Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3


-БОБ. ТАДБИРКОРЛИК ЭТИКАСИ ВА МАДАНИЯТИ


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/182
Sana31.01.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1143234
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   182
Bog'liq
бизнес ва тадбиркорлик2010

9-БОБ. ТАДБИРКОРЛИК ЭТИКАСИ ВА МАДАНИЯТИ
 
9.1. Тадбиркор раҳбар этикаси
Тадбиркор фаолияти фақат тадбиркорликнинг ҳуқуқий ва ташкилий 
асосларига боғлиқ бўлмасдан, у инсонлар, ўзининг қўл остида хизмат 
қилувчи мутахассислар ва ишчилар, айниқса, чет эллик ҳамкасблари – 
бизнесменлар доирасида умумахлоқий меъёрларга риоя қилиши билан ҳам 
баҳоанади. Ишдаги муваффақиятнинг ярмидан кўпроғи унинг одобига
маданиятига, дунёқарашига, ишбилармонлик қоидаларини қай даражада 
билишига бевосита боғлиқдир.
Умуман, тадбиркорлик – бу маданият. Айтишларига қараганда, 
маданиятли одам тадбиркор бўлиши шарт эмас, аммо тадбиркор инсон 
маданиятли бўлиши лозим. Арасту (Арестотель) ўз замонида биринчи 
бўлиб ахлоқ тўғрисида гапириб: “Ахлоқ – нимани қилишимиз ва нимадан 
ўзимизни тийишимиз кераклигини аниқлашимизга ёрдам беради”, - деган 
эди. Президентимиз И. Каримов ахлоқ тушунчасига қуйидагича таъриф 
берди: “Ахлоқ – маънавиятнинг ўзаги. Инсон ахлоқи шунчалик салом-
алик, хушмуомаладангина иборат эмас. Ахлоқ бу, аввало, инсоф ва адолат 
туйғуси, иймон, ҳалоллик дегани”.
Дарҳақиқат, ахлоқ биз учун – аввало, инсоний муносабатларни 
шунингдек, инсонларнинг феъл-атворларини, уларнинг қанчалик мақбул 
нуқтаи-назардан кўриб чиқишга ва баҳолашга имкон берувчи билим 
соҳасидир. Тараққий этган давлатларда, айниқса, Япония ва АҚШда 
фирмаларнинг “Этика кодекси” ва бизнесменларнинг алоҳида касб 
усталари гуруҳларининг “Ишбилармонлик кодекси” кенг қўлланилади. 
“Бизнесменларнинг ахлоқ коедкси” биринчи марта АҚШда 1913 йили 
ишлаб чиқилган бўлиб, унда тадбиркорлик фаолиятини юритишнинг 
асосий қоидалари қабул қилинган. Бу қоидалар ягона асосга жамланган 
бўлиб, улар бизнес соҳасидаги усул ва сиёсатни баҳолашда, ҳақиқат ва 
адолатлилик тушунчалари билан уйғунлашиши белгиланган.
Вақт ўтиши билан кодекс бир неча бор такомиллашди. Натижада, бу 
борада турли фирмалар ва компаниялар томонидан тўпланган, уларнинг 
тажрибасига асосланган, умумлашган Ғарб ишбилармонлик дунёсида кенг 
маълум бўлган қуйидаги “Бизнесменнинг ахлоқ кодекси” шаклланди:

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling