Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги урганч давлат университети
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
xiva madrasalarida talim tizimi va oqitish uslublari
Матниёз Девонбеги мадрасаси. Хива хонининг молия вазири бўлмиш
Муҳаммад Ниёз девонбеги 1871 йилда Хива шаҳрининг марказида бир мадраса ва мадрасага ёндош қилиб чорсу қурдирган. Мадраса Муҳаммад Аминхон мадрасаси ёнида жойлашган бўлиб, асосий кириш қисми ғарб томонга қараган. Мадрасанинг ён фасадлари йўл томонда, атрофлари очиқ ва кўкаламзорлаштирилган. 65 Мадраса бир қаватли бўлиб, унда 21 та ҳужра, дарсхона ва кутубхона мавжуд бўлган. Биринчи қаватида 19 та ҳужра бўлиб, қолган икки ҳужра юқорида пештоқ орқасига қурилган. Унга битта бўлма ёки даҳлиз орқали ўтилади. Ҳамма мадрасалардагидек тўртбурчакнинг охири гулдаста-минора билан тугалланган. Ён кўринишлари аркалар билан қуршалган. Асосий безаклар бинонинг олд кўринишида қўлланилган. Ҳамма мадрасалар каби пештоқ безакларида ислимий нақшлар кўп қўлланилган. Кириш эшиги икки табақали, эшикка ислимий нақшлар ўйилган. Эшик тепасидаги мармар тошга араб ёзувида матн битилган: Илм ўрганишда чегара бўлмайди. Илм ўрганган саодатли бўлур. Илмли, одамлар орасида ҳурматда бўлур. Илм керак ҳамма нарсани билиш учун. Нақшкор Муҳаммад деган уста ўз ҳиссасини қўшган. Илмли инсонни икки дунёси обод бўлур. Илмлини номи ўчмайди, тарихда қолиб кетади 64 . Уста Паҳлавон Хоразмий, Огаҳий, Навоийларга ўхшаб, ушбу ёзувни Девоний дастхатга битган. Сана 1288 ҳижрий, милодий 1871 йил. Тошга битилган ёзувни Худайберган Девон (1817-1914) битган. Мадраса ўлчамлари: бўйига 36,4; энига 31,8 м. Ичкари ҳовли бўйига 21 м, энига 17 м. Огаҳий мадраса биноси қурилиши ҳақида қуйидаги таърихни битган. Ажиб девонбеги у олийқадр, Ки сахопешау Хотамтой келди. Пок номи Муҳаммадниёздир унинг, Олдида эзгулик зери пой келди. Ушбу юксакманд мадраса анинг Ки бас-муҳташаму дилрабой келди. Бунёд этди ани жону дилидан, 64 Бобожонов Д., Абдурасулов М. Фирдавсмонанд шаҳар. –Хива: Хоразм Маъмун Академияси нашриёти. 2008, 23- б. 66 Ул роҳатфазо ҳам ғамзудой келди. Биносин шакликим чун касри беҳишт, Ҳам хўбу, ҳам марғуб, дилкушой келди. Музайян тоқлари баландлик ичра, Осмон каби чексиз, хушнамой келди. Чун бахш этиб анга ҳусну файз илоҳ, Фалак ҳар ҳужрага бўлиб жой келди. Бино бўлиш пайти анинг, алқисса, Қудратин кўрсатиб, ки, худой келди. Огаҳий битди бу бино таърихин «Таърих «Хайр боқию дилкушой» келди. 65 Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling