Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/68
Sana19.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1622620
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   68
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

.180
 .
 
Чартер ( инг. charter
181
) маънолари: 
1) 
маълум муддатга кемани ѐки унинг бир қисмини ижарага 
беришда эгаси билан киракаш ўртасидаги шартнома; 
2) 
давлат томонидан молия-кредит ѐки бошқа фаолият билан 
шуғулланиш ҳуқуқини берадиган ҳужжат
182

Шунга ўхшаш характердаги полисемантик терминларни мисол 
тариқасида жуда кўп келтириш мумкин. Иқтисод-банк изоҳли луғатидаги 
терминларни полисемиянинг мавжудлиги нуқтаи назари билан таҳлил 
қилганимизда мазкур луғатда берилган 255 та терминдан 27 таси кўп 
маъноли (полисемантик) эканлиги аниқланди. Бу кўрсаткич таҳлил қилинган 
терминларнинг 10.5% ни ташкил қилади. 
Юқоридаги мисоллардан кўриниб турибдики, терминларнинг 
полисемияси лексика ривожланиш қонунларининг табиий ифодаси. У билан 
курашиш, уни чеклаш мумкин, бироқ у адабий тил лексикаси таркибидаги 
терминологияга кириш йўлини топаверади ва тилда амал қилишда давом 
этади. 
Банк-молия терминологиясида гипер-гипонимия. Терминологик 
система элементлари орасида гипер-гипонимик муносабат мавжуд бўлиши 
қайд 
қилиб 
ўтилган 
эди. 
Лингвистик 
адабиѐтларда 
жинс-тур 
муносабатларини турлича номлаш кўзга ташланади. Е.Коновалова ўз 
тадқиқотида тилшуносларнинг ушбу муносабатни турлича номлаши 
хусусида 
маълумот 
бериб 
ўтар 
экан, 
бевосита 
тилшуносликда 
гипонимиянинг мустақил лексик-семантик категория сифатида тилнинг 
180
Ҳайдар М. Иқтисод банк изоҳли луғат: монография. – Тошкент: Минҳож, 1996. – Б.27. 
181
Азрильян А.Н. Краткий экономический словарь. – Москва: Институт экономики, 2005. – С.1033. 
182
Ҳайдар М. Иқтисод банк изоҳли луғат: монография. –Тошкент: Минҳож, 1996. –Б.29. 


96 
лексик тизими учун системаловчи роли алоҳида аҳамиятга моликлигини 
таъкидлайди. Қатор адабиѐтларда гипонимия тилнинг луғат таркибини 
тизимга солувчи универсал, фундаментал парадигматик муносабат сифатида 
тан олинади
183
.
Гипер-гипонимия 
деганда 
терминларни 
ўзаро 
гуруҳларга 
бирлаштирувчи жинс-тур муносабатлари тушунилади. Бунда нисбатан 
кенгроқ маънога эга бўлган термин жинс (гипероним) ўз ичига нисбатан 
торроқ маъно ифодаловчи тур (гипоним)ни ўз ичига олади. Айни вақтда бир 
терминга нисбатан гипероним бўлган термин бошқа бир гиперонимга 
нисбатан гипоним ҳам бўлиши мумкин. Маълумки, гипонимияда ҳар бир 
юқори сатҳ нисбатан кам сонли бирликлардан таркиб топиб боради. Мазкур 
жинс-тур муносабати тилшуносликка мантиқ фанидан ўзлаштирилган. 
Умумийлик ва хусусийлик бундай таснифнинг фалсафий асоси бўлиб, асосан 
гиперонимда умумийлик, гипонимда эса хусусийлик акс этади. Гипонимик 
муносабат терминологияни системалаштириш ва тартибга солиш (мавзуий 
гуруҳларга ажратиш)да муҳим бўлиб, бу каби мантиқий муносабатлар 
уларнинг алоҳида хусусият ва сифатларига, умумий ички алоқаларга 
асосланади. Тушунчалараро муносабатлар иерархикдир. Яъни ҳар бир юқори 
синф иерархия занжирида ўзидан юқорироқдаги синф учун тур, ўзидан 
қуйироқдаги синф учун эса жинсдир. 
Терминологиядаги жинс-тур муносабатлари дефиниция билан 
чамбарчас боғлиқ. Н.Д.Артюнованинг таърифлашича, дефиниция нафақат 
терминнинг маъносини аниқлаштиради, балки муайян системадаги 
терминлар орасидан ўсиб чиқадиган барқарор маънони ўрнатади. Дефиниция 
илмий изланиш вақтида шаклланади ва тушунчаларни бир-биридан фарқлаш, 
тушуниш ва қабул қилиш учун зарур бўлган минимум маълумотларни 
беради. Терминологик гипер-гипонимияни ажратишда дифинитив методдан 
самарали фойдаланиш мумкин. Умуман олганда, гипер-гипонимик 
183
Коновалова Е.А. Деривационный потенциал и парадигматические отношения современной русской 
терминологии: дисс... канд.филол.наук. – Москва, 1998. – С. 97. 


97 
бирликлар исталган категориядаги тушунчалар орасида акс этиши мумкин. 
Зеро, Ҳ.Неъматов, Р.Расуловлар томонидан ҳам қайд қилиб ўтилганидек, 
―Воқеликда нарса, белги, хусусиятлараро жинс-тур боғланишлари жуда кенг 
тарқалган. Бундай боғланишларни табиатда ҳам, ҳаѐтда ҳам, фанда ҳам жуда 
кўп учратамиз‖
184

М.Абдиевнинг докторлик диссертациясида гиламчилик сўз-терминлари 
ўртасидаги гипонимик муносабат таҳлил қилинар экан, тилшунос бу хусусда 
шундай маълумот келтириб ўтади: ―Кейинги йиллардаги тадқиқотларда 
лексемаларнинг ўзаро луғавий-семантик муносабатлари турларидан бири 
гипонимия деб аталиб, унинг таркибий қисмлари гипероним ва гипоним
жинс ва тур терминлари орқали ифодаланмоқда
185
. Мазкур тадқиқотимизда 
эса энг фаол қўлланувчи гипероним ва гипоним терминларидан 
фойдаланишни маъқул кўрдик. 
Банк-молия терминологиясидаги гипер-гипонимик муносабат қуйидаги 
мисолларда акс этади: ЗАЁМ – гипероним; облигациясиз заѐм, йўқотишсиз 
заѐм, фоизсиз заѐм, муддатсиз заѐм, ташқи заѐм, ички заѐм, ютуқли заѐм, 
кафолатли заѐм, давлат заѐми, олтин заѐм, компенсацияли заѐм, облигацион 
заѐм, опцион заѐм, очиқ заѐм, фоизли заѐм, мақсадли заѐм гипонимлардир. 
Гипонимлар бир-бирига нисбатан бир гиперонимга бирикиши боис ўзаро 
гипонимдошлардир. 
Лингвистик адабиѐтларда формал-семантик ҳамда хусусий семантик 
гипонимик алоқалар ажратилади. Банк-молия терминларининг таҳлили 
мазкур соҳа терминлари орасида асосан формал-семантик гипонимик алоқа 
мавжудлигини кўрсатди. Бундай алоқа бир гиперонимга бир қатор 
гипонимдошларни бирикиши орқали ҳосил бўлади. Асосан бир 
гиперонимнинг гипонимлари аниқланмиш сифатида иштирок этувчи от 
туркумига оид термин, ҳамда аниқловчи вазифасидаги сифат ва от 
туркумидаги 
сўзлардан 
таркиб 
топади. 
Бу 
ҳолат 
банк-молия 
184
Неъматов Ҳ., Расулов Р. Ўзбек тили систем лексикологияси. – Тошкент, 1995. – Б.118-119. 
185
Абдиев М. Соҳавий лексиканинг систем таҳлили (Самарқанд вилояти касб-ҳунарлари материаллари 
асосида): филол.фан.док... дисс. – Тошкент, 2005. 


98 
терминологиясида системалилик нафақат мантиқий алоқадорликда, балки, 
лексик поғонада ҳам акс этишини кўрсатиб турибди. Масалан: СОЛИҚЛАР: 
давлат солиқлари, шахсий солиқлар, прогрессив солиқлар, пропорционал 
солиқлар, мақсадли солиқлар, реал солиқлар ва ҳ. Ушбу атрибутив 
бирикмалар солиқ гиперонимига нисбатан гипонимлардир. 
Банк-молия терминологиясида шаклий умумийликни ифодаламаган 
ҳолда соф семантик гипер-гипонимия ҳам кузатилиши мумкин. Масалан, 
қимматбаҳо қоғозлар: акция, ависта вексель, облигация, акциядорлик 
сертификати...

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling