Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва
Download 1.39 Mb. Pdf ko'rish
|
monografiya. so\'nggi
Чўзма қулоқ – чап қулоқ
Шоширди чап қўлчани. (“Қулоқсиз қулоқча”, 45-б.) (жонлантириш) –Ҳой, ечсанг-чи қалпоқни Пишиб кетдим остида. Бўлди, етар! Юрмайман Энди қалин пўстинда. (“Қулоқсиз қулоқча”, 45-б.) Шу ўринда, ижодкорнинг бадиий мақсади тасвирий воситаларнинг сонига аҳамият бериб, мақсадни унутиб қўймаслигини алоҳида ~ 151 ~ таъкидлаш зарур. Воситалар доим асосга хизмат қилиши керак, улар биринчи даражали бўлмайди. Ҳар бир тасвирий восита муайян маъно-мазмунни ифодалашга ёрдам беради. Шеърдаги “қулоқсиз” сўзи аслида кўчма маънодаги сўз эканлигига ишорани сарлавҳа орқали кўриладиган бўлса, қулоқсиз қулоқчанинг кичик саргузашти, унинг қўлга буйруғи ва якуний хулоса дидактик характерга эга. Шеърнинг тарбиявий аҳамияти бир қанча тасвирий воситалар кўмагида амалга ошган. Қулоқни жонлантириш орқали унга “қулоқсиз” дея сифат берилиши билан асарнинг эстетик қиммати ошган бўлса, нутқ берилиб, болаларнинг тасаввурини кенгайтириш, воқеаларни кўз олдидаяққолгавдалантириш мумкин. Визуализация энг тезкор, тафаккур ва тасаввурга бевосита таъсир қилувчи тушунча ҳисобланади. Ижодкор ўзи қўллаган тасвир воситалари орқали болалардаги мазкур жараёнга таъсир ўтказган. “Визуализация жуда болаларбоп саналади, чунки у болаларнинг шусиз ҳам ўта фаол тасаввуридан фойдаланади ва уни ижобий ўзанга йўналтиради. Гап имтиҳон топшириш ҳақида кетадими ёки янги дўст орттириш ҳақидами – фарқи йўқ, бу техника ҳайратланарли натижалар беради. Болаларда тасаввур жуда кучли, шу сабабли визуализация ғоясини улар енгил қабул қиладилар” 106 . Болалар ташқи ахборотларнинг катта қисмини кўзлари орқали қабул қиладилар. Шеърда жонлантириш тасвирий воситасидан айнан шу мақсадда фойдаланилганлигини кўриш мумкин. Қолаверса, боланинг тенгқурларидан ташқари, кўчма образлар, мажоз ва рамзлар мисолида ўзидаги камчиликларни кўриши, англаши дидактик мақсадларга хизмат қилади. Ҳажвий асарларда қўлланилган сифатлаш тасвирий воситаси ҳам қатор мақсадлар ижросига қаратилади. Сифатлаш боланинг нутқини ўстиради, сўз бойлигини оширади, ёзма ва оғзаки саводхонликни шакллантиради. Айниқса, юқоридаги шеърда қўлланилган “қирчиллама қиш” сингари ўйноқи сифатлашлар болалар учун янада қизиқарлидир. Шу ўринда, шоир қирчиллама қиш бобо дея “қирчиллама”, “қиш” ва “бобо” сўзларини биргаликда қўллаш орқали қирчиллама сўзининг турли маъноларни билдиришига ҳам ишора қилиб кетади. Бу ўринда“қирчиллама” ва “бобо” сўзлари ёнма-ён келганда, услубий ғализликдек туюлиши мумкин. Бунда қирчиллама сўзининг бош маъноси (“Қирчиллама 1 Куч-қувватга тўлган, етилган. Қирчиллама йигит. Ҳу, ана олдинроқда ёши элликдан ошганига қарамай, ҳалиям қирчиллама 106 Kexo J., Fisher N. Ong qudrati – bolalar xizmatida. – Toshkent: Davr Press, 2017. –38–39-b. ~ 152 ~ йигитдай дароз бўйини тик тутиб, Тўламат мўйлов кетяпти. С.Анорбоев, Оқсой. …қирчиллама ёшнинг беш-ўн йили шунга сарф бўлди. М.Қўшжонов, Дийдор” 107 )дан бироз силжиш бўлиб, болага сўзнинг иккинчи маъносини ҳам ўргатади. Икки сўзнинг орасига тушган қиш сўзи эса “масала”нинг бошқа томонини очиб беради, яъни болани сўзнинг навбатдаги маъноси билан таништиради: “2 кўчма авжига чиққан, кучайган, қаҳрига олган, қаттиқ (совуқ ёки қиш ҳақида). Шундай қирчиллама совуқда чўлга келиш зарурмиди? Й.Муқимов, Матонатли кишилар. Қирчиллама қиш палласи уни қишлоққа олиб бориш ҳам қийин эди. О.Ҳусанов, чўлда… қиш бўлганда ҳам қирчиллама кунида… туғилган. Ш.Холмирзаев, Сайланма” 108 . Шу каби хусусиятлар шеъриятнинг маърифий-дидактик ва бадиий-эстетик қимматини оширади. Шеърда жонлантириш, ўхшатиш ва интоқ каби тасвирий воситалар имкониятларидан унумли фойдаланилган: – Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling