Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
Download 0.98 Mb.
|
ФОНЕТИКА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-§. Графика ҳақида маълумот
Таянч тушунчалар: графемалар, оптик-график омиллар, фонографема, просодемографема, логографема, морфографема, монографлар, полиграфлар, диграфлар, триграфлар, аналитик графемалар, оддий графема, графемика, монофонемали графемалар, бифонемали графемалар, символлар, диакритик ҳарфлар, диакритик белгилар.
1-§. Графика ҳақида маълумот Графика муайян тилнинг фонетик-фонологик, лексик-семантик ва морфологик бирликларини ёзувда ифодалаш учун шакллантирилган оптик- график белгилар тизимидир. Бу тизим белгиларининг ҳар бири график тилшуносликда графемалар саналади. Ёзувнинг товуш тили билан алоқаси, одатда, ана шу графемалар воситасида амалга оширилади. Шунинг учун графема муайян тил ёзув тизимининг энг асосий структуравий ва функсионал бирлиги саналади. Графема ифода ва мазмун планларига эга бўлган билатерал (икки томонли) белгидир. Уни қуйидаги чизмалар шаклида тавсифлаш мумкин:
Юқорида келтирилган графемалардан биринчиси (Ж графемаси) алифбодаги ҳарфга, иккинчиси (? графемаси) тиниш белгисига, учинчиси (5 графемаси) эса рақамга асосланади, шунга кокра биринчи тип графемалар ҳарфий белгилар гуруҳини, иккинчи ва учинчи тип графемалар эса ноҳарфий белгилар гуруҳини ташкил этади. Муайян тил ёзувининг график тизими ана шундай белгилар мажмуйидан таркиб топади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, графема ёзув бирлиги. Фонема, интонема, акцентема ва лексемалар эса тил бирликларидир. Бинобарин, графема билан фонема, интонема ёки лексема ўртасидаги алоқа тўппа-тўғри (табиий ҳолда) бўлиши мумкин эмас, бунга товуш тилининг физик-акустик асосга, ёзувнинг эса оптик-график асосга таянганлиги йўл қўймайди. Шунинг учун графема билан фонема, интонема ва лексема ўртасидаги алоқа кодлаштириш орқали таъминланади: ҳар бир графеманинг мазмун плани олдиндан (график тизим шакллантирилган ва жорий қилинган пайтда) кодлаштириб қўйилади. Графемаларнинг ёзувдаги лингвистик-функсионал хусусиятларини реаллаштиришда уларнинг дифференсиал белгилари (шакли ёки тасвиридаги тафовутлар) муҳим рол ўйнайди: бу жиҳатдан графемалар товуш тилидаги фонемаларга ўхшайди, чунки фонемалар ҳам, маълумки, дифференсиал белгилар туфайли фонологик қийматга эга бўлади, фарқи шундаки, фонемаларнинг дифференсиал белгилари акустик-артикулацион омилларга таянади, графемаларнинг дифференсиал белгилари эса оптик-график омилларга асосланади. Масалан, гул ва кул сўзларининг маъноларини фарқлашда «г» ва «к» фонемаларидан биринчисининг жарангли, иккинчисининг эса жарангсиз бўлиши (акустик тавофути) товуш тили учун қанчалик аҳамиятли бўлса, шу товушлами ёзувда ифодаловчи ва графемаларининг шаклий тафовутлари (оптик-график тасвири) тилнинг ёзма формаси учун шунчалик аҳамиятлидир. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling