Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва
Ҳажвий-мажозий болалар шеъриятида поэтик
Download 1.39 Mb. Pdf ko'rish
|
monografiya. so\'nggi
Ҳажвий-мажозий болалар шеъриятида поэтик мазмун такомили Болалар адабиётининг ўзига хос табиати, унинг маърифий, бадиий эстетик қиммати доимо ижодкорларнинг ҳам, танқидчиларнинг ҳам диққат марказида бўлибкелган. Айниқса, ҳажвий-мажозий шеърият ўзининг кўп қатламлилиги, тагдор мазмун касб этиши билан китобхонларни ўзига жалб қилса, танқидчилар ҳам бундай асарларни таҳлилга тортиб, улардан китобхон уқа олмаган мазмунни синчи нигоҳи билан кашф этганлар. С.Ирисхўжаеванинг таъкидлашича, “Мавзу муҳимлиги, яхши мақсаднинг ўзи чинакам бадиий асар учун етарли эмас. Ана шунга қўшилган ҳолда фикрнинг болалар диди, дунёқарашига мос ҳолда ифодаланиши, бунинг устига инсоний ҳис- туйғулар асосида жозибали бўлиши ҳам талаб этилади” 96 . Мана шу жиҳатлари билан болалар шеъриятида ҳажвий-мажозий образлар алоҳида аҳамият касб этади. “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” ҳафталигида уюштирилган “Мустақиллик даври болалар адабиёти: таҳлил ва талқинлар” номли давра суҳбатида ҳам бу масала юзасидан турли фикр-мулоҳазалар айтилди. Жумладан, давра иштирокчиси, профессор С.Матчонов болалар адабиётининг тарбиявий хусусиятларига тўхталиб, бу ҳол турли даврларда турлича изоҳланиб, даврдаги етакчи ғояларга хизмат қилиб келганини таъкидлайди. Олимнинг фикрига кўра, ХХ аср бошларида Ҳамза, Авлоний каби мутафаккирлар асарлари моҳиятида маърифатпарварлик ғоялари намоён бўлган бўлса, шўро даврида кўпроқ давр мафкураси ташвиқ қилинган. Истиқлол даврига келибгина яратилаётган қаҳрамонлар “...фақат аъло хулқи ва ўқиши 95 Баракаев Р., Очилов Э. Бадиий тасвир маҳорати. – Тошкент: Мuharrir , 2019. – 38–39-б. 96 Ирисхўжаева С. Болалар адабиётида дидактика. – Тошкент: Фан, 1978. – 13-б. ~ 133 ~ билангина эмас, балки оламни англаш йўлидаги интилишлари, ҳаёт ва табиатга фаол муносабати билан ҳам ажралиб туради” 97 . Истиқлол даврида яратилган образлар ўзларининг болаларча тасаввури билан дунёни англашга, атрофда бўлаётган воқеа- ҳодисаларни идрок этишга уринадилар. Шу жараёнда уларнинг ҳаётга ва табиатга муносабати шаклланиб боради. Давра иштирокчиларидан яна бири Қ.Қаҳрамонов эса бугунги глобаллашув даврида болалар адабиётига фақат тарбия воситаси сифатида ёндашиб бўлмаслигини, балки ундан болаларнинг ўзига хос руҳий оламини ҳам излаш зарурлигини таъкидлаб, шундай ёзади: “Болалар адабиёти ҳам, аввало, санъат ҳодисаси сифатида инсонни бадиий кашф этиши зарур. Унинг тасвир объекти инсондир. Демак, болалик кашф этолмаган асар ҳар қандай тарбиявий мақсадни кўзламасин, ўз мақсадига эриша олмайди” 98 . Шоир ва мунаққид Д.Ражабов “Бадиият – маърифатдир” мақоласида болалар адабиётининг тарбиявий хусусияти ва бадиийлиги тўғрисида қуйидаги фикр-мулоҳазаларни баён этади: “Баъзан, айниқса, болалар адабиёти ҳақида гап кетганда, бу адабиёт тарбиявий, маърифий бўлиши керакми ё бадиий бўлиши керакми қабилидаги савол қўйилади. Болалар адабиётининг тарбиявийлиги, маърифийлигини асло бадиийликдан айрича тушунмаслик, талқин этмаслик керак. Илҳом ва истеъдод билан битилган ҳар қандай теран бадиий асар – тарбиявий ва маърифийдир. Чунки у инсоннинг кўнглини тарбиялайди, руҳини камолот сари ундайди” 99 . Шуни таъкидлаш керакки, давра иштирокчилари ўз мулоҳазаларида болалар адабиёти маърифийми ёки бадиий бўлиши керакми деган масалани ўртага ташлашмаган. Хусусан, Қ.Қаҳрамоновнинг юқорида келтирилган фикрларида болаларнинг руҳий оламини бадиий кашф қилиш ҳақида гап кетади. Ваҳоланки, болалар адабиётининг муайян намуналари, асосан, тарбиявий мақсадларда яратилиши кўпчиликка сир эмас. Демак, болаларнинг руҳий оламида тарбиянинг ҳам ўзига хос ўрни бор. Хусусан, болалар шеъриятида илм-маърифатни тарғиб қилувчи алифбо, ҳарфлар, тиниш белгилари, ҳуснихат каби мавзуларда яратилган кўплаб 97 Mustaqillik davri o‘zbek bolalar adabiyoti: tahlil va talqinlar (davra suhbati) / O‘zbekiston adabiyoti va san’ati. – Toshkent, 2005. 19-avgust. 98 Mustaqillik davri o‘zbek bolalar adabiyoti: tahlil va talqinlar (davra suhbati) / O‘zbekiston adabiyoti va san’ati. – Toshkent, 2005. 19-avgust. 99 Rajabov D. Badiiyat – ma’rifatdir / O‘zbekiston adabiyoti va san’ati. – Toshkent, 2005. 9-sentabr. ~ 134 ~ шеърлар бунинг исботидир. Бу каби ижод намуналари ўзининг маърифий хусусияти билан ҳам ажралиб туради. Мумтоз адабиётимизда ҳам Анбар Отиннинг “Қизил ва қоралар жанги” асарида ҳарфлар ўртасидаги муносабатлар тасвири орқали маърифий дидактик ғоялар илгари сурилганди. ХХ аср болалар шеъриятида бундай шеърлар кўплаб яратилди. Жумладан, Қуддус Муҳаммадийнинг “Дум”, “Тугмача”, “Темирлар ўйини”, Султон Жўранинг “Тиниш белгиларининг мажлиси”, Пўлат Мўминнинг “Салимжон – нимжон”, “Парпининг ҳарфи” каби кўплаб шеърлари ҳам маърифий, ҳам бадиий-эстетик қиммати билан бирдек аҳамиятлидир. Бу икки хусусиятнинг бир асарга жо бўлиши муаллифнинг маҳорати юксаклигидан далолат бериб турибди. Адабиётшунос О.Шарафиддинов Пўлат Мўмин шеърларининг тарбиявий ва амалий аҳамияти ҳақида характерли мисолни келтириб, қуйидагиларни қайдэтган эди: “Бу фикрнинг исботи сифатида китобхонлардан шоирга кўплаб келиб турадиган мактубларнинг биридан парча келтирайлик. Уни андижонлик ўқитувчи йўллаган: “Худди шу сиз айтган гап мен ўқитаётган 7-синф ўқувчилари орасида ҳам топилади. Кўпчилик болалар янги дафтарга ўтишлари билан уларнинг ёзувлари бузилиб, қинғир-қийшиқ ёзадиган бўлиб қолишади. “Парфининг ҳарфи” шеърингизни дарсда ишлаб чиқдим. Ўқувчилар уни ўқиб ҳам хурсанд бўлишди, ҳам кулишди. Кўпчилик болалар энди қоидали ва чиройли ёзишга ҳаракат қилишяпти”. Бу – Пўлат Мўминнинг битта шеъри ва унинг таъсири ҳақидаги гап. Шоирнинг бошқа шеърларини жам қилиб, уларнинг таъсир кучини тасаввур қилсак, Пўлат Мўмин ёшларни тарбиялашига катта ҳисса қўшаётганига амин бўламиз” 100 . О.Шарафиддиновнинг ушбу фикрларидан болалар адабиётининг чинакам бадиий мукаммал намуналарида ҳам маърифий-дидактик, ҳам бадиий-эстетик қиммати бирдай аҳамиятга эга бўлиши кераклиги ойдинлашади. Нафақат кераклиги, балки унинг таъсир кучи амалда ҳам кўринаётганини мактуб орқали билиб олишимиз мумкин. Сатира ва юмор эса ушбу таъсир қувватини оширувчи энг асосий қуроллардан биридир. Болалар адабиётида сатира ва юмор асосий ўринлардан бирини эгаллашининг боиси ҳам шундадир. Айниқса, сўнгги давр болалар шеъриятини кузатганда, сатира ва юмор асарнинг ҳам бадиий мукаммаллигини таъминлашга, ҳам 100 Шарафиддинов О. Ўзбек болалар адабиёти. Мақолалар, адабий портретлар. ‒ Тошкент: Ёш гвардия, 1978. ‒ 150-б. ~ 135 ~ тарбиявий таъсир кучини оширишга бирдай хизмат қилаётганлигини кўриш мумкин. Қолаверса, ундаги мавзу кўламининг кенглиги, ҳар бир инсон ўзи учун алоҳида хулосалар чиқаришга имкон берилиши шеър, умуман, асарнинг бадиий қимматини юксакларга кўтариб беради. Истиқлол даври ўзбек болалар шеъриятида Т.Адашбоевнинг “Алғов-далғов аралаш”, Ҳ.Имонбердиевнинг “Ҳарфлар жанги” каби асарлари шу жиҳатдан эътиборга сазовордир. Т.Адашбоев шеърида лирик қаҳрамон “Алифбе”дан ўрин олиб, ўз бурчини ҳалол ўтаб келаётган ҳар бир ҳарф, тиниш белгилар адашиб кетишса нима бўларди, деган ваҳимали тасаввурларга берилади. Шеърда “А” ҳарфи билан боғлиқ воқеа шундай тасвирланади: Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling