


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/182
Sana31.01.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1143234
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   182
Bog'liq
бизнес ва тадбиркорлик2010

 
8.5. Самарадорликни баҳоловчи кўрсаткичлар 
Корхонанинг фаолиятини ёки унинг молиявий ҳолатини баҳолаш 
– корхонанинг хўжалик ва тижорат фаолияти жараёнида вужудга келувчи 
молиявий ва кредит муносабатлари натижасини акс эттирувчи тушунчадир. 
Тўлов қобилияти коэффициенти корхонанинг тўлов имконият-ларини 
кўрсатади ва қуйидаги формула билан аниқланади: 
 
Кпл = А2 / (П2 –(Дзк + Кзк + Ап)) , 
 
бу ерда, Кпл – корхонанинг тўлов қобилияти коэффициенти;
А
2
– айланма активлар (ишлаб чиқариш захиралари, пул 
маблағлари ва бошқалар);
П
2
– мажбуриятлар; 
Д
ж
– узоқ муддатли қарзлар ва кредитлар;
К
зк
– қисқа муддатли қарзлар ва кредитлар;
А
п
– ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинган бадаллар. 
Бу кўрсаткич бирдан катта бўлиши керак.
Шахсий ва қарз маблағлар нисбатларининг коэффициенти қисқа 
муддатли қарз маблағларининг шахсий манбалар билан таъминланиш 
даражасини белгилайди ва қуйидаги формула билан аниқланади: 
Кес = П1 / (П2 –(Дзк + Кзк + Ап)), 
 
бу ерда П
1
– шахсий маблағларнинг манбалари (устав сармоялари, 
қўшимча сармоялар, тақсимланган фойда). 


210 
Бу кўрсаткич бирдан кичик бўлмаслиги керак. 
Молиявий боғлиқлик коэффициенти корхонанинг молиявий 
боғлиқлигининг камайиши (кўпайиши), келгуси даврларда молиявий 
қийинчиликлар хавфининг кўпайиши (пасайиши) ҳақида дарак беради 
ва корхона томонидан кредиторлар олдидаги ўз мажбуриятларини 
тўлаш кафолатини аниқлайди. Молиявий боғлиқлик коэффициенти 
қуйидаги формула билан ҳисобланади: 
 
Кфш = П1 / Иб 
 
бу ерда, Иб — актив ёки пассивнинг натижалари. 
Бу кўрсаткич 0,5 дан катта ёки унга тенг бўлиши керак. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling