Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/73
Sana27.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1134427
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   73
Bog'liq
monografiya. so\'nggi

Бўйнин чўзиб қичқирганча 
“Шара, бара-а!” кўча кезар 
 эчки эшак аравада. 
 
93
Маматалимов З. Анвар Обиджон шеъриятининг бадиий-маърифий хусусиятлари: Филол. 
фан. бўй. фалс. док. (PhD) дисс. автореф. – Тошкент, 2021. – 24–25-б. 


~ 128 ~ 
Дер: 
Болалар, 
Зор эмасман 
Чой пулига. 
Пуфакларни алмашаман кўк сулига. 
(“Жуда қизиқ воқеа”, 36-б.) 
Эчкининг бўйнини чўзиб “Шара, бара-а!” деб қичқириши жуда 
топиб қўлланган поэтик тасвирдир. Бу ўринда жонлантириш орқали 
жониворнинг 
юмористик 
образи 
яратилиши 
баробарида 
китобхоннинг кўз ўнгига эчкининг бўйнини чўзиб “ба-а” деб 
маъраши ҳам келадики, бу ҳол тасвирнинг маънодорлигини 
таъминлашга хизмат қилади, шеърнинг бадиий эстетик қимматини 
оширади. Зеро, шоир ижодининг ўзига хос жиҳатлари ўта жиддий 
вазиятни кулгили ва айни чоқда, ҳаққоний ва тагдор қилиб 
тасвирлашида намоён бўлади. Шу боисдан ҳам “Анвар Обиджоннинг 
ижтимоий характердаги шеърлари кўп қатламлилиги билан яққол 
ажралиб туради. Уларни болалар ҳам, катталар ҳам қизиқиб 
ўқийдилар ва маънавий маъноларни ўз мушоҳадалари доирасида 
дилга сингдирадилар. Шоир “Парварда”, “Йиртқич” каби шеърларида 
кичкинтойларнинг дунёни англашга интилиш жараёнларидаги 
катталар билан тўқнашуви, ота-оналар ва болаларнинг баъзан бир-
бирларини тўғри тушунмаслиги боис содир бўлувчи турли 
англашилмовчилик оқибатида келиб чиқадиган драматик ҳолатларни 
кулгили тарзда кўрсатади”. 
Дилшод Ражабнинг бир туркум шеърларида ҳам Анвар Обиджон 
шеъриятига хос бўлган анъана, хусусан, айрим образларнинг давом 
эттирилганини кузатиш мумкин. Анвар Обиджон ўз шеърларида 
Қуддус Муҳаммадийнинг поэтик анъанасини давом эттириб, уни 
жанр ва шаклига кўра муайян даражада янгилаган ва юмористик 
оҳанг билан бойитган бўлса, Дилшод Ражаб ҳам мазкур 
анъаналарнинг янги-янги қирраларини кашф этади. Бугунги кунда 
шоирнинг шеърлари болалар учун ўқишли, янгиликларга бой бўлиб 
турибди. Шу жиҳатдан “Ҳазилкашлар даврасида” шеърий дастаси 
характерлидир. 
Анвар Обиджон шеърларида уч йил бир синфда ўқиган эшак 
айиқни “саводсиз” деб ҳақорат қилиб кулги уйғотса, Дилшод 
Ражабнинг “Эшак” шеърида китобхон қаҳрамон характеринингянги 
қирралари билан таништирилади. 


~ 129 ~ 
Кўрдим ярим дунёни 
Айтсамсизгаростинман 
Ўқимаган бўлсам-да, 
Эмасман хор, бетайин. 
Обрўйимиз ҳеч қайга 
Менсиз бормас хўжайин
94

Анвар Обиджон шеърида эшак фаросатсиз қилиб тасвирланган 
бўлса, Дилшод Ражаб асарида унинг фаросатсизлиги устига 
мақтанчоқлиги ҳам қўшилади ва шу тариқа юмористик кулгининг 
таъсири янада қуюқлаштирилади. Бу билан обрў деган янги сўз 
болалар луғат бойлигига кириб боради ва шеърда бор имкониятлари 
билан бўй кўрсатади. Обрў орттириш қай йўсинда бўлиши кераклиги 
ҳақида болаларга илк тасаввурларни тақдим этади. 
“Жасур пиёз” шеърида ҳам шундай оҳангдорликни кўриш 
мумкин. Анвар Обиджоннинг юқорида таҳлил этилган “Пиёз” 
шеърида сабзавотни тўғраган ошпазлар йиғлаган бўлсалар, Дилшод 
Ражаб 
талқинида 
унга 
нисбатан 
“зўравон”ликлар 
янада 
кучайтирилиб, бўрттирилади: 
Аввал шилдилар пўстин, 
Сўнг кесдилар майдалаб. 
Ачишди ширин жони 
Лекин жим турди чидаб. 
Ўзлари беролмай бардош, 
Тўкишди кўзлардан ёш. 
(“Энди зерикмайман”, 48-б.) 
Эътибор берилса, шеърнинг ҳар бир мисрасида пиёз тўғраш 
жараёнидаги хатти-ҳаракатлар тасвири (“пўстини шилмоқ”, 
“майдалаб емоқ”, “ширин жонига ачиши”, азобловчиларнинг ўзлари 
чидаёлмай кўз ёш тўкишлари) поэтиклашиб, қийноқларга 
мардонавор дош берган варақибларини йиғлатган пиёзнинг бадиий 
образи яратилади. Болалар адабиётида пиёз образи билан ёнма-ён 
келувчи ҳаракат йиғи эканлигини бир қанча мисолларда кўриш 
мумкин. Лекин ушбу унсурлар барча шоирлар ижодида турлича 
жилваланади. 
Дилшод Ражаб табиатан юмористик шоир. У қисқа сатрларда 
кутилмаган, фавқулодда топқирлик билан нарса-ҳодисаларнинг 
моҳиятини очади. Жумладан, “Хирмон” шеърида ҳам “Жасур пиёз” 
94
Isomiddinov Z., Rajabov D. Endi zerikmayman. – Toshkent: Yulduzcha, 1991. – 53-b. 
(кейинги мисоллар саҳифаси қавс ичида кўрсатилади). 


~ 130 ~ 
шеъридаги каби меҳнат жараёнийб поэтиклаштириб ўзига хос 
бадиий манзара яратади. Бунда хирмон ҳозирлашда ишлатиладиган 
кетмон, ўроқ, хаскаш, паншахакаби меҳнат қуроллари ўз вазифасига 
мос равишда кўрсатилиб, меҳнат жараёни қувноқ, сўз ўйинларига 
бой тарзда акс эттирилади. Шеърда тасвирланишича, Кетмон ой 
буғдойни экиб, парвариш қилади. Буғдой пишиб етилгач, ўроқ уни 
ўриб олади. Хаскаш ўрилган буғдойни тўплаб хирмон қилади. Худди 
шу пайт паншаха пайдо бўлади. Шоир китобхон тасаввурида ушбу 
манзарани қайта жонлантириб, унга янгича маъно юклайди: 
Хаскаш тўплади барин, 
Хўп ҳам бўлди ҳайдалиб 
Ўроқда йўқ... Паншаха 
Ҳозир бўлди қайдандир. 
Оғримаганда бели 
У оч-юпун қолғурнинг! 
Шунча хирмонни, келиб 
Зумда элга совурди. 
(“Энди зерикмайман”, 50-б.) 
Шоир халқ қўшиқларида тасвирланган буғдой янчиш жараёнини 
халқ қўшиқ ва мақоллари (“Хўп ҳам бўлди ҳайдалиб” – “Хўп ҳайда” 
қўшиғига, “ўроқда йўқ, машоқда йўқ, хирмонда ҳозир”)нинг 
мазмунига мос равишда янги маъно билан бойитади. Шоир маҳорати 
туфайли кетмон, ўроқ, хаскашлар меҳнаткаш, паншаха эса тайёрга 
айёр кишилар образи тарзида кўрсатилиб, шеърнинг бадиий-эстетик 
қимматини оширади. Қолаверса, шеърда қўлланилган ифодалар 
билан халқ оғзаки ижодига қилинган мурожаатлар унинг анъаналар 
билан уйғунлигини таъминлаган. 
Дилшод Ражабнинг “Поезднинг боласи”, “Кўрсичқоннинг 
маломати”, “Тўйда”, “Чилдирма”, “Ариқча”, “Кўзгу”, “Телефоннинг 
радиога луқмаси”, “Паншаханинг эътирози” шеърлари, шунингдек, 
“Учқунбекнинг саволлари”, “Фикратжоннинг фикрича”, “Шикоят 
дафтари” туркумларига кирувчи кўплаб ҳажвий шеърлари ҳам 
шоирнинг поэтик топқирлигидан далолат беради. Шоир асарларидаги 
ёзги таътилда шаҳарга томошага тушиб трамвайга чиққан ва 
холасига: “Маза қилиб поезднинг боласига миндим”, деб мақтанган 
Сайфи ҳам; ўзини кўрсичқон деб атаганларидан ранжиб: “Мен 
инсондан аввалроқ кашф этганман метрони”, дея даъво қилаётган 
кўрсичқон ҳам; “Беш панжа ҳам баробар”, деб эътироз билдираётган 
паншаха ҳамсамимий юмор билан йўғрилган қувноқ қаҳрамонлардир. 


