Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат тиббиёт институти
Мехнатни оғирлиги ва кескинлиги таъсирида ишловчилар организмида
Download 5.22 Kb. Pdf ko'rish
|
Мехнат гигиена ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тренировка
- Чарчаш холати
- Ишни ва энергия сарф қилинишида бўладиган ўзгаришлар Ишлаб чиқаришга оид механик ишни ва қобилиятини ў
Мехнатни оғирлиги ва кескинлиги таъсирида ишловчилар организмида буладиган физиологик ўзгаришлар ва уларни асослари. Одамнинг иш қобилияти, ѐки иш қувватининг талаб қилинаѐтган даражасини иш сифатини ўзгартирмаган холда мумкин қадар узоқ сақлаб қолиш қобилияти, бир неча факторга боғлик. Булардан энг мухимлари тренировка ва машқ, эмоционал холат, чарчаш ва атрофдаги мухит шароитларидир. Тренировка деб ишни такрор бажариш натижасида организмда пайдо бўлган ва иш қобилиятнинг кўтарилишига ѐрдам берадиган умумий ўзгаришларга айтилади. Машқ деб- организмдаги маълум бир фаолиятга нисбатан иш қобилиятининг кўтарилиши билан ифодаланадиган жараѐнларга айтилади. Чарчаш холати одатда "чарчаш" термини билан белгиланадиган ўзига хос сезги билан юз беради. Эмоционал холат иш қобилиятига анчагина катта таъсир кўрсатиши мумкин: яхши эмоционал холат иш қобилиятининг кўтарилишига, салбий эмоционал холат эса иш қобилиятининг пасайишига олиб келади. Ишни ва энергия сарф қилинишида бўладиган ўзгаришлар Ишлаб чиқаришга оид механик ишни ва қобилиятини ўлчаш учун мехнат физиологиясидан лаборатория текширишларини амалга оширишда махсус асбоблар-эргометрлардан фойдаланилади, буларнинг ѐрдами билан кўтарилаѐтган юкнинг катталиги ва кўтарилиши баландлигини ѐки доимий қаршилик енгиладиган йўлининг узунлигини аниқ хисобга олиш ва шундай 11 қилиб, фойдали иш килограмм метрларда ўлчаш мумкин. Ишлаб чиқариш шароитларида ишни ўлчаш кўпинча қийин бўлади. Лекин бунда" фойдали ишни " аник белгилаш мумкин. Бунинг учун бир жойдан иккинчи жойга кўчириладиган юкларни ўлчаш, йўлларни ўлчаш ва динамометрлар ѐрдами билан қаршиликни, масалан кўчма ва генеткаларни, айлантириладиган ричаг ва бошқаларни ўлчаш кифоядир. "Фойдали ишни" бажариш учун керакли энергия мускулларда бўлиб турадиган оксидланиш-қайтарилиш процессларида хосил бўлади. Лаборатория шароитида ва ишлаб чиқаришда "фойдали ишга" сарф қилинган энергияни ўлчаш учун нафас йулларидан чиққан хавода карбонат ангидрид ва қолдик кислород борлигига анализ қилишнинг - газ алмашинишини текшириш усули қўлланилади. Бу усулни қўллаганда текширилаѐтган одам бир неча вакт клапанли маска орқали нафас олади. Бунда ўпкадан чиққан хаво резинага тўпланади. Халта ичидаги хаво лабораторияда текширилади, нафас йўлларидан чиққан хавонинг ишни бошлашдан илгари, ишни бажаришнинг хар хил пайтларида ва иш тамом бўлгандан кейин турли муддатларда ўтказилиб йиғилган порциаларни анализ факат энергиянинг умумий сарф қилишини хисоблаб ва хар хил мехнат бажарилишида сарфланган энергияни солиштириб кўриш имконини беради (шу ишга кетган калориялар хисобида). Сарфланаѐтган энергия миқдорини бажарилган "фойдали ишга"солиштириб кўрилса, бу иш яккол иссиқлик энергияси сарфланганда 427 кгм иш бажарилади деб қилинадиган хисобдан анча кам булиб чиқади. Энергиянинг кўп қисми мушакларнинг механик-динамик маънода олинадиган фойдали иш бажарилмайдиган, яъни юкни кўзгатиш учун қиладиган харакатга сарф қилинади. Мас: юкни 1 метр баландликдан 1,5 метр баландликка кқл билан кўтариш учун, факат юк кўтараѐтган қўл мушаклаларини эмас,балки бел қимирламай, туриши учун орқа мушаклари хам зўр бериб ишлаши керак. Тана мушакларининг тана қисмлари қўзғалмаган холда тарангланиши статик тарангланиш деб аталади: бундай 12 холат тана қисмлари харакатсиз турганда, масалан киши тик турганда, юкни кўтариб ушлаб турганда кузатилади.Тана қисмларининг ўрнидан кўтариб ушлаб турганда қўзгалиш билан бирга юз берадиган тарангланиш динамик тарангланиш деб аталади. Одамнинг хар бир харакати хам динамик, хам статик тарангланишни талаб килади. Хатто юриш акти хам оѐқ мушакларнинг динамик тарангланиши ва тана мушакларнинг статик тарангланишидан рангланиши натижасида оѐқлар галма-галдан харакатланади, гавда мушакларининг статик тарангланишида эса тана мувозанати таъмин этилади. Шу бир ишнинг ўзи, унинг билан боғлик бўлган статик тарангланишнинг характерига қараб, катта ѐки кам миқдорда энергияни талаб қилиши мумкин. 1 метр баландликдан 1,5 метр баландликка кўтариш учун гавдани энгаштирган вазиятда худди шу юкни 0,5метр баландликдан 1метр баландликка кўтаришига қараганда камрок энергия сарф қилинади, чунки гавдани энгашган холда тутиш орка мушакларнинг анчагина тарангланишини талаб қилади. Иш вақтида организмда юзага келувчи ўзгаришлар. Одам мушак фаолиятининг энергетикаси. Хозирги замон ишлаб чиқариш шароитларида бажарилаѐтган ишлар уларнинг қувватига яъни вақт бирлиги ичида бажариѐтган ишнинг миқдорига караб 3 группага бўлиниши мумкин: 1)енгил, 2) ўртача ва 3) оғир ишлар. Енгил ишлар ишлар қаторига минутига камрок кислород истеъмол қилинадиган ишлар киради. Агарда одамнинг тўла тинч холатда минутига 200-250 куб сантиметр кислород истеъмол қилиниши хисобга олинса, енгил иш вақтда кислороднинг истеъмол қилиниши кўп деганда 2-2, 5 хисса ортади. Ўрта оғирликдаги ишлар қаторига бир минутига 1 литргача истеъмол қилинадиган ишлар киради, яъни бунда кислородни истеъмол қилиниши тинч холатига қараганда 2-4 марта ошади. Оғир ишларга минутига бир литрдан ортиқ миқдорда кислород истеъмол қилинадиган ишлар киради. Иш вақтида кислороднинг кўпрок истеъмол қилинишига сабаб шуки, мушак иши учун зарур бўлган энергия озиқ моддалари ѐниши натижасида хосил бўлади. Лекин айрим 13 холларда кислород истеъмол қилиниши бажарилаетган иш хажмдан қатъий назар қўлланиши мумкин. Мас: киши 13 секунд давомида максимал тезлик билан югирганда кислород истеъмол қилиниши ортикча улгирмайди ва у кейинроқ, югириш туггагандан кейин кўпаяди. Бундан шундай хулоса чиқадики, мушак иш маълум даражада кислородни истеъмол қилмасдан амалга ошириш мумкин ва бунда дастлаб мушак фаолияти билан боғлик биохимик процессларга қатнашмаган кислород сўнгра ишдан кейин юз берган процессларда иштирок этади. Мушак иши билан боғлик бўлган хамма биохимик процесслар, яъни кислород иштирокисиз ва аэроб, яъни кислород қатнашишида ѐки оксидланиш билан бериладиган процессларга бўлинади. Бу процессларнинг биринчиси бошқалардан илгарирок юзага келиб, мушак ишининг анаэроб фазаси деб аталади, иккинчиси эса кеиинроқ содир бўлиб аероб фаза дейилади. Анаэроб фаза вақтида мушаклар фосфат кислота иштирокида мушак углеводи (гликоген) парчаланиш хисобига қисқаради. Бу парчаланишнинг охирги махсулоти сут кислоротдир (С 3 Н 3 О 6 ) аэроб фаза вақтида сут кислотанинг бир қисми карбрнат ангидрид ва сувгача оксидланади, қолган сут кислота эса эркин холда қолдик энергия хисобига қайтадан тикланиб, гликогенга айланади ва мушаклардаги модда алмашиниш циклида янада иштирок этиши мумкин. Бир минутда тўпланган парчаланиш махсулотларни тўла оксидлаш учун зарур бўлган кислород миқдори кислородга талаб ѐки кислородга бўлган эхтиѐж деб аталади. Ишнинг бошланишида пайдо бўлган сут кислотанинг маълум қисмигина оксидланади. Қолган сут кислота эса мушакларда вақтинча тўпланади ва қонга ўтади. Кислородга бўлган эхтиѐж билан ишлаѐтган мушакларга хақиқатда келтирилган кислород ўртасидаги фарқ кислород деб аталади. Иш бошлангич вақт ўтгандан кейин (2-4 минут) содир бўлаѐтган мушак харакатлари таъсиротлари нерв системасига бориши хамда сут кислота ва бошқа махсулотлар қонга кириши туфайли нафас ва юрак-қон томирлар системасининг фаолияти ошади ва натижада хосил бўлаѐтган сут кислота 14 оксидланиши учун зарур бўлган кислород миқдорининг хаммасини организм олади. Шундай қилиб, парчаланиш махсулотларнинг тўпланиши ва йўқолиши ўртасидаги мувозанат турғун холат деб аталади. Иш тамом бўлгандан кейин бир вақт давомида кислород кўпрок миқдорда истеъмол қилинади. Бу кислород парчаланиш махсулотларидан қолган қисмининг оксидланишига сарф қилинади. Бу вақт тикланиш даври деб аталади. Кислородга бўлган эхтиѐж туқималарга кислородни етказиб бериш ва унинг истеъмол қилиниши жихатидан организмнинг функционал имкониятларидан ортмаѐтгандангина турғун холат юз бериши мумкин. Одам бир минутда истеъмол қилиши мумкин кислороднинг максимал миқдори катта одам учун одатда минутига уч литр дан ошмайди: тренировка қилган шахсларда бу микдор айни вақтда 4 литрдан ортиқ бўлиши мумкин. Download 5.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling