Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/68
Sana19.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1622620
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   68
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

Қимматбаҳо қоғоз гиперонимининг маъноси қуйидаги семемалардан 
иборат: 

мулк ҳуқуқини берувчи ҳужжат; 

даромад олиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат; 

мулк ѐки бошқа ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш имконини 
берувчи ҳужжат. 
Энди эса гипонимдошларнинг маъносини кўриб чиқамиз: 
Акция

эгаси акционерлик жамиянинг шаклланишида иштирок этишини 
тасдиқловчи ҳужжат; 

даромад олиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат. 
Ависта 
(от итал. a vista — по предъявлении) 

Тўлов муддати кўрсатилмаган ва исталганвақтда тўловни амалга 
ошириш учун тақдим қилинишши мумкин бўлган вексель; 

Исталган муддатда тўлов амалга оширилиши мумкинлиги 
тўғрисида вексел ѐки бошқа бирор қимматли қоғоздаги белги. 
Вексель
Қарздорнинг ѐзма мажбурияти (оддий вексель) ѐки кредиторнинг 
қарздорга векселда ѐзилган суммани муайян муддатдан кейин тўлаш 
тўғрисидаги буйруғи (ўтказма вексель -тратта). 


99 
Облигация 
Облигацияни сақловчининг облигациянинг номинал қийматини ѐки 
бошқа мулкий эквивалентини облигацияни чиқарган шахсдан облигацияда 
назарда тутилган муддатда олишга, облигациянинг номинал қийматидан қайд 
этилган фоизни олишга бўлган ҳуқуқини ѐхуд бошқа мулкий ҳуқуқларини 
тасдиқловчи эмиссиявий қимматли қоғоз. 
Акциядорлик сертификати
Акцияга нисбатан мулкдорлик юридик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат. 
Агар акция сертификат шаклида рўйхатга олинган бўлса, акция соҳибига 
дивидендлар почта орқали жўнатилади. Акция қайта сотилганидан кейин 
фирманинг трансфер-агенти мулк ҳуқуқини харидорга ўтказади ва янги 
сертификатни тақдим қилади. 
Қайд қилиш лозимки, айни вақтда қимматбаҳо қоғозлар гиперонимига 
нисбатан семантик мансубликка эга бўлган акция, ависта вексель, облигация 
гипонимлари гипероним сифатида ҳам гавдаланиб, шаклий мансублик 
асосида бирлашувчи гипонимларига эгадир.
Масалан, вексель гипероними жўнатма вексель (тратта), акцептланган 
вексель сингари гипонимларига эга. Гипер-гипонимия ҳодиса тадқиқотнинг 
3.1-параграфида келтирилган терминларни гуруҳлаш мезонларига мувофиқ 
келади. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling