Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги урганч давлат университети


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/36
Sana09.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1468165
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   36
Bog'liq
xiva madrasalarida talim tizimi va oqitish uslublari

Шермуҳаммад Мунис 1778 йилда Хиванинг Қиёт қишлоғида бадавлат 
оилада туғилган. Мунис Хивада мадраса таълимини ўз даврининг машҳур 


40 
мударриси олими ва шоири Саидэшонхўжадан олган ва у ерда араб, форс 
тилларини тез фурсатда мукаммал эгаллаб, ўзидан илгари ўтган 
алломаларнинг тарих ва адабиётга доир асарларини зўр ҳавас билан мутолаа 
қилган. Мунис XVIII аср охири ва XIX аср бошларида ижод қилган атоқли 
тарихчи, истеъдодли шоир, таржимон ва таниқли давлат арбобларидан 
бўлган. 
Муҳаммад Ризо Огаҳий 1809 йилда Хиванинг Қиёт қишлоғида 
туғилган. У Хива мадрасаларида таҳсил олади ва ўқиш даврида тарих, 
адабиёт, тил ва бошқа илмларга жуда ихлос қўйиб, уларни пухта эгаллайди. 
Мадрасада ўқиш давомида у олим ва шоирлар даврасида қатнашиб, баҳс-
мунозараларда иштирок қилади. Огаҳий XIX асрнинг йирик шоири, 
тарихнависи ва таржимони ҳисобланади. 
Муҳаммад Юсуф Баёний 1858 йилда туғилган. Хивадаги мадраса 
таълимини олгач етук давлат арбоби бўлиб етишди. Баёний ўз даврининг 
етук машҳур тарихчиси, истеъдодли шоири ва моҳир таржимони бўлган. У 
араб ва форс-тожик тилларини мукаммал билган, шу тиллардаги бир қанча 
асарларни ўзбек тилига таржима қилган. 
XVIII-XIX 
асрларда Хива хонлигида таржимонлик илмига ҳам алоҳида 
эътибор берилган. Ўша даврда хон саройида машҳур тарихчи ва адиблардан 
иборат махсус таржимонлик мактаби шаклланди. Ўрта Осиёнинг бирорта 
жойида ўша даврда таржимонлик санъати Хива хонлигидагидек ривож 
топмаган эди. 
Диловархўжа, Худойберди ибн Қўшмуҳаммад, Огаҳий, Баёний, Комил 
Хоразмий, Табибий, Муҳаммад Расул мирзабоши ва бошқалар Хива 
таржимонлик мактабининг етук алломаларидан эдилар. Моҳир таржимон ва 
шоир Диловархўжа томонидан Оллоқулихон кўрсатмасига биноан Зайниддин 
Восифийнинг «Бадое ул-вақое» номли асари форсчадан ўзбек тилига 
таржима қилинди.
Таржимонлик илмида Мунис ва Огаҳийлар алоҳида шуҳрат қозонганлар. 
Мирхонднинг «Равзат ус-сафо» асарининг биринчи китоби ва иккинчи 


41 
китобининг биринчи ярми Мунис томонидан форсчадан ўзбекчага таржима 
қилинади. Муниснинг вафотидан кейин Огаҳий Мирхонд асари таржимасини 
ниҳоясига етказади. Худойберди ибн Қўшмуҳаммад Шарафиддин Али 
Яздийнинг «Зафарнома» асарини ўзбек тилига таржима қилди. 
XVIII 
аср охири XIX аср бошларида Хивада маънавий қадриятларга, 
китоб тайёрлаш, уни безаш, хаттотлик санъатига қизиқиш анча кучли бўлган. 
Хон саройида, масжид ва мадрасалар қошида хаттотлик, таржимонлик, китоб 
тайёрлаш ва мусаввирлик мактаблари шаклланади. Диний китоблар кўпинча 
куфий ёзувида, илмий, тарихий ва бадиий асарлар эса настаълиқ хатида 
битилган. Хива мадрасалари, унинг пештоқлари, сарой ва иморат деворлари, 
эшик, дарвоза, устун ва мармар тахтачаларга битилган ёзувлар ва шеърий 
лавҳалар хатти сулс, хатти райҳоний усулларида ёзилган. 
Хива, Янги Урганч, Хазорасп шаҳарларида махсус китоб бозорлари 
ишлаб турган. Туркий, араб, форс-тожик тилида битилган қўлёзмалар 
кўчирилиб китоб бозорларида тарқатилган. 
Хива мадрасаларида ёшларга хаттотлик ва ҳуснихатлик санъатидан 
таълим берилган. Мунис, Комил Хоразмий, Муҳаммад Расул Мирзо, Баёний, 
Юсуф Рожий, Бобожон Саноий, Муҳаммад Паноҳ Хоразмий, Ҳудойберган 
Муҳркан, Абдулла Болта ўғли ва бошқалар Хива хаттотлик мактабининг 
пешқадам вакилларидан саналган.
Манбаларнинг гувоҳлик беришича XIX асрда Хива хонлигида 90 га яқин 
истеъдодли хаттотлар фаолият кўрсатганлар. Ёзув санъатининг моҳир устаси 
бўлган Мунис 1804 йилда хаттотлик санъатига бағишлаб ўзининг «Саводи 
таълим» қўлланмасини тайёрлаган. Бу рисола Хива мадрасаларида 
талабаларга дарслик сифатида ўргатилган. 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling