Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва
Download 1.39 Mb. Pdf ko'rish
|
monografiya. so\'nggi
Ўйланибдер Жамила.
– Боғбонқизи – Фамилиям. (“Жуда қизиқ воқеа”, 46-б.) Анвар Обиджон шеърлари ҳар қандай нутқни бадиий гўзал шаклга сола билиши билан ҳам аҳамиятли.“Эгизаклар” шеърида шоир эгизакларнинг бир-бири билан ўхшашлиги орқали болаларнинг ўзаро муносабатларини қуйидагича янги талқинда кашф этади: ~ 142 ~ – Ўйнамайман сен билан, Уришдинг-ку мен билан. – Адаштирма, Одина. Мен – Зуҳрамас, Фотима. (“Жудақизиқ воқеа”, 54-б.) Ушбу шеърда ўйнай туриб аразлашиб қолган қизалоқларнинг табиий ҳолати ўзининг ҳаққоний ифодасини топган. Одатда аразлашиб қолган болалар: “Бор, сен билан ўйнамайман”, деб гина қилади. Шоир болаларга хос ушбу ҳолатни ёрқин гавдалантирган. Айни чоқда, Фотиманинг ҳозиржавоблик билан “Мен Зуҳрамас, Фотима”, деб жавоб бериши шеърдаги юмористик руҳни кучайтиради. Чунки эгизаклар икки томчи сувдек бир-бирига ўхшайдилар ва айрим уддабурон болалар бу ўхшашликдан ҳам устомонлик билан фойдаланиб қоладилар. Анвар Обиджон фақат болаларнинг характерини очишга қаратилган шеърларидагина эмас, балки предметлар, нарса- ҳодисаларнинг образини яратган шеърларида ҳам ўз маҳоратини тўкис намоён этади. Улардаги тасвирларнинг яққоллиги, қўлланган қофиялардаги оригиналлик, айтилмоқчи бўлган бош мақсаднинг аниқ баён қилиниши асарнинг бадиий қийматини оширади. Уларда болаларга хос бўлган хусусиятлар нарса-буюмларга чиройли ва яққол кўчиб ўтади. Шоир ҳар бир предметнинг ўзига хос хусусиятини тасвирлаш орқали унинг бошқалардан фарқланиб турувчи бадиий образини яратади. Ушбу топилма – индивидуал хусусият шеърга ҳажвий руҳ ва кулги бахш этади. Шу жиҳатдан, айниқса, “Сиз эшитмаган қўшиқлар” туркумига кирувчи асарлари характерли. Шеърлардаги предметлар хусусиятлари топишмоқсимон қилиб келтирилади. Болакай жумбоқ шеърлар орқали асар якунига қизиқиб боради. Лекин жавоб уларни узоқ куттирмайди. Тасвирларнинг аниқлиги болаларни жавобга тез олиб боради. Шоир юқорида номи келтирилган туркумда предметлар, парранда-ю даррандалар, нарса ва ҳодисаларни тасвирлар экан, ҳар хил жуфт ва тақлидий сўзлардан моҳирлик билан фойдаланиб, болаларнинг тилларига мос равишда қўллайди. “Чирманда қўшиғи” шеърида эса “Бак-бака-бум” сўзларининг ҳар бир мисрадан сўнг такрорланиши орқали шеърнинг маънодорлиги ва мусиқийлиги таъминланган. Халқ оғзаки ижодида учровчи ~ 143 ~ болалар лапарларига хос оҳанг ўйноқилиги ҳам ўқувчини ўзига жалб қилади: Менга тушар шапалоқ, Бак-бака-бум. Сиз отасиз шаталоқ, Бак-бака-бум. (“Жуда қизиқ воқеа”, 95-б.) Биринчи тўртликда чирманданинг портрети ўз кўринишига жуда мос равишда чизилмоқда. Шоирнинг маҳорати шундаки, ҳар бир мисрадан кейин такрорланиб келаётган “Бак-бака-бум” тақлидий сўзларига ҳар бир мисрага мос бўлган маъно оттенкаларини юклай олган. Масалан, “бўйнимда мис маржоним” мисрасидан кейин келаётган тақлидий сўз шу мисрадаги мазмунга мос маънони ифодаласа, “Менга тушар шапалоқ”дан кейин келаётган “Бак-бака- бум” аввалгисининг айнан ўзи бўлишига қарамай, кейинги мисрага мос янгича қувноқ бир маъно ифодалайди. Бу ҳол шеърнинг поэтик мазмунини кучайтиради; унинг образ кўламини кенгайтириб, бадиий мукаммаллигини таъмин этади. Худди шунга ўхшаш хусусият “Милтиқча қўшиғи”, “Шиппак қўшиғи”, “Ручка”, “Шамол”, “Ирмоқ қўшиғи” каби шеърларида ҳам ёрқин намоён бўлади. Жонсиз предметларга тасаввурий жон киритиш, уларни гапиртириш орқали шоир ижодида ўзига хос услуб яратилган. Қолаверса, бу шеърларнинг куй, мусиқийлик билан уйғунлиги алоҳида эътирофга сазовор. Болалар оҳанг кенгликларида сайр этароқ бу шеърларни хотирасида сақлаб қолади. Уларга танланган сарлавҳаларда ҳам қўшиқ иштирок этиши сўз санъати ва куй-қўшиқ уйғунлигига ишора қилади. Бу шеърлар китобхоннинг ҳам маърифий, ҳам эстетик дидини тарбиялашда катта рол ўйнайди, уларнинг тасаввурини кенгайтиради, предметларга, нарса-ҳодисаларга жонли назар ташлашга ўргатади. Энг муҳими, тақлидий сўзлар образнинг жонли, қувноқ сифатларини беихтиёр кучайтиради. “Зоология дарсида” шеърида эса сўз ўйинидан муваффақиятли фойдаланилади. Унда “судралиб юрувчилар синфига кирувчилар номлари” ҳақидаги саволга: Судралиб юрувчилар –“икки”чи ўқувчилар деб жавоб қайтарилиши билан қолоқ ўқувчиларни судралиб юрувчилар синфига кирувчи жониворларга қиёслаш, тенглаштириш орқали ҳажвий образ яратилади. Бу ҳам тарбиявийликнинг ўзига хос тури ~ 144 ~ бўлиб, уялтириш орқали қолоқ ўқувчиларни аълочилар сафига қўшилишга ундашни англатади. Бу тасвир усули Т.Адашбоевнинг “Ким полвон?” шеърига ўхшаб кетиши муайян маънода анъанавийликдан ҳам дарак беради. “Ким полвон?” шеърида “Синфимизда энг кучли ким?” деган саволга дастлаб курашчи, кейин штанга кўтарувчи синфдошлари исмини айтиб жавоб қайтарилади. Кучли сўзини болалар, табиийки, ҳар хил идрок этадилар. Шеърдан кўзда тутилган мақсад эса охирги бандга жамланган: Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling