Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райҳон беруний номидаги


Download 0.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana28.12.2022
Hajmi0.71 Mb.
#1069852
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
o0zbekiston-energetikasining-rivojlanish-tarixi

Кўмир саноати. Мамлакатимиз худудида дастлабки кўмир қазиб 
олиш 1930 йилларнинг охирида бошланган. Тошкент вилоятининг 
Оҳангарон водийсида Ангрен, Сурхондарѐ вилоятининг Сариосиѐ ва 
Бойсун туманларида кўмир конлари бор. Мамлакат халқ хўжалигининг 
кўмирга бўлган эҳтиѐжи ҳамма вақт катта. Бироқ мавжуд кўмир 
захираларининг йилдан-йилга камайиши кўмир қазиб олиш даражасига 
хам салбий таъсир кўрсатмоқда. Масалан, мамлакатда 1990 йилда 
салкам 6, 4 млн. тонна кўмир қазиб олинган бўлса, эндиликда унинг 
ҳажми 2 мартага камайиб кетди.
Гироэлектр энергия олиш учун Ўзбекистоннинг имкониятлари 
анча катта. Мамлакат гидроэнергетика ресурсларини аниқлашда 
бирмунча ишлар қилинган.
Электр 
энергетика саноати. Электрлаштириш саноат-ни 
жойлаштиришга ғоят катта таъсир кўрсатади. бу таъсир икки хил 
йўналишда бўлади. Одатда электр энергия катта масофага узатилади. 
Бу эса мамлакатнинг узоқ регионларига ҳам ишлаб чиқариш кучларини 
ривожланишига бир хил ѐрдам беради. Электр энергетика саноатини 
жойлаш-тиришни зикр қилган ҳолатлар ва саноат ишлаб чиқаришни 
ҳудудий ташкил қилиш қонуниятларига амал қилади. Ушбу 
саноатининг жойлаштирилиши ва ривожлантирилишига ѐқилғи ва 
гидроэнергетика ресурслари географияси, ишлаб чиқаришдаги ва 
электр энергия етказиб беришдаги техника тараққиѐти ҳамда энергия 
истеъмол қилувчиларнинг жойлашиши таъсир кўрсатади. Ўзбекистонда 
электр энергия ишлаб чиқариш ва ундан халқ хўжалигининг турли хил 
тармоқларида фойдаланишнинг ўз тарихи бор. Тошкентда дастлаб ХХ 
асрнинг бошларида иккита электр станция қурилган. 1913 йилда 
Ўзбекистон худудида умумий қуввати 3 квт. бўлган 6 та дизел электр 
станция ишлаган, уларнинг йиллик қуввати 3, 3 млн. квт. га тенг.
Ўзбекистонда ГЭСлар қуриш ишлари 1926 йилда Тош-кентда 
Бўзсув ГЭСини қуриш билан бошланиб кетди. Ўша даврда Бўзсув 
ГЭСи Ўрта Осиѐда биринчи ва йирик энергетика иншооти эди. 
Иккинчи жахон урушигача Бўзсув дарѐсида ва Бўзсув каналида 
Қодирия, Бўржой, Товоқсой ва бошқа ГЭСлар қурилди.
Аслида мамлакатнинг электр энергиясига бўлган эҳтиѐжини 
ГЭСларга таяниб қондиришнинг йўллари жуда кўп. Биринчидан
ГЭСларда электр энергияни ишлаб чиқариш экологияни тоза сақлайди, 
иккинчидан ѐқилғи ресурсларини тежайди. ГЭСлар қурилиши 
натижасида вужудга келган сув омборлари эса янги ерларни суғоришга 
имкон беради. Мамлакат электр энергия балансида сув ресурсларидан 
фойдаланиш ҳам сезиларли даражада ўсди. Қаттор дарѐлар ғамда 



каналларда сув омборларнинг тўҳонларида янги ГЭСлар қурилди. Улар 
орасида республикамизда энг йирик – Чорвоқ ГЭСини кўрсатиш 
мумкин. 
Хозирги 
вақтда 
республикамизда 
мавжуд 
бўлган 
электростанцияларда ўрнатилган умумий қувват 11640 МВТ ни ташкил 
этади, шундан 85, 3 %и иссиқлик, 14, 7 %и гидроэлектр станцияларига 
тўғри келади. Республикамизда электр энергияси ишлаб чиқариш 2000 
йилдаги 56, 6 млн. квт. дан 2002 йилга келиб 49, 3 млрд. квт. соатга 
етди.
Республикамизнинг қатор регионларида электр энергияси ишлаб 
чиқаришнинг кўпайиши ва натижада энер-гетика саноатининг 
ривожланиши унинг халқ хўжалигидаги салоҳиятини ошириб юборди. 
Айни пайтда энергетика тизимларини бирлаштириш халқ хўжалигида 
электр таъминоти сифати ва барқарорлигини тубдан яхшилади, 
гидроресурслар ва ѐқилғидан оқилона фойдаланиш имко-ниятларини 
яратди. Эндиликда мамлакатда 9 та энер-гетика тизими мавжуд бўлиб, 
улар Ўзбекистонни МОДнинг барча давлатлари билан боғлайди.
Ўзбекистон энергетика саноатининг истиқболлари катта. Яқин 
келажакда бу ерда қуввати энг юқори бўлган Толли-маржон ГРЭСи, 
Қорақалпоғистон ва Хива ГРЭСлари ва бошқа бир қанча гидравлик 
электр станциялари қурилади. Хозирги вақтда мамлакатимизда йилига 
50 млрд. КВт-с. электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда.

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling