Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/73
Sana27.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1134427
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   73
Bog'liq
monografiya. so\'nggi

–Ойи, ейман музқаймоқ! 
Ойим-чи, йўқ демайди. 
Ойиси йўқ демагач, болакай, албатта, тўйиб музқаймоқ ейди. 
Натижада иситмаси кўтарилиб кетиб, дорилар ҳам фойда бермай 
қолади. Шеърнинг якуни эса жуда ғаройиб: 
Ойша дер: – Укол керак! 
Йўқ деёлмайман, афсус!
102
 
Якунда “мумкин эмас”ни болакай ўзи ҳам ишлата олмаслиги 
орқали оқибат ясалади. Бунда ўзи фойдаланган нарса болакайнинг 
ўзига қарши ишлай бошлайди ва пушаймонлик ҳосил қилади. 
“Хўп-хўп” шеърида ҳам шоир топқирлик билан айрим болалар 
нутқида ишлатиладиган “Хўп-хўп”ни ҳажвий образ даражасига 
кўтариб, уларнинг табиатини фош қилади. Лирик қаҳрамон катталар 
нима иш буюрса, “хўп-хўп” дейди, лекин ўз билганидан қолмайди. 
Бу ҳам болалар характерига хос нуқсонлардан бири ҳисобланади. 
Онаси унга “дазмол иссиқ, ўйнама” деса дарров “хўп” тайёр. Лекин 
ўша заҳотиёқ унинг сири очилиб қолади. 
“Норга торт бер”, деса ҳам хўп дейди-ю ҳаммасини ўзи паққос 
туширади. Отаси “икки” баҳоларни қачон тузатасан, деган танбеҳига 
ҳам “хўп” деган жавобни эшитади. Хуллас, бу мазмундаги шеър 
якунида боланинг ёлғон ваъдалари фош бўлади. Шоир бу манзарани 
диалог асосида қуйидагича кулгили тасвирлайди: 
– Сени ўша “хўп”ларинг 
102
Imonberdiyev X. Lofchilar-aldoqchilar. – Toshkent: Cho‘lpon, 1991. – 52-b. (keйинги 
мисоллар саҳифаси қавс ичида кўрсатилади) 


~ 140 ~ 
Бутунлай этди хароб. 
Синфда қолар бўлдинг, 
“Икки”ларинг жуда кўп. 
Чиқиб кетди оғзимдан 
Беихтиёр: “хўп”. 
(“Эндизерикмайман”, 64-б.) 
Бундай типдаги шеърларнинг тарбиявий аҳамияти ҳақида гап 
кетганда бир масалага диққат қаратиш зарур. Шоир шу хилдаги 
барча шеърларида ўқувчига панд-насиҳат қилмайди, ошкора сезилиб 
турадиган маърифий-дидактик ғояларни яланғоч шаклда ифода 
этмайди. Аксинча, болаларнинг кундалик турмушига хос оддий 
воқеа-ҳодисани бадиий образ даражасигакўтариб, унга юмористик 
руҳ ва кулги бахш этади. Ана шу юмористик руҳ ва кулги шеърнинг 
ҳар жиҳатдан бадиий қувватини оширади. Шакл ва мазмун жиҳатдан 
уйғун ва бир бадиий мақсадга хизмат қилаётган асарлар ўзининг 
тарбиявий, маърифий ва эстетик вазифасини аъло даражада бажара 
олади.
Ҳ.Имонбердиевнинг “Ўқ”, “Таъмсиз олмалар” каби шеърлари ёш 
китобхонда она табиатга меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш 
баробарида ёвузликка нисбатан нафрат туйғусини кучайтиришга 
хизмат қилади. Бу орқали боланинг “мен”ида эзгуликка талпиниш, 
ҳамиша эзгуликка хизмат қилиш ҳисси улғая бошлайди. Қолаверса, 
болалар ўзларининг руҳиятини ўзлари тарбиялайдилар, жониворларга 
озор бермаслик, кимнингдир қўлида “ўқ” бўлиб қолмасликни 
ўрганадилар. 
Истеъдодли мунаққид Иброҳим Ғафуров ХХ асрнинг 
80йилларида ёзган “Сўз тўлқинлари” номли мақоласида Анвар 
Обиджоннинг адабиёт майдонига кириб келаётган жараёни, айниқса, 
ижодига хос кулгини “жозибали ва нурли” деган сифатлар билан 
тавсиф этади: “Анвар Обиджоннинг шеърлари ҳам, кичкина 
ҳикоячалари ҳам ўткир фикрларга, топилмаларга, кутилмаган 
образларга, жозибали ва нурли кулгига бойлиги билан кўпчиликнинг 
эътиборини тортган, адабиётимизга ҳур фикрли бир ижодкор кириб 
келаётганлигидан дарак берганди”
103
. Дарҳақиқат, бу “ёруғ фикрли 
ижодкор” ўз адабий асарлари билан кенг китобхонлар оммасининг 
қалбидан ўрин эгаллади. Зеро, ёш китобхонларнинг маънавий 
дунёсини бойитишда, эстетик дидини шакллантиришда Анвар 
103
Ғафур Ғулом. Ўттиз йил изҳори. ‒ Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1987. ‒193-б. 


~ 141 ~ 
Обиджон ижодининг тарбиявий аҳамияти ниҳоятда каттадир. Бу 
фикрда муболаға йўқ.
Шоирнинг “Жуда қизиқ воқеа” китобига кирган туркум 
шеърлари ўзининг ихчамлиги, бадиий мукаммаллиги, юморга 
бойлиги билан ажралиб туради. Шоир “Кулчалар” туркумидаги 
дебоча вазифасини ўтовчи “Кезаман, ёзаман...” шеърида рамзий 
тарзда таъкидлаганидек, болалар ҳаётида учраб турадиган, бир 
қарашда назарга тушмайдиган, лекин аслида болалик оламини, унинг 
туйғуларини, ҳаёт тарзини, воқеликка бўлган муносабатларини 
нозиклик билан илғаганини ва энг муҳими, уни ёш китобхон дидини 
ўстирадиган тарзда қувноқ оҳангларда тасвирлаётганини кўриш 
мумкин. Бундан ташқари, бу каби асарлар болалар учунгина ёзилган 
эмас, балки улар ўзининг кўп қатламлилиги билан умумадабиётга 
ҳам дахлдор ҳисобланади. Бир қарашда болалар учун яратилгандек 
кўринган асарлардаги мазмун тагдорлиги, ижтимоий масалалар 
танқиди унинг катта ёшлилар учун ҳам ўқишли бўлишини таъминлаб 
беради. Бу хусусиятлар, айниқса, Анвар Обиджон ижодида яққол 
кўзга ташланади. Болалар учун кулгили вазиятни шакллантирувчи 
шеърлар замирида жамиятдаги қусурлар, муаммолар танқид 
қилинган бўлади. 
Шоир оддийгина ҳодисадан ҳам поэтик мазмун топа олади. 
Масалан, кичкинтойларга “кимнинг қизисан?” деб савол берсалар, 
“отамнинг қизиман”, деб жавоб беришади. Фамилиясини сўрасангиз, 
болаларча соддалик билан отасининг касби билан боғлаб жавоб 
беришади. Шоир шу каби ҳодисаларни кузатиб, худди қўшиқ 
куйлагандай ўйноқи сатрларга тизади. Оҳанг равонлиги ва 
қофияларнинг янгилиги (Жамила – фамилиям) ижодкорнинг юксак 
бадиий маҳорат эгаси эканидан дарак беради. Бу каби шеърлар 
болалар хотирасида тез сақланиб қолади. 
“Отасининг қизи” шеърида Жамилахондан фамилиясини 
сўраганда, у шундай жавоб беради: 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling