Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/73
Sana27.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1134427
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   73
Bog'liq
monografiya. so\'nggi

Эрмаклар Миршариф. 
“Фарҳод – пароход 
Фарҳод – пароход”. 
Тер тўкиб шаррос 
Сув ташир Парвоз. 
Тилини чиқариб, 
Эрмаклар Миошариф. 


~ 126 ~ 
“Парвоз – паровоз, 
Парвоз паровоз”
92

Тўпламдаги бошқа туркумларда ҳам шундай маҳорат билан 
яратилган юмористик шеърлар кўп учрайди. Шеърларни 
туркумларга саралашда ҳам шоирнинг усталиги кўзга ташланади. 
Жумладан, “Ажойибхона”, “Кулчалар”, “Сиз эшитмаган қўшиқлар” 
каби туркумлардаги шеърлар шу жиҳатдан характерлидир. Шоир бу 
шеърий туркумларда турли хил ҳайвонлар, жониворлар, кийим-
кечак, предметларни жонлантириб, уларнинг мажозий образини 
яратади. Муаллиф маҳорати ҳар бир образни унинг ўзига хос 
хусусияти, белгиси, ранги, таъми, тузилиши ёки бошқа жиҳатларини 
зукколик билан топилган бадиий деталлар, савол-жавоблар, 
диалогик нутқ воситасида яратишида намоён бўлади. Бу ҳол болалар 
учун шеърда қаламга олинганнарса-предметлар образини қиёслаш 
орқали тез тасаввур қилиш имконини беради. Дастлабки 
мисраларданоқ болалар шеърнинг сарлавҳаси бўлмаган тақдирда ҳам 
гап нима ҳақида бораётганини аниқ топа оладилар, унинг янги 
характер-хусусиятларини ўзлари учун кашф этадилар. Масалан, 
“Зўравонлик” шеърида сифатлашларнинг гўзал намуналарини 
учратиш мумкин. Унда очкўз, сурбет каналар ювош ола Сигирга 
қуйидагича дўқ уриб хат ёзишади: 
Шартимиз бор. 
Кўнмасанг, 
Кўрсатамиз кунингни. 
Биз қонингни сўрган пайт, 
Ўйнамай тур думингни! 
(“Жуда қизиқ воқеа”, 35-б.) 
Ушбу ўйноқи ва қувноқ сатрлардан болаларнинг сурбет каналар 
ҳақидаги тасаввурлари кенгайиши баробарида сигирларнинг 
ўзларига жуда таниш бўлган дум ўйнатишларига доир янги поэтик 
мазмун билан танишадилар. Сигирнинг думини у ён-бу ён уриб 
силкитиб туриш одати янгича маъно, яъни мажозий мазмун билан 
бойитилган. Болаларнинг жониворларга бўлган муносабатида ҳам 
мазкур жараён янги бурилиш ясайди. Энди улар сигирларга бироз 
ачиниш кўзи билан қарай бошлайди. Жониворнинг танасини сўриб 
ётган каналарга нисбатан нафрат ҳисси пайдо бўлади. Ушбу 
образларни рамзий тимсоллар ўлароқ таҳлилга тортиш ҳам мумкин. 
Кичкинтойлар бунда катта ҳаётда “қон сўрувчи, текинхўр” 
92
Адашбоев Т. Уч бўталоқ ва сирли қовоқ. – Тошкент: Чўлпон, 1990. – 26-б.


~ 127 ~ 
бўлмасликка даъват қилинади. Уларга юмшоқ кўнгил инсонларни 
асрашдан ҳам сабоқ берилади.
З.Маматалимовшоир ижодига хос ҳажвий шеърларнинг бадиий-
эстетик хусусиятлари ҳақида сўз юритар экан, ҳажвий қаҳрамонлар 
фақат кулги ҳосил қилиш учунгинаэмас, балки қуйидаги дидактик 
мақсадларни кўзлаб яратилишини ҳам таъкидлайди: 
“болалар характеридаги ёлғончилик, қизғанчиқлик, очкўзлик, 
мақтанчоқлик, чақимчилик, худбинлик каби иллатларни бартараф 
этиш; 
илмсизлик, қолоқлик қораланиб, ёш китобхонни билим сирлари, 
фан-техника ютуқларидан бохабар бўлишга чақириш; 
мажозий характер касб этувчи қаҳрамонлар иштирокидаги 
сюжет қурилмаси орқали халқимизнинг шонли тарихини улуғлаш; 
болаликнинг беғубор олами, борлиқни бола хаёли ёрдамида 
идрок этиш орқали ҳис этилган ҳайратни ифода этиш; 
баркамол авлод, уларнинг жисмоний, руҳий-маънавий, ақлий 
салоҳият жиҳатидан бошқа миллатга мансуб тенгдошларидан асло 
қолишмаслигини тараннум этиш ва ҳ.к. 
Умуман олганда, комизм Анвар Обиджон шеъриятининг ўзига 
хослигини кўрсатувчи, ўқувчини оҳанрабодай ўзига тортиб турувчи 
асосий унсурлардан бири. Шоир хилма-хил усуллар ёрдамида комик 
ҳолат яратар экан, энг аввало, кулгининг болани овутиб, ўйнатувчи, 
сўнг мулоҳазага чорлаб, ўйлатувчи кучидан жуда унумли 
фойдаланганига амин бўламиз”
93

“Бошма-бош” шеърида эса ўзларига таниш бўлган “Шара-бара” 
манзарасини эчки мажозий образи орқали кўришлари болаларда 
ўзгача бир завқ ҳосил қилади. Улар ҳаётдаги “Шара-бара”да эътибор 
бермаган юмористик ҳолатлар мазкур шеърда нозик идрок 
этилганидан ҳайратга тушишади. Бунинг асосий сабаби эчкининг 
“Шара-бара”чи сифатида танланганлигидир. Агар эчкининг ўрнига 
бошқа ҳайвон образи танланганда шеър бу даражада муваффақиятли 
чиқмаслиги мумкин эди. Бу жиҳат ҳам шоирнинг ютуғи сифатида 
таҳсинга сазовор: 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling