Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат тиббиёт институти
Download 5.22 Kb. Pdf ko'rish
|
Мехнат гигиена ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишнинг қон таркибига таъсири.
Ишнинг сув алмашинувига таъсири.
Иш вақтида сув баланси, яъни организмга кирган ва ундан чиққан суюқлик миқдорлари орасидаги нисбат бузилиши мумкин. Организм учун сувнинг аҳамяти гоят каттадир, сув балансининг бузилиши бутун организмда 19 турли ўзгаришларни вужудга келтиради. Огир жисмоний меҳнат қиладиган ва иссиқ цехларда ишлайдиган ишчилар бир иш кунида 6-10 литр ва ундан ҳам кўп миқдорда суюқлик истеъмол этадилар. Шунинг билан бирга иш вақтида ажралиб чиқадиган сийдик миқдори анча камаяди. Чунки сувнинг ортиқча миқдори тер безлари орқали ажралиб чиқади. Кўп миқдорда тер билан бирга организмдан туз ҳам кўп ажралиб чиқади. Сув балансининг бузилиши дам олиш вақтида нормага келади. Сув-туз балансини бузадиган шароитларнинг ѐмон таъсирини бартараф қилиш учун суюқлик ичиш режимига риоя қилиш лозим. Ишнинг қон таркибига таъсири. Ишнинг таъсири туфайли моддалар алмашинишида қоннинг таркибига таъсир қилувчи ўзгаришлар юзага келади. Ишдан илгари ва ундан сўнг ўтказилган махсус биохимик текширишлар шуни кўрсатадики, сут кислота тўпланади, нормада доимий таркибига ҳамда суст ишкорли реакцияда бўлган қоннинг кислоталиги ошади. Кўп диққатни талаб қиладиган ишларнинг олий нерв систеъмасига тасири. Хар қандай иш вақтида процесга ҳаммадан илгари нерв систеъмаси ва унинг олий бўлими- бош мия ярим шарлари пўстлоғининг функционал холатига, кўп диққат талаб қиладиган ишлар, анализаторларнинг ўзаро нозиқ ва аниқ бажарилиши билан боғлиқ бўладиган ишлар, тезкор механизмларда бажарилувчи ишлар, поток ва қонвейрлардаги ишлар, автоматларнинг ва х. к. ларининг ишини кузатиш юзасидан олиб бориладиган ишлар айникса кучли таъсир кўрсатади. Бу ҳолда сарф қилинган энергияларга энергетик жихатдан бохо бериб бўлмаслигига карамасдан, юрак-қон томир систеъмасидаги ўзгаришлар кўпинча ўртача ҳолда қолса ҳам, меҳнат яхши уюштирилмаган такдирда иш кунининг охирида меҳнат унумининг пасайиши, ишчи ўзини ѐмон хис қилиш тўғрисида шикоят қилиш ва бошқалар кузатилиши мумкин. Юқорида кўрсатилган ишларни бажарилишида диққат кўп бўлинмаслиги туфайли таъсирловчи жараѐн бош мия пустлогининг озрок хужайраларида тўпланади. Пустлокнинг айрим хужайраларига тушадиган 20 хаддан ташқари функционал юклама шу ишлаѐтган хужайраларнинг функционал жихатдан тезда толиқишига ҳамда тормозланиши эс катта ярим шарлар пўстлок хужайраларини янада оғиррок оқибатларга олиб келадиган толиқишидан сақлайди. Нотўғри ташкил қилинган ва кўп диққатни талаб қиладиган ишнинг бундай салбий натижаларини бартараф килмоқ ѐки анчагина камайтирмоқ учун мехнатнинг санитария-гигиена шароитларини яхшилаш, ишни тартибга солиш, қисқа муддатли танафуслар қилиш, шу билан бирга кўп малака талаб килмайдиган қонвейрларда ишловчиларнинг маълум вақт ўтганда бир операциядан иккинчи операцияга кўчириш лозим. берилади. Download 5.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling