Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райҳон беруний номидаги
Download 0.71 Mb. Pdf ko'rish
|
o0zbekiston-energetikasining-rivojlanish-tarixi
ГИДРОЭЛЕКТРОСТАНЦИЯЛАР 8 Гидроэлектростанциялар. Гидроэлектростанцияларда сув оқими энергияси электр энергиясига айлантирилади. Бу ишни амалга ошириш учун ГЭС таркибида гидротехник иншоотлар, ҳамда асосий ва ѐрдамчи жиҳозлар жойлашган станция биноси мавжуд. ГЭСларда электр энергияни ишлаб чиқариш учун зарур қийматда сув сарфини, Q м 3 /с ва сув тушиш баландлиги, яъни напорни Н, м таъминлаш зарур. Бунинг учун дарѐларда сув йўли тўғон билан тусилиб ГЭС учун зарур бўлган сув сарфи ва напорга эришилади. Баъзан ГЭСлар суғориш учун мўлжалланган гидротехник иншоотларда ҳам ўрнатилиши мумкин. ГЭСларда сув юқори бьефдан қуйи бьефга оғирлик кучи таъсирида тушиб турбина ғилдирагини ҳамда у билан бир валда ўрнатилган генератор роторини айлантиради. Генераторда механик энергия электр энергия ҳолатига келтирилади. Турбина билан генератор биргаликда гидроагрегат деб аталади. ГЭСларда ишлаб чиқиладиган электр энергия учун сув оқими энергияси асос бўлиб хизмат қилади. Сув оқими энергиясидан самарали фойдаланиш учун нисбатан қисқа масофада сув сатҳлари фарқини жойлаштириш зарур. ГЭС напорини юзага келтиришнинг қуйидаги схемалари мавжуд. а) тўғонли схема: б) деривация схемаси: 9 А В h Н гэс 1 2 3 в) тўғонли-дервивация схемаси: Тўғонли схема сув йўлини тўғон ѐрдамида тўсиб сунъий напор ҳосил қилишни кўзда тутади. Бу схема кўпроқ сув сарфининг катта қийматларида ва сув юзаси нишаблигининг кичик қийматларида қабул қилинади. Тўғон ѐрдамида ҳосил қилинган напор юқори беъф ва қуйи беъф сув сатҳларининг фарқига тенг, яъни Н ГЭС = ЮБСС – ҚБСС. Юқори беъфдаги сув сатҳи бевосита тўғон олдидаги (В нуқта) сув сатҳи қийматидир. Чунки бу қиймат сув ҳавзаси бошланиш нуқтасидаги (А нуқта) қийматидан h га фарқ қилади. (2. 2-расм) Расм 2. 2. Сув энергиясидан фойдаланишнинг тўғонли схемаси 1 – сув манбаи; 2 – сув омбори; 3 – тўғон. Download 0.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling