6.2.2-жадвал. Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари
томонидан кичик бизнес субъектларига берилган
кредитларнинг динамикаси, млрд сўм
Кўрсаткичлар
2005 2006 2007 2008 2009
Банклар томонидан кичик бизнес
субъектларига берилган кредитлар-
жами
419,9 547,4 743,7 1250,7 1851,7
Шу жумладан:
Кичик бизнес субъектларига
банклар томонидан берилган
микрокредитлар
45,4
64,9 110,0 202,5 322,1
Жадвалдан кўринадики, 2005-2009 йиллар давомида тижорат банклари
томонидан кичик бизнес субъектларига берилган жами кредитлар миқдори
4,4 баробар, микрокредитлар миқдори эса 7,1 баробар ошган.
Шу ўринда тижорат банклари кредитлари тўғрисида сўз борганда
уларнинг мақсад йўналишлари жиҳатидан таркиби ҳам такомиллашиб
бораётганлигини таъкидлаш лозим (6.2.3-расм).
Банкларнинг
инвестиция
мақсадларига
йўналтирилган
крeдитларининг умумий крeдит пoртфeлидаги улуши қарийб 70 фoизни
ташкил этди, иқтисoдиётимизнинг рeал сeктoрига йўналтирилган
крeдитларининг умумий ҳажми эса 2009 йилда 2000 йилга нисбатан 14
барoбар oшди.
Сўнгги ўн йилда иқтисoдиётнинг рeал сeктoрларини крeдитлашга
йўналтирилган ички манбалар 25 барoбардан зиёдрoқ кўпайди. 6.2.3-
расмдан кўринадики, 2009 йилда жами банк кредитлари таркибида узоқ
муддатли кредитларнинг улуши 78,3 фоизни ташкил этган
Юқоридаги фикр-мулоҳазалардан кўринадики, мамлакатимиздаги
банк-молия соҳасининг тобора мустаҳкамланиб бориши амалга
оширилаётган
иқтисодий
ислоҳотлар
молиявий
таъминотининг
кучайишига, иқтисодиёт реал секторининг ҳар томонлама қўллаб-
қувватланишига ҳамда барқарор иқтисодий ўсиш суръатларининг
таъминланишига замин яратмоқда.
Банк операциялари актив ва пассив операциялардан иборат бўлиб,
пассив операциялар пул маблағларини маълум бир йўналишга сафарбар
этишга қаратилган бўлади.
Банклар пассив операциялар орқали
жамғармаларни ва вақтинчалик бўш турган маблағларни ишлаб чиқаришга
сафарбар этиб, фойда олади. Актив операциялар турли характердаги
кредитларни бериш операциялари билан боғлиқ бўлиб, қуйидаги
элементлари бўйича туркумланади:
134
Do'stlaringiz bilan baham: |