~ 131 ~ 
Уларнинг барчасида гўзал кашфиётлар, болалик оламининг беғубор 
чизгиларини кўриш мумкин.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Дилшод Ражаб шеърларида 
шунчаки сўз ўйинидан кулги ҳосил қилинмайди, балки ҳар бир 
шеърфавқулодда теран поэтик мазмунга бой бўлади. Масалан, 
“Тўйда” шеърида: 
Ош калтакка чидаёлмай, 
Дод-вой солар ноғора. 
Парво қилса одамлар, 
Ўйин билан овора. 
(“Энди зерикмайман”, 41-б.) 
Ноғоранинг овозини дод-войга ўхшатган ижодкор, бу дод-
войнинг сабаби сифатида уни калтаклашаётганини келтиради. 
Ёки “Чилдирма” шеърида: 
Қичқириб айтар гапи 
Фақат “бак-бак-умбанг” 
Шуни ҳам айтмас, уни 
Тарсакилаб турмасанг 
(“Энди зерикмайман”, 44-б.) 
Чилдирма бу ерда қулоғидан тортмагунча бир ишга ярамайдиган 
болакайларга ишора қилиб келади. 
“Телефоннинг радиога луқмаси” шеърида эса: 
Тўғри, айтилмоғи шарт 
Дардлар кўпдир юракда. 
Лекин фақат жаврамай 
Тингламоқ ҳам керак-да
(“Энди зерикмайман”, 53-б.) 
Радионинг тинимсиз гапириши тинглаш маданиятини яхши 
ўзлаштирган телефонга оғир ботгандек унга насиҳат қила бошлади. 
Жонлантириш санъатидан моҳирона фойдаланган ижодкор болаларга 
мазкур шеъри орқали тинглаш маданиятидан ҳам сабоқ беради. 
“Шоирнинг “Ўғрининг қисмати” эртагидан маълум бўлишича, 
сичқон ўғрилиги учун зиндонга ташланади ва коронғида яшаганидан 
кўзлари нуридан жудо бўлиб, кўрсичқонга айланади. Тоғда – 
юксакда ўсишига қарамай рангининг сариқлигига дўлананинг 
ёлғизлиги сабаб. Мени ёлғизлик ғами эзади деб ҳасрат қилади у. 
Бундан ёлғизлик – азоб деган ҳаётий хулоса ҳам келиб чиқади. 
Шоирнинг поэтик асослашига кўра, ботқоқнинг оёқостилиги унинг 


~ 132 ~ 
пасткашлигидан, чунки замин мард бўлиб, қадам қўйганни елкасига 
кўтаргани ҳолда, ботқоқ юзига оёқ босганни қаърига тортиб кетади. 
Бундай шеълар ўқувчига эстетик завқ бағишлабгина қолмай, 
маърифий сабоқ ҳам беради”
95

Мисоллардан англашилиб турганидек, шоир предметларнинг 
шунчаки топиб чизилган ташқи белгиларигагина эътибор бермасдан, 
балки ушбу белгилар тасвирининг моҳиятига инсон феъл-атвори 
билан боғлиқ теран бадиий мазмунни ҳам жойлай олади. 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling