2. Тирилтиришма. Бу ўйинни ўғил болалар ҳам, қиз болалар ҳам
ўйнаши мумкин. Ўйинга 15-20 тагача бола қатнашади. Улар чеклашмачоқ
асосида икки рақиб томонга тенг бўлинишади.
Ўйиннинг
қоидаси:
Бунда
бир
томондагилар
иккинчи
томондагиларни қувлаб тутиши керак.
Бир бола Анварни тутса, "Анварни
тутдим" дейди. Шунда уни ўйиндан чиқариб ёнига бир болани қоровул
қўяди. Ўйин пайтида "ўлган"Анварни коровул қўриқлаб туради. Анвар бўлса
ҳаракат қилмасдан дустларидан ёрдам кутади. Агар ҳаракат қилса, қўлларини
ёки оёқларини қимирлатса, ўйиндан чиқади. Бир дўсти пайт пойлаб келиб,
Анварнинг қўлига астагина уриб, у ҳам ҳаракатсиз Анварнинг ёнида туриши
керак. Агар ўшлаб билмаса иккови ҳам қочиб кетади, яна ўйинга киради.
Шуниси борки, тирилтиришмада
болалар яширинишмайди, балки бир-
бирларидан қочиб юришади. Рақиб томон у томон аъзоларининг ҳаммасини
тутиб олсалар томонлар ўзаро ғолиб чиқиб, ўзаро ўрин алмашадилар. Ўйин
шу зайлда болалар чарчагунча давом этади.
Бу ўйин болаларда чаққонлик, эпчиллик
зийраклик каби жисмоний
сифатларни тарбиялайди. Уларни руҳан сезгир, тиборли бўлишларида муҳим
роль ўйнай олади.
3. Урди-қочди.
Бу ўйин ҳам юқоридаги ўйинга мазмунан яқин келади.
Ўйин қоидаси: ўйинга қатнашувчи болалар бир, икки ҳисоби
билан
икки гуруҳга бўлинадилар. Гуруҳлар орасидаги масофа 12-13 қадам бўлади.
Олдин биринчи гуруҳ болалар қўлларини узатиб турадилар. Биринчи
гуруҳдан
бир бола бориб, қарши гуруҳдаги бирор боланинг қўлига уриб
қочади. Кейингилар уни тутишга чоғланган бўлиб, бу ниятларини қўлга
уриш пайтида амалга оширишга улгуришлари керак, тутолмасалар, у ўз
гуруҳига бориб қўшилади. Тута олсалар - шу уриб қочган бола ўйиндан
чиқади. Иккинчи гуруҳ ҳам шу кўринишда ўйинни давом эттиради.
Ўйинчилар сони камайиб бораверади. Қайси гуруҳ кўп болани уриб чиқарса,
ўша томон ғолиб ҳисобланади. Ўйинни ёз, куз фаслларида ўйнайдилар.