Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райҳон беруний номидаги


Download 0.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/7
Sana28.12.2022
Hajmi0.71 Mb.
#1069852
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
o0zbekiston-energetikasining-rivojlanish-tarixi

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 



Ўзбекистон энергетикасининг ривожланиш тарихи. 
Энергетиканинг атроф мухитга таъсири ва келажаги
 
Ўзбекистоннинг ёқилғи энергетика саноати. Мамлакат ѐқилғи 
энергетика саноатининг таркибига газ, нефть, кўмир саноатлари ва 
энергетика киради. Бу саноат мажмуининг мамлакат саноат ишлаб 
чиқаришидаги хиссаси салкам 35 %ни ташкил қилади. Ўзбекистоннинг 
ғарбий ва жанубий худудларида топилган нефть, газ ва кўмир 
конларига таяниб йилдан-йилга мазкур саноат тармоқлари тез 
ривожлантирилмоқда. Эндиликда Ўзбекистон жаҳондаги 10 та йирик 
газ ишлаб чиқарувчи мамлакатлар қаторига киради. Хозирда 
аниқланган газ захиралари 2 трлн кубаметрга яқин, кўмир захиралари 2 
млрд т. дан ортиқ.
1991-96 йилларда нефть қазиб олиш Россияда 61, 5; Озорбайжонда 
77, 8; Қозоғистонда 83, 2 бўлган бўлса, Ўзбекис-тонда бу 271 %га ўсди. 
Шунингдек газ қазиб чиқаришда Республикамиз қўшни Россия, 
Қозоғистон, Туркманистондан фарқли (117 %) анча юқори. Нефть, газ, 
электр энергияси ўз эхтиѐжларимизни тўла қондирибгина қолмай , шу 
билан бирга кўп миқдорда экспорт қилиш имконини хам бермоқда. 
Хозир бу мажмуа капитал маблағ сарфлаш хамда чет Эл 
инвестецияларини жалб этишнинг энг фойдали сохаларидан бири бўлиб 
қолди. Мамлакатда ѐқилғи саноати Ўзбекистон оғир саноатининг 
муҳим тармоқларидан бири бўлиб, у табиий газ, нефть, кўмир қазиб 
чиқаришни ва уларни қайта ишлашни ҳамда уларни истеъмолчиларга 
етказиб беришни ўз ичига олади. Республикада захираси саноатда 
ишлатилиши мумкин бўлган даражада хисобланган 160 дан ортиқ 
нефть ва газ конлари очилган. Улардан 115 таси Бухоро-Хива 



ҳавзасида, 27 таси Фарғона, 10 таси Сурхондарѐ, 7 таси Устюртда 
жойлашган.
Мутаххасисларни бахолашича, Ўзбекистоннинг ер остида жуда 
катта нефть ва газ бойликлари бор. Республика ҳудудининг қарийб 60 
%ида уларни истиқболда қазиб олиш мумкин. Нефть ва газ мавжуд 
бўлган 5 та асосий минтақани ажратиш мумкин. Булар:Устюрт, Бухоро-
Хива, Жанубий-Ғарбий Хисор, Сурхондарѐ, Фарғона минтақаларидир. 
Нефть ва газ ресурсларининг захиралари бир трлн. АҚШ $дан зиѐд 
баҳоланмоқда. Мамлакат ѐқилғи саноати республика ѐқилғи-энергетика 
мажмуининг белгиловчи тармоғидир. У барча турдаги ѐқилғи 
хомашѐсини қазиб олиш, табиий газни тозалаш ва етказиб бериш , 
нефть махсулотларини ишлаб чиқариш корхоналаридан иборат. Унинг 
хомашѐни қайта ишлаш билан боғлиқ бўлган йирик корхоналари 
Бухорода (Қоровулбозор), Қашқадарѐ (Шўртан, Муборак), Тошкентда 
(Ангрен), Сурхондарѐда (Шарғут, Тўда) ва Фарғонада жойлашган.

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling