Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райҳон беруний номидаги
Download 0.71 Mb. Pdf ko'rish
|
o0zbekiston-energetikasining-rivojlanish-tarixi
1-жадвал Т/ н Гидроэлектростанция номи Қувват, МВт Йиллик эл. энергияни ишлаб чиқариш, млн. кВт. соат 1 Тўполанг ГЭС 175, 0 514, 0 2 Хисорак ГЭС 45, 0 80, 9 3 Сох ГЭС 14, 0 70, 0 4 Оҳангарон ГЭС 20, 0 36, 0 10 5 Андижон кичик ГЭС 11, 2 43, 9 6 Карикидон ГЭС 10, 0 26, 0 7 Товоқсой ГЭС 9, 5 32, 0 8 Пионер ГЭС 8, 0 35, 0 9 Шаҳрихон ГЭС 30, 0 110, 0 10 Шаҳрихон ГЭС 1 15, 0 50, 0 11 Уйчи ГЭС-1 20, 3 70, 0 12 Уйчи ГЭС-2 38, 6 140, 0 13 Жанубий Фарғона каналидаги ГЭС-2 7, 9 42, 0 14 Боғишамол ГЭС-2 17, 7 74, 0 Тўғонли схемадаги напорга боғлиқ ГЭСлар узанда ѐки тўғон ортида жойлашиши мумкин. Агар ГЭС узанда жойлашган бўлса, у тўғон билан биргаликда напор ҳосил қиладиган иншоотлар таркибига киради (2. 3 – расм). Бунда ГЭС биноси юқори беъфдан сув босимини тулиқ қабул қилади ва маҳкамлик бўйича барча талабларга жавоб беради. Бундай ГЭСларда напор қиймати кичик бўлади. 11 Агар напор қиймати турбина диаметри қийматидан 6 марта ортиқ бўлса, унда ГЭС биносига сув босимини қабул қилувчи иншоот деб қараш мумкин эмас. Бундай ҳолларда ГЭС биноси тўғон ортида қурилади ва сув босимини қабул қилмайди (расм 2. 4). Сув турбиналарга тўғон ичида жойлашган ѐки унинг устидан, баъзи ҳолларда ѐнидан ўтган махсус қувурлар ѐрдамида етказиб берилади. Деривация схемаси. Бу схема асосан катта нишабликка эга бўлган сув манбаларида қўлланилади. (расм 2. 5). Расм 2. 3. Узанда жойлашган тўғонли ГЭС схемаси. 1 - ГЭС биноси; 2 - йўл; 3 - юқори бьеф; 4 - тўғон; 5 - тўғоннинг сув тушар қисми; 6 - қуйи бьеф. Сув манбаининг танланган жойида нисбатан кичик тўғон қурилади ва кичик ҳажмли сув ҳавзаси юзага келади. Ҳавзадаги сув манбанинг табиий узани бўйича ҳам махсус қурилган деривация каналига хам берилиши мумкин. Деривация каналининг нишаблиги сув манбаи нишаблигига нисбатан анча кичик ва мана шу фарқ ГЭС напорини ташкил қилади. Деривация канали сувни босим ҳавзасига, ундан эса қувурлар орқали турбиналарга етказиб беради. ГЭСдан оқиб чиққан сув манбага ѐки бирон бир каналга берилиши мумкин. 12 Тўғонли – деривация схемаси. Бу схемада юқорида келтирилган иккала схеманинг ҳам имкониятларидан фойдаланилади. Бу вариант бўйича дарѐ узанида сув омбори қурилиб, тўғондан кейинги қисмда деривация иншоотларидан фойдаланилади. Тўғонли-деривация схемаси сув манбаининг нишаблиги ҳар хил бўлганда қўлланилади. Манбанинг нишаблиги кичик бўлган жойида тўғон бунѐдга келтирилиб, нишаблик катта бўлганда деривация схемасидан фойдаланилади (2. 5-расм). 13 Расм 2. 4. Тўғон ортида жойлашган ГЭС схемаси 1- сув тушар тўғон; 2 - сув дарвозаларини кўтариб туширувчи кран; 3 - станция тўғони; 4 - ГЭС биноси; 5- турбина қувури Расм 2. 5. Деривацияли ГЭСи схемаси 1 – йўл; 2 – подстанция; 3 – ГЭС биноси; 4 – сув ташлаш иншооти; 5 – турбина қувурлари; 6 – чап ирмоқ; 7 – дарѐ; 8 – ўнг ирмоқ; 9 – тўғон; 10 – лойқа туши-риш иншооти; 11 – сув омбори; 12 – сув олиш иншооти; 13 – тиндиргич; 14 – акведўқ; 15 – деривация канали; 16 – босим ҳавзаси; 17 – ростлаш ҳавзаси; 18 – юқори кучланиш симлари. Расм 2. 6. Тўғонли деривация схемаси. 1 – дарѐ узани; 2 – сув омбори; 3 – тўғон; 4 – деривация; 5 – гидростатик сатҳ; 6 – пьезометрик чизиқ; 7 – турбина қувури; 8 – ГЭС биноси; h A-B - А ва В нуқталар орасидаги напор йўқолиш қиймати. 14 Ушбу схема бўйича тўғон ГЭС биносидан қанчалик юқорига жойлашса шунчалик унинг ўлчамлари, шунингдек сув омбори ўлчамлари кичик бўлади. Лекин бу ҳолда деривация иншоотларининг узунлиги анча ошади. Демак напор йўқолиш қиймати ҳам ошади. Шу сабабли тўғонли- деривация схемаси бўйича иншоотлар ўлчамлари техник - иқтисодий ҳисоблар билан аниқланади. Download 0.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling