Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги
Экспериментни режалаштириш ва ташкил қилиш
Download 1.91 Mb.
|
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар
2. Экспериментни режалаштириш ва ташкил қилиш
ХХ асрни ўрталарида айрим фан тармоқларида меҳнат тақсимоти юз бериб, тадқиқотчилар 2 гуруҳга, назариётчилар ва экспериментаторларга бўлиниб кетди. Йирик илмий марказларда битта назариётчига 20 дан 30 гача экспериментаторлар тўғри келади. Шу боис, экспериментаторлар жамоасининг самарали фаолияти кўп жиҳатдан илмий тадқиқот натижаси ва сифатини белгилайди. Бундай шароитда экспериментни ўтказиш режасини ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятни касб этади. Режада асосан қуйидаги ишлар белгиланади: - эксперимент мақсади ва вазифалари; - экспериментни асосланиши ва параметрлари; - объектга ўтказиладиган таъсирлар тури ва кетма-кетлиги; - ўтказиладиган экспериментни тавсифи; - эксперимент натижаларини таҳлил қилиш методикаси ва қайта ишлаш йўлларини асослаб бериш. Тасдиқланган режани бажаришга киришишдан олдин бир қатор тайёргарлик ишларини амалга ошириш керак: - текшириш керак бўлган гипотеза ёки назарий ғояни экспериментга мутаносиблигини кўриб чиқиш, миқдорий қиймат ва кўрсаткичларни аниқлаш; - эксперимент дастури ва методикасини ишлаб чиқиш; - объектга кўрсатиладиган таъсирнинг усули, воситалари ва чораларини белгилаб олиш; - эксперимент учун зарур бўлган шарт-шароитларни тайёрлаб қўйиш; - эксперимент жараёни ва натижаларини қайд қиладиган воситалар билан таъминлаш; - эксперимент ўтказадиган ходимлар фаолиятини белгилаб қуйиш. Эксперимент макони стационар, шартли стационар (кўчма лаборатория), ҳаракатчан (станспорт воситаси билан кўчириладиган лаборатория) бўлиши мумкин. Экспериментатор лабораторияда энг масъулиятли ишни бажаради, шу боис, унинг фаолиятидаги аниқлик, синчковлик, эксперимент давомида пухталик билан ишлаши ҳал қилувчи ролни ўйнайди. Барча кузатиш натижалари максимал аниқлик билан махсус журналда қайд қилинади. Агар бир статистик қатордаги қийматлар қўшни қатордаги рақамлардан фарқ қиладиган бўлса, экспериментатор бари бир уларни хатосиз қандай ҳолатда содир бўлганини кўрсатиб ёзиши лозим. Бу йўл қўйилган четланиш (оғиш) сабабини, бирламчи баҳолашнинг миқдорий меъёрини қайтадан аниқлаш имкониятини беради. Эксперимент самарадорлигини оширадиган техник воситалардан бири мониторингдир. Мониторинг (лот. monitor-эслатадиган, назорат қиладиган) видеоназорат ёки дисплейдан иборат техник тузилма бўлиб, экспериментни қандай ўтаётганлигини кузатиш имкониятини берадиган воситадир. Мониторинг объектда содир бўлаётган ўзгаришларни, унга кўрсатилаётган таъсир натижасини қайд қилиш, назорат остига олиш учун зарур бўлган маълумотни беради. Алоҳида аҳамиятни касб этадиган нарса эксперимент методикасидир. Унда эксперимент мақсади, бажариладиган амаллар, натижаларни тартиблаш ва умумлаштириш воситалари белгиланади. Шу билан бирга, методикада эксперимент ўтказиш жараёнини тавсифи берилади, экспериментни амалга оширишда қўлланиладиган воситалар, операциялар изчиллиги, ўлчаш учун зарур бўлган меъёрий бирликлари ва математик аппарат аниқланади. Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling