Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат тиббиёт институти
Иш пайтида газлар алмашинуви ва энергия сарфланишини аниқлаш
Download 5.22 Kb. Pdf ko'rish
|
Мехнат гигиена ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
Иш пайтида газлар алмашинуви ва энергия сарфланишини аниқлаш.
Иш бажараѐтганда ишнинг оғирлигини белгиловчи кўрсаткичлардан бири бу вақт бирлигидаги энергия сарфланишидир. Бу кўрсаткичга қараб бажарилаѐтган иш оғирлиги бўйича қуйидаги категорияларга бўлинади: – 2,5 ккал/дақ гача (120-150 ккал/дақ); – 2,5 дан 4,1 ккал/дақ гача (150-250 ккал/дақ гача); дан юқори бўлади. Лекин шуни ҳисобга олиш керакки, фақат энергия сарфланишига қараб ишнинг оғир ѐки енгиллиги хақида тўлиқ хулосага келиш мумкин эмас. Меҳнат физиологияси ва гигиенаси амалиѐтида энергия сарфланишини воситали колореметрия услуби ѐрдамида аниқланади. Бу услуб принципи асосида организмда нафас олиш жараѐнида содир бўладиган газлар алмашинувини миқдорий жиҳатдан аниқлаш керак. Газ алмашинувини аниқлаш қуйидагича олиб борилади. Дуглас услубида ўпка вентиляцияси аниқланаѐтган пайтда Дуглас қопидаги нафас билан чиқарилган ҳаво унинг газлари таркибини % миқдорини аниқлаш учун махсус газ қабул қилган, шиша пипеткага (150-200 см 3 ҳажми) олинади. Бу ҳавонинг (нафас билан чиқарилган) газлар таркибини аниқлаш учун махсус газ анализатарларидан фойдаланилади. Улар ѐрдамида ҳаводаги CО 2 ва О 2 миқдорини аниқлаш мумкин. Атмосфера ҳавосининг газлар таркиби бизга маълум, шунинг учун нафас билан чиқарилган ҳавонинг умумий ҳажми ва унинг таркибини 24 аниқлаб олгач, атмосфера ҳавоси ва нафас билан чиқарилган ҳаводаги газлар (CО 2 ва О 2 ) таркибининг % миқдоридаги фарқига қараб, организмда ютиб қолинган кислород ва чиқарилган карбонат ангидридининг (CО 2 ) % миқдори аниқланади. Ўпка вентиляциясининг ҳажмини билган ҳолда организмда нафас олиш жараѐнида бир дақиқа давомида ютилган кислороднинг ва чиқарилган карбонат ангидридининг абсолют миқдори (ҳажми) аниқланади. Бу иккала катталикка қараб нафас коэффициенти аниқланади. (яъни нафас билан чиқарилган CО 2 нинг ютилган О 2 га нисбати). Мушак қисқаришлари кимѐси ва энергетикаси. 1. Анаэроб фазада: ATF ADF+H 3 PO 4 + энергия ADF креатинфосфатнинг кератин + H 3 PO 4 га парчаланишига ѐрдам беради. Гликоген + H 3 PO 4 гексозофосфат кислота гексозалар сут кислотаси қ энергия ADF + H 3 PO 4 + энергия АТФ 2. Аэроб фазада: 1/5 ѐки 1/4 сут кислотаси + O 2 + CO 2 +H 2 O + энергия 4/5 ѐки 3/4 сут кислотаси + энергия гликоген. Download 5.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